Karel Chapek. Shoir. Hikoya.

0071
Эрталаб соат тўртларда Житная кўчасида автомашина ширакайф кампирни уриб юборди, ҳайдовчи тезликни ошириб, кўздан ғойиб бўлди. Ёшгина полиция амалдори д-р Мейзлик олдида ушбу жиноятни очиш вазифаси турарди. Ёш полиция амалдорларининг ўз ишига нақадар жиддий ёндашиши эса ҳаммага маълум. Davomini o'qish

Isfandiyor Nazar. Men urushga kiraman.

077

Қутурган Исроилнинг Фаластин тупроғида беомон қирғин урушини олиб бораётгани ўзини шоир деб юрганларни