Abduvali Qutbiddin. Xayol kechasi


Менинг назаримда биздан кейин адабиётга кириб келган авлод вакиллари орасида энг иқтидорлиси Абдували Қутбиддин бўлса керак. Унинг қалами шеъриятимизга янги сеҳрли оҳанглар ва янги рангин манзаралар олиб кирди. Бу унинг биринчи шеърий тўпламидаёқ назарга ташланган эди. Сўнгги йилларда мен бу тўпламга кирган шеърларни бир неча марта ўқиб чиқдим. Бир неча марта ўқишимнинг сабаби битта: бу оҳанглар ва бу ранглар мени қўйиб юбормасди, очиқроғи, мен уларни бир пасда соғина бошлардим.  Бугун нашр этилганига 18 йил бўлган,аммо эскирмаган китобчадаги шеърларни сизга тақдим этгим келди.  Davomini o'qish

Sadullo Quronov. Faxriyor she’riyatida folklorizm

Садулло Қуронов
ФАХРИЁР ШЕЪРИЯТИДА ФОЛЬКЛОРИЗМ

ХIХ аср охирларига келиб фалсафа ва санъатда борлиқни ўзга бир йўсинда англашга, ифодалашга уринишлар кучаяди. Ф.Ницше, З. Фрейд, А.Бергсон, У.Жеймс каби мутафаккирларнинг қарашларидан таъсирланган ижодкорлар санъатга янги, модернизм йўналишини олиб кирдилар. Бу йўналишнинг устувор хусусиятлари реалликни рад этиш асосига қурила бошланди.
Ўтган асрнинг сўнгига келиб модернизм ўзбек адабиётига ҳам кучли таъсир кўрсата бошлади. Фахриёр, Назар Эшонқул, Баҳром Рўзимуҳаммад, Улуғбек Ҳамдам, Абдували Қутбиддин каби кўплаб ижодкорлар асарларида шу йўналишнинг хос хусусиятлари яққол кўзга ташланади. Davomini o'qish

Bahodir Karim. Shoirning o’tkir so’zi.

03

   Кеча ўзбекнинг атоқли шоири,жўрам Шавкат Раҳмоннинг вафот этганига 16 йил тўлди. Ўйлаб кўринг,бир йигит умричалик вақт ўтибди орадан. Аммо,менинг назаримда Шавкат Раҳмон ёнимда юргандай. Мен ҳар сония,ҳар дақиқа уни кўраман,учратаман,унга тўқнаш келаман. У билан суҳбатлашаман, у ёнимда юргани учун баъзи ишларни қилишга,баъзи сўзларни айтишга уяламан. Ҳар сония унинг кўзларига тикиламан,табассумини кўраман,шеърларини ўқийман,сатрларини такрорлайман. Davomini o'qish

Eshqobil Shukurdan suhbat va badia

Ўзбекистон менинг Ватаним, ўзбек тили эса тафаккуримнинг Ватанидир. Мен Она тилимни севаман. Унга муҳаббат билан хизмат қилгим келади. Журналистикада ҳам, адабиётда ҳам ижодкорнинг асосий қуроли сўздир. Бунга дахлингиз бўлмаган тақдирда ҳам, ўзингиз ишлатаётган сўзларнинг туб илдизини кўриш ва билиш қанчалар завқли. Davomini o'qish

Lev Gumilyov. Qadimgi turklar (turkutlar) tarixining boshlanishi & «Qadimgi turklar» kitobi

Ashampoo_Snap_2017.05.20_19h36m32s_007_.png   Ёдимда: 80-йилларда биз ёш ўзбек зиёлилари кимдир Москвадан олиб келган «Этногенез ва Замин биосфераси» («Этногенез и биосфера Земли») асарининг литографик нусхасини навбатда туриб ўқиб чиққан эдик.Бу китоб мутолааси катта билим доирасини талаб қилса-да,уни тўла тушунмасак-да, китобда келтирилган туркийлар ҳақидаги тарихий далиллар ва воқеалар бизни ҳаяжонга соларди. Айниқса,»Древние тюрки» китобини ойлаб,йиллаб китоб бозорларидан қидириб,уни ҳар қандай нархда сотиб олишга тайёр эдик. Davomini o'qish

Л. Н. Гумилёв. Автонекролог / Почему он выбрал Авеля?

Гумилёв, сын Гумилёва, был категорически антипафосным человеком. Выдающийся учёный ХХ столетия, привнёсший в мировую науку теорию пассионарности, которая объясняет развитие народов-этносов, рассматривая исторические процессы с естественно-научной точки зрения, наверняка бы язвительно высмеял торжества в свою честь.
Проживший жизнь античного героя и русского мученика, Лев Николаевич, даже когда потребовалось написать автобиографию, создал полный самоиронии «Автонекролог»: «Я, Лев Николаевич Гумилёв, родился 1 октября 1912 года в семье двух поэтов – Гумилёва Николая Степановича и Ахматовой Анны Андреевны в городе Царское Село…»
А вот так великий историк и этнолог описывает свою первую экспедицию в Таджикистан: «…мой новый начальник экспедиции… занимался гельминтологией, т.е. из животов лягушек извлекал глистов. Мне это мало нравилось, это было не в моём вкусе, а самое главное – я провинился тем, что, ловя лягушек (это была моя обязанность), я пощадил жабу, которая произвела на меня исключительно хорошее впечатление, и не принес её на растерзание. За это был выгнан из экспедиции…» Davomini o'qish