Nosir Muhammad. Mavlono

021
1993 йили Туркиянинг қадимий пойтахти Бурса шаҳрида ўтказилган Туркчанинг халқаро Биринчи шеър анжуманида иштирок этганман. Ўзбекистондан Устоз Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Азим Суюн ва мен бу илк анжуманга даъват этилган эдик. Туркияга боришдан кўзлаган асосий мақсадим Мавлоно Жалолиддин Румий турбаларини зиёрат қилиш эди. Мана шу анжуман кунлари Яратган бу орзумга мушарраф этди. Анжуман кунлари, табиий, Мавлоно ҳақида ҳар куни бир суҳбат бўларди. Ана шундай суҳбатларнинг бирида Эрондан келган шоир менинг самарқандлик эканимни билиб, «Мавлоно болалигини Самарқандда ўтказган, ҳатто шоир волидасининг самарқандлик бўлгани ҳақида тахминлар бор» деган гапни айтган эди. Davomini o'qish

Artur Konan Doyl. Mallavoylar uyushmasi. “Sherlok Xolms haqida hikoyalar” kitobidan.

021
22 май — машҳур инглиз ёзувчиси Артур Конан Дойл таваллуд топган кун.

Артур Конан Дойл 1859-йил 22-майда Эдинбургда таваллуд топган. Эдинбург Университетида таҳсил олган. Дойле ёзувчиликдан ташқари физика ва тиббиёт билан ҳам шуғулланган. Адиб ижодини „Сесасса водийсининг сири“ (1879) ҳикояси билан бошлаган. У „Бадарға қилинганлар“ (1893), „Сардор Жерар жасорати“ (1894-95), „Родней Стон“ (1896) тарихий-саргузашт романлар, „Йўқолган дунё“ (1912), „Заҳарланган минтақа“ (1913), „Маракот жарлиги“ (1929) илмий-фантастик асарлар муаллифидир. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. She’rlar & Asqar Mahkam. Qop-qora chechaklar.

004
Адабиёт сарҳадига кирган ҳар қандай инсон ўзини тушунадиган, англайдиган суҳбатдошни излайди. Асқар қидирган суҳбатдошини Шавкат Раҳмон шахсиятида топди. Икки ижодкор салоҳияту салмоқда фарқлидир, аммо, моҳият ва эътиқод масаласида бир нуқтада турган шоирлар эди. Бу нуқта юрак ва иймон яқинлигида эди. Бу руҳий яқинлик Асқарнинг “Шавкат Раҳмон” шеърида ёрқин намоён бўлади: Davomini o'qish

Eldor Asanov. Sultonga bo’ysunmagan mutafakkir.

021
Дардини берган, давосини ҳам беради, дейди доно халқимиз. Юртимизнинг гўзал табиати-ю, тоғу-тошларида униб чиққувчи гиёҳлари, фарҳбахш ҳавоси-ю, она сутидай покиза сувларининг ўзи дунёда мавжуд бўлган ҳар қандай дардга даво бўлади. Шу туфайли бўлса керак, дунёга донғи кетган табиблар, илму-фан гавҳардонини билим инжуларига тўлдирган мутафаккирларнинг аксарияти бизнинг ватандошларимиздир. Улар орасида энг машҳури эса, шубҳасиз, буюк бобомиз Абу Али ибн Синодир. Davomini o'qish

Tavfiq Fikrat. She’rlar.

001

Саҳифа атоқли турк шоири Тавфиқ Фикрат таваллудининг 145 йиллигига бағишланади.

Турк адабиётининг йирик вакили Ризо Тавфиқ Фикрат (1869-1915)   Эдирнадаги Жисри Мустафопошо қасабасида туғилган. Отаси ўқитувчи Меҳмет афанди, онаси Кавказ черкасларидан Мунира хонимдир.
Талабаликдан ижтимоий ҳаётга фаол аралашган Ризо Тавфиқ 1907 йилдан яширин ҳаракатдаги «Иттиҳод ва тараққий» жамиятига киради. Иккинчи Машрутият (конститутция, 1908) эълони кунларида майдонлардаги нутқлари билан Истанбул халқига танилади, сайловда Эдирнадан миллат вакили этиб сайланади ва Миллат Мажлисида фаолият кўрсатади. Davomini o'qish

