Hoji Muin. Mahmudxo’ja Behbudiy haqida.

077
Жадидчилик ҳаракатининг сардафтари Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 140 йиллигига

Беҳбудий афанди Туркистонда бошлаб қўлиға қалам олиб, халқнинг тараққий ва толеси учун фойдали мақолалар ёзғон буюк раҳбаримиз эди. Беҳбудий афанди Туркистонда янги мактаблар учун бошлаб алифбо ва жуғрофия китоблари ёзғон улуғ устоз ва муршидимиз эди. Беҳбудий афанди Туркистон тараққийпарварлари ичинда энг аввал мутаассиб уламонинг ҳақсиз ҳужум ва такфирлариға учрағон ва шундай такфирлар ила руҳини тушурмай, ўз маслакиндан қилча айрилмай, йигирма йил мутамаддиан Ватан ва халқға хидмат этган бирдан-бир фаол йўлбошчимиз эди. Davomini o'qish

Xosiyat Rustamova «She’r sehri» teleloyihasida.

088
Хосият Рустамова 1971 йилнинг 19 март санасида Наманган вилояти, Поп туманиниг Олмос қишлоғида таваллуд топган. 1988 йили ўрта мактабни тугатиб,Тошкент Давлат университетига (ҳозирги Миллий университет) ўқишга кирган. 1993 йилда ушбу олий даргоҳни тугатгач, турли газета ва журналларда хизмат қилган. Унинг илк шеърияти талабалик йилларидаёқ, маҳаллий матбуотларда дунё юзини кўради. Шоира 2004 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Davomini o'qish

Xosiyat Rustamova. Yomg’ir yog’ayotgan edi…She’rlar va badialar.

Ashampoo_Snap_2017.04.15_22h11m04s_003_.png19 март — таниқли шоира Хосият Рустамова таваллуд топган кун

   Ҳалима Аҳмад ва Зебо Мирзодан кейин шеъриятга кириб келган шоиралар орасида Хосият Рустамова ижоди алоҳида ажралиб туради. Хосият Ўзбекистондаги  таърифи дунёга таралган  Наманган вилояти Чуст туманидаги  Олмос қишлоғида туғилган. Davomini o'qish

Pavlo Tichina. Ukrainani o’ylaganda.

04
Павло (Павел) Григорьевич Тичина [1891.15.(27).1, ҳоз. Чернигов вилояти, Украина — 1967.16.9, Киев] — украин шоири, давлат ва жамоат арбоби.  1918 йил «Қуёшли кларнетлар» шеърий китоби нашр қилинган. «Украинадан эсган шамол» (1924), «Чернигов» (1931), «Ягона оила туйғуси» (1938), «Пўлат ва нафосат» (1941) каби шеърий тўпламларида ватанпарварлик ва тинчлик мотивлари ифодаланган. Davomini o'qish

Luqmon Bo’rixon: Yaxshi asar o’z–o’zidan yozilib qolmaydi.

002
Ижодкор вақт ўтган сари очилади, сайқалланади, ўзини намоён қилиб боради. Гоҳида яхши ёзилган асар хусусида «энди бир ёзиб қўйди-да», деганга ўхшаш гаплар қулоққа чалинади. Аслида, ўша асар ўзидан-ўзи ёзилиб қолмайди. Асар борки, у ёзувчининг ўз «мен»идан туғилади. «Жазирамадаги одамлар»нинг туғилиши ҳам йиллар давомида шаклланган қараш, ўз «мен»имдан туғилган ғоянинг илк босқичини босиб ўтиш орқали вужудга келган. Шундай экан, ҳали ичимдаги «мен»нинг босиб ўтиш керак бўлган босқичлари жуда кўп. Davomini o'qish

Xursandbek To’liboyev. «Men eskirdim…» yoxud bir she’r tahlili.

025
Абдували Қутбиддин – соф ўзбекча куйлайди. Унинг шеърларида миллат дарди, орзуси ва армони, истак-интилишлари теран ифода этилади. Ўтган йили нашрдан чиққан “Бор” номли китобида битта шеър эътиборимни тортди. “Мен эскирдим…” сатрлари билан бошланувчи ихчамгина шеърдаги шоирнинг руҳоний кайфияти – жамият ва тузумнинг издан чиққанлигини баралла ўзида сингдира олганлигида қабариб кўринади. Davomini o'qish

Erkin Vohidov: Navoiyni bilmasak, “Men o’zbekman” deya olamizmi?

