Murod Muhammad Do’st. Bir toychoqning xuni.

011Атоқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстни 60 ёши билан самимий қутлаймиз

    Ғуччи чолни ит қопганидан кейин галатепаликлар Барот Қийшиқнинг чойхонасига йиғилиб, алламаҳалгача Жонузоқ арабнинг туяларидан гап-гаштак қилиб ўтиришди. Раҳматли Салим чиноқни эслашди. Жонузоқнинг нортуяси чап қулоғини узиб олувди, бечора Салим шу битта қулоқсиз ўлиб кетди-я, деб эслашди. Кейин гап қутурган хўтикларга, улардан секин-секин қутурган итларга ўтди. Лекин Ғуччи чолга етмади, шарт узилиб қолди. Энди ҳамманинг ўйи Ғуччи чолда эди. Фақат бирови гапиргани ҳам журъат қилмади. Ниҳоят, мулла Суннатнинг ўғли Назар Махсум чидаб туролмади, кўнглидагини айтди: «Тамом!—деди у.— Энди Ғуччининг боласи занжир изласин!..» Davomini o'qish