Gul Pocha Ulfat. Uch hikmatli hikoya.

ulfat

Кимдир: «Семириб кетганига қарамай,тўйдим демайди», деган эди,ўша заҳоти сени эсладим. Яна кимдир: «Қорни тўқу,аммо доим кўзи оч», деган эди,тағин сен ёдимга келдинг. Бошқа биров: «Ўзи жаллод эмасу лекин кўп бегуноҳ одамни пичоқсиз сўйган» деган эди,тағин сен ёдимга тушдинг. Davomini o'qish

Yurtimiz katta tafakkur, katta tamaddun vatani bo’lganini insonlarga yetkazishni istaganman. (To’liq nusxa)

bbc

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон 1952 йил 20 январь куни Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Чордара қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1969 йили Тошкент Давлат университети журналистика факультетига ўқишга кирган.
1971-73 йилларда ҳарбий хизматни ўтайди, қайтиб таҳсилини давом эттиради.
1976 йили шеърлари Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг «оқ йўли» билан «Гулистон» журналида чоп этилади. Дастлабки икки китоби — «Қадрдон қуёш» ва «Шаҳардаги олма дарахти» 1979 йилда нашрдан чиқади. Davomini o'qish

Voqif Samado’g’li. She’rlar (2)

yusuf samad

ВОҚИФ САМАД ЎҒЛИ

Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu) 1939 йилнинг 5-июнида Боку шаҳрида туғилган.Озарбайжон шеъриятиниг устунларидан бири бўлмиш Самад Вурғуннинг ўғли.
Воқиф Самадўғли Булбул номидаги мусиқа мактабини, Узейир Ҳожибеков номидаги Озарбайжон давлат консерваториясида таҳсил олган.»Ҳумой» мукофотининг соҳиби. 20 дан ортиқ фильм сенарийлари муаллифи.
Воқиф Самадўғлининг шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ma’naviy muammolarimiz aksari mumtoz adabiyotdan uzoqlashishdan.

ibrohim haqqul

   Филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул 1949 йил 28 мартда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1966-1970 йилларда Бухоро давлат педагогика институтида таҳсил олган.
Иброҳим Ҳаққул 1970-1972 йилларда «Шофиркон ҳақиқати» газетасида бўлим бошлиғи ва муҳаррир вазифаларида ишлаган.
Унинг «Навоий ва Мавлоно Ашраф», «Дарё каби ҳамиша уйғоқ…» каби илк адабий мақолалари шу газетада босилиб чиққан. Davomini o'qish