Baxtiyor Nuriddinov.Muhabbat haqida uch hikoya.

001
О, бу қандайин куч бўлдики, уни ипсиз боғлаб олиб, ўзига оҳанрабодай тортса… Анча вақтдан сўнг қизнинг кабинадан чиқаётганини кўриб, ёмғир бутунлай тинганини сезди ва бирдан безовталаниб қолди. Бу лаҳзалар унинг учун азиз бўлиб қолган, гўёки у кабинадан эмас, қалб тўридан чиқаётган эди. Қиз кўзига чақмоқ мисли бир кўриниш бериб кетаётгандай туюлди. Йигит унинг ёнига боришини ҳам, бормаслигини ҳам билмай каловланарди. Шу пайтгача икковларини боғлаб турган нарса ёлғиз ёмғир, ёмғир эканлигини энди тушунди. Davomini o'qish

Золото и сабля эмира Бухары.

085

02 Удивительный документ обнаружили ученые — профессор исторических наук Н. Назаршоев и доцент исторических наук А. Гафуров — во время работы в Российском государственном архиве социально-политической истории (бывший архив ЦК КПСС). Опись, отпечатанная на пишущей машинке, объемом 48 листов, перечисляла материальные ценности бухарского эмира.
02 Херсонский музей отказался продать уникальную саблю, даже за 100 тысяч долларов.Саблю дамасской стали с эфесом и ножнами из серебра, украшенными искуснейшей гравировкой кубачинских ювелиров, изготовили еще в девятнадцатом веке лично для эмира Бухары Сеид-хана.
Davomini o'qish

Abulfayz Barotov. Nekrutlik shoir bolani yo’qlab (Men Azim Suyunga qanday ustozlik qilganman?).

02
Олтмишинчи йиллар… Мен Самарқанд вилоят “Ленин йўли” (Хозирги “Зарафшон”) газетасида ишлардим. Бир куни хар галгидек хатлар ва оммавий ишлар бўлими ходими бўлимимизга жамоатчи мухбирлардан келган хатларни бериб кетди. Шунда оддийгина ўқувчилар дафтарининг бир варағига ёзилган шеър диққатимни ўзига тортди. Конверт устига ёш боланинг қўли билан “Нурота райони, Киров номли совхоз, Накрут қишлоғи. Суюнов Азим”деб ёзилган эди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Ona tilimiz «hujayralari» yoxud so’z matematikasi.

090
Она Тил менга улкан бир юртга ўхшаб кўринади ва бизнинг ҳаммамиз унинг бағрида яшаймиз. У эса бизнинг бағримизда яшайди. Бу баландпарвоз гап эмас. Зеро, ўз тупроғингдамисан, ё Арктиканинг муз тоғларидамисан, қайда бўлма, фикрлаяпсанми, ўйлаяпсанми, демак, сен шу Тил билан бирга яшаяпсан. Сен унинг тириклигини ҳис этасанми, йўқми, барибир, сенинг тириклигинг унинг тириклигидан. Davomini o'qish

Kotib Yosin. Olov ichida bo’ston.

09
Бир куни кечаси онам мулойим, аммо маъюс ҳолда:
– Мен сени янги дунёйингдан чалғитмаслигим лозим. Менга ҳам французчани ўргат… – дедилар.
Шундай қилиб янги замоннинг тузоғи заиф илдизларимга болта уришга улгурди. Ўша кунлардаги аҳмоқона такаббурликларимни эсласам, ўзимдан уялиб кетаман. Она қўлида француз журнали билан ўғлининг столи рўпарасида сукут сақлаб ўтирарди. Қаҳри қаттиқ мактаб боласи эса ундан жим ўтиришни, нима деса шуни ортидан қайтаришни талаб қилади…
Шундай кейин қалбимда фарзанд ва она ўртасидаги бегоналикни ҳис қилдим. Биратўла ўз она тилимни ҳам, онамни ҳам бой бераётган эдим!
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bu dunyoda orzu qilish soatlari bor…

Ashampoo_Snap_2017.07.17_14h51m14s_003_b.png»   Китоб дунёси» газетасининг сўнгги сонида ((2014 йил, 3-сон) китобларимдан саралаб олинган бир туркум шеърларим босилди. Сўнгги шеърий тўпламим 1997 йилда нашр этилганини, ўтган чорак асрлик вақт мобайнида янги шеърхонлар авлоди пайдо бўлганини ҳисобга олсак, кўпчиликка, энг аввало, ёш авлод вакилларига эълон қилинган шеърлар янгилик бўлади, деган умиддаман. Айрим шеърлар янги таҳрирда эълон қилинмоқда. Ҳатто, ҳозир ҳам бир шеъримнинг айрим сатрларини яна ўзгартирдим… Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Zohiriy faqr,botiniy qudrat.