Xusrav Shohoniy. Hikoyalar

044
Хисрав Шоҳоний 1968 йили «Амири Кабир» нашриёти сўровномасида ўзи ҳақида шундай ёзган эди: Ўйлашимча, мен жуда бой ва мураккаб ҳаёт йўлига эга инсонман…Келажак биографлари мен ҳақимда нима ёзишни билмай қолмасин деган мақсадда, менинг ижодимни келгусида ўрганишни истаган тадқиқотчиларнинг вазифаларини осонлаштириш мақсадида қуйидаги маълумотларни маълум қилишни маъқул кўрдим: Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek. Ruhning ozuqasi ma’naviyat bozorlaridadur.

099
Бу кунги замонавий адабиётнинг энг юксак намуналари қадимий турк битиктошларида мавжуд эди. “Олтин ёруқ”, “Хўби битик” тошларидаги ёзувлар замонавий шеъриятнинг олий намуналаридир. Дунёдаги ҳамма “модернчи”лар бирлашса, Навоийнинг “Муножот” асарига етадиган замонавий бир асар ёза олмайди. Чунки у фақат сарбаст эмас, у фақат фикр маҳсули эмас, пок қалб, комил иймон, нурли маърифат, илоҳий ишқ маҳсулидир. Демак, гап маънавий аҳволдадир. Davomini o'qish

Барзу Абдуразаков: Мы вернемся лишь тогда, когда станем нужны.

002

   Известный таджикский режиссер, писатель, драматург Барзу Абдуразаков ответил на вопросы читателей таджикского информ-агентства «ASIA-Plus». В связи с тем, что Абдуразаков в настоящее время проживает в Бишкеке и активно работает с новым коллективом, ответить на вопросы соотечественников он смог только сейчас. Нампомним, что он работал и в Ташкенте, ставил спектакли в узбекских театрах. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Yangi dunyo tafakkuri.

022
“Мен” яратган дунё — бу ташқи оламнинг шунчаки инъикоси эмас, балки у қайта ишланган, қайта яратилган дунёдир. Ташқи оламни ўзига қабул қилган “мен” уни ниҳоятда индивидуаллаштиради, ўзига бўйсундиради, унга ўз изтиробидан, азоб-уқубатидан замин яратади, ташқи оламдан ўзгача, бошқа бир дунё пайдо қилади. Ташқи олам ва бу “дунё” ўртасидаги фарқ ёзувчи маҳорати, савияси, мақсади ва идеали билан ўлчанади. Davomini o'qish

Onore de Balzak. G’oyib bo’lgan durdona.

021

20 май  — жаҳон адабиётининг ёрқин сиймоси, француз адиби Оноре де Бальзак таваллуд топган кун.

Камина “Тафаккур” журнали тавсияси билан Оноре де Бальзакнинг “Ғойиб бўлган дурдона” ҳикоясини мутолаа қилар эканман, турли ўткинчи юмушлар билан банд бўлиб, жаҳон мумтоз адабиётидан узоқлашиб қолганимни ўкинч-ла ҳис этдим. Буюк истеъдоднинг биргина шу ҳикоядаги порлоқ шуълалари бағримни шу қадар жимирлатиб юбордики, нўноқ таржимонлардан бўлишимга қарамай, уни ўзбек тилига ўгирмоққа жазм қилдим. Davomini o'qish

Husan Maqsud. She’rlar.

022    Ҳусан Мақсуд Бухоронинг Олот туманидан. У айни кунда Низомий номидаги Тошкент давлат педогогика университетининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олмоқда. Ҳусан Мақсуд буюк файласуф Муҳаммад Иқболнинг бир қанча шеърларини, ҳикматларини ўзбекчалаштирган. Davomini o'qish

Cho’lpon. Oqposhshoning in’omi. Kulgi hikoya.

055
Кеч қолган бозорчилардан бир тўдаси отларига шўх-шўх қамчи бериб кўчадан ўтгач, камқатнов кўчанинг кўпда увалиб егмаган йирик чанглари ҳар томонни булутдек босди. Шундан кейингина масжид жиловхонасида ўлтурганлар кўзларини юмдилар. «Туркистон вилояти газети»ни уларга ўқиб бераётган Мулла Шамсиддин ҳам кўзини юмуб, газет билан бетини тўсди. Davomini o'qish