Qamchibek Kenja. Baliq ovi

09       Қамчибек Кенжа 65 ёшда. Табриклаймиз!

Мен акамнинг балиқ тутишини кўришга ишқибоз эдим. У балиқ овлашга уста эди. Тўрдаям, санчиқдаям бир зумда бир пақирини илинтирарди. Ҳатто қўлдаям. Сув остига шўнғиб, балиқларни ўз камаридан тутиб чиқарди. Ҳеч нарсадан, илондан ҳам қўрқмасди. Илон кўрдими, тамом, уни думидан ушлаб айлантириб-айлантириб отиб юбормагунча кўнгли жойига тушмасди. Қирғоқда кулча бўлиб, мудраётган илонлар шарпамизни сезди дегунча жилиб қолишар ё ўзларини сувга уришарди. Davomini o'qish