021    Ҳар бир одамнинг ҳаётида ҳам сурур ва ғам, умид ва умидсизлик туйғулари аксар ёнма-ён келади ва ҳар бир одам ўз ишончу эътиқодига муносиб равишда салбий ҳолатлардан халос бўлиб, ютуқларга восил бўлмоқ умидида яшайди. Davomini o'qish

Олдос Хаксли. Эссе (Искренность в искусстве. Новый романтизм.) & Письмо Джорджу Оруэллу

049
В октябре 1949 года, через несколько месяцев после того, как увидел свет его роман-дистопия 1984, Джордж Оруэлл получил письмо от Олдоса Хаксли, человека, который за 17 лет до этого описал свою версию невеселого будущего в книге О дивный новый мир. И хорошо, все-таки, что это была дружеская переписка, но жаль, что она была все-таки опубликована. Ибо в ней содержатся предположения, которые любое правительство любой страны может принять к сведению по «эффективному» управлению собственным народом. Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek. She’rlar.

012

20 февраль – Шоир Мирза Кенжабек таваллуд топган кун.

    Мирзо Кенжабек 1956 йил 20 февралда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида таваллуд топган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1979). «Қуёшга қараган уй» (1983), «Муножот» (1986), «Шарқ тили» (1988), «Баҳорим еллари» (1991), «Муҳаббатнинг йўли хатарли», «Ҳасрат китоби» каби шеърий ва публицистик мажмуалари чоп этилган. А. С. Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романи, Ф. Атторнинг «Тазкират ул-авлиё» (1997) китоби ва бошқа бир катор исломий асарларни ўзбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Adabiyot haqida & She’rlar.

9-11
Тасодифий одамларга адабиётда ўрин топилмайди. Адабиёт, хусусан, бадиий ижод бу — маҳкум одамларнинг иши. Адабиёт, бадиий ижод, қўшиқда куйланганидек, «Мен ҳам билмай кириб қолдим, чиқарга йўл тополмайман» қабилидаги йўлаклари чувалашиқ бир боғ эмас. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. So’z, avvalo, amaldir…

011
20 февраль — Шоир Матназар Абдулҳаким (1948-2010) таваллуд топган кун.

Нима бўлгандаям, Сўз, аввало, амал. Шунинг учун ҳам сўз — бахт, шунинг учун ҳам сўз — кулфат. Батафсилроқ айтадиган бўлсак, айтилган сўз бир кун келиб бажарилиши, бажарилган амал бир кун келиб айтилиши мумкин. Сўзнинг қудрати ана шунда. Айтишларича, одамзод туғилганидан сўнг беш йилда гапиришни, олтмиш йилда тилини тийишни ўрганиб олар экан. “Беш” ва “олтмиш” йиллар, албатта, рамзий. Бу фурсат қанча барвақт бошланса, яъни одам сўз масъулиятини қанча эрта англаб етса, шунча яхши. Davomini o'qish

Shoir va adabiyotshunos Behzod Fazliddin sayti.

021
Кутилмаганда, бироз кечикиброқ, яна бир ижодкор веб-саҳифасини «топиб» олдим. Бу саҳифа ажойиб шоир ва бўлажак адабиётшунос олим Беҳзод Фазлиддинга тегишли эканидан янада қувондим. Бир томондан,  истеъдодли шоир ўз ижодий дунёсига кўпчиликни даъват этганидан, иккинчи томондан, ўзбек интернет тизимида яна бир  бой ресурснинг пайдо бўлганидан  қувондим. Веб-саҳифанинг манзили қуйида келтрилган. Davomini o'qish