012
Навоийнинг ижодини тушуниш, анг­лаш учун форс, араб, эски ўзбек тилларини ўрганиш билан бир қаторда Қуръони карим, ҳадис, тасаввуф илмидан бохабар бўлиш, ундан кейин Навоий даврини, у яшаган муҳитни билиш лозим. Бугунги кунда Навоийни имкон қадар тўлиқ англашга интилиш учун ҳамма шароит етарли. Бу имкониятдан фойдаланишимиз керак. Навоийни билсак, ижодига чуқур кириб борсакгина, «Мен ўзбекман, Навоийнинг авлодиман» дея оламиз!
Davomini o'qish

Baxshichilik – o’zimiz, o’zligimiz

002

  Бахшининг дўмбирасидан таралаётган куй, унинг ширали овози киши қалбини беихтиёр тўлқинлантиради, жунбушга келтиради. Халқ қалбининг нолаларидан яралган достонлар асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб инсоният маънавий тараққиётига хизмат қилиб келмоқда. Негаки, ўзбек халқ достонларида халқимиз бадиий тафаккурининг жуда бой ва қадимий анъаналари мужассам. Davomini o'qish

Muhammad Salom. Og’riq. Har kimning o’z daraxti bo’lsa.

1-74
Кўзим илинган экан, қаттиқ оғриқдан уйғониб кетдим: «Оббо, яна бошладингми? – деб ғижиндим ўзимча. «Уйқу яна расво бўларкан-да Хуружлар тезлашаяпти-я». Кеча ҳам, аввалги тунда ҳам шу ҳол юз берган, оқибатда, кун бўйи бирор иш қилолмай, карахт юрган эдим. Энди эса оғриқ зўрайиб, бутун қорин бўйлаб ёйиляпти. Нимадандир дарак эмасми бу: заҳарланишми; кўр ичакми; ўт қопи ё ўн икки бармоқли ичакда ишкал борми? Davomini o'qish

Botiniy ma’nolar jozibasi.

022
Шоирнинг шеър ҳақидаги тасаввури, тушунчаси, билими ҳам кўп нарсани белгилаб беришини ёдда тутишимиз лозим. Лекин, нима бўлганда ҳам, ҳар қандай шеърнинг асоси ҳаётга муҳаббат бўлиши керак, деб ўйлайман. Шеър шоирнинг ҳаётдан, атрофдагилардан ёзғириши ёки ҳасрати эмас, балки энг покиза туйғу ва фикр, кечинма, сезимларининг бадиий инъикоси ҳисобланади. Davomini o'qish

Naim Karimov. Cho’lpon va musiqa.

090
Чўлпоннинг мусиқага муносабати тўғрисида сўз борганда, буюк Ҳалима Носированинг каминага айтган қуйидаги сўзлари ёдимга келади: “…Мен Чўлпон домланинг оила аъзосидек эдим. Шул сабабли уларникига тортинмай кириб бораверардим. Устознинг кўп шеърларини ашула қилиб айтардим… “Галдир” деган қадимий халқ куйига солиниб, бир девонанинг номидан айтилган ғоят гўзал шеърни ҳам ашула қилиб куйлардим… Бу қўшиқ, албатта, фақат девонанинг эмас, балки Чўлпон домланинг ҳам юрак туйғуларини теран ифодаларди. Мусиқани, ашулани, санъатни адабиётдан ҳам яхши кўрарди у киши, деган тушунча чуқур ўрнашиб қолган, менинг онгимда. Бу улуғ инсон шунчалар санъатсевар, шунчалар санъатпарвар эдилар..” Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Adabiyot barcha san’atning onasi.

011
Улғайган нигоҳлар билан ҳаётга қарашнинг ўз ҳикмати бўлади. Унда тажриба ва билим бор. Лекин бола нигоҳи билан ҳаётга қарашнинг гўзал завқлари бўлади. Бунда ҳайрат ва илҳом бор. Одамда бу икки нигоҳ бирлашса, унинг ҳаётининг икки қутби мувозанатга келади. Улуғ мусаввир Рўзи Чориевда шу мақомни кўрганман. Унинг билими ва тажрибаси қанча баландлаб борса, тийнатидаги болалик нигоҳлари ҳам шунчалик очилиб бораверди. Лекин бу ҳам осон эмас. Davomini o'qish