Nabijon Boqiy. Shukur akaning bog’i. Esse

Ashampoo_Snap_2017.10.16_17h42m18s_010_.png   Сезишимча, Шукур ака адабиётни ўзининг шахсий  боғидек авайлаб-асрашни истарди, боғидек яхши кўрарди адабиётни. Афсуски, боғи ҳам худди адабиётдек рўзғор тебратишига имкон бермасди. Боғ ҳам, адабиёт ҳам битта ёзувчини боқишга қодир эмас эди… Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Hisorak. Hikoya

hisorak

Mening taxallusim — Baqqi Chol. Bilaman, orqavarotdan odamlar «Laqqi Chol» deydi. X. s. Indamayman, oʻzimni bilmaslikka solib yuraman. Arqonni uzun tashlab qoʻyganman, vaqti-soati yetganda tanobini tortaman. Mayli, gʻanimlarim chuchvarani xom sanab yuraversin. Menga ham marhum ustoz Togʻay Murod yoʻlini berib, ishlarim yurishib ketsa: «Gʻanimlarim bir kuydi, bir kuydi-e!» deb doʻppimni osmonga otib rosa oʻynayman, xumorimdan chiqaman. Davomini o'qish

ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси. Муҳташам гулдаста (Кириш сўз)

antologiya

ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси
Тошкент,.Ўзбекистон миллий энциклопедияси,2007.- 496 бет.

ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ:
Абдулла Орипов
Эркин Воҳидов
Умарали Норматов
Сирожиддин Саййид
Бахтиёр Назаров
Хуршид Даврон
Баҳодир Каримов
Ҳабиб Абдиев

Davomini o'qish

Muhabbat haqida she’rlar (2)

06     Хуршид Давронда мисралардан жамалаклар тақиб, сатрлардан кўйлак кийган қизу аёллар қувонарли даражада кўп. Улар кўпроқ тасаввурдаги, олдин хаёлимизда туғилиб, кейин шеърларда акс этган вазмин ва гўзал аёллардир. Улар бизга ягона имконият – ўзларини севиш имкониятини беришади. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Kuza… Qissa.

kuza

Бир фавқулодда ҳолат бошқасини етаклаб келади деган гапнинг қанчалар тўғри эканини Умид ўз тажрибасида бошидан ўтказди. У Опасидаги ўзгаришдан ҳамон ўзини қўярга жой тополмас, уни бировга айтишга ҳам шошилмаётган эди, бир кўнгли Устоздан хавотири аримаган бўлса-да, қиёматли дўсти билан олис сафар олдидан хайрлашиб қўйиш ниятида ниҳоят Азизларникига етиб келганига хурсанд, шу кайфиятда хаёлларини йиғолмай Фарҳоднинг ҳангомаларини эътиборсиз тинглаб ўтирганида телефон овоз берди. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Ro’yo yoxud G’ulistonga safar. Romanning boshlanishi.

033
Ўзи одатда, асарларга сўзбошилар, шундай аталишига қарамай, асар якунига етгач, уни аввал ёзувчининг ёру дўстлари кўриб бериб, сўнгра каттароқ, масалан, рўмон бўлса, Ёзувчилар уюшмасида муҳокама этилиб, кичикроғи, дейлик, қисса, нашриётда ўқилиб, босишга лойиқ топилгандан сўнг, у-бу изоҳ, тушунтириш лозим топилса, кейин ёзилар эди. Мен эса мазкур сўзбошини энди ёзишга чоғланган йўл хотираларимга бошлама қиляпман. Ёзмоқчи бўлаётганларимнинг яхлит бир сюжети йўқлигини ҳам айтиб қўяй, чунончи сизга таништирадиганим ғулийлар ҳам тўқима бадиий образлар эмас, балки, танқидчилар ибораси билан айтганда, образга прототип, яъни жонли одамлар. Davomini o'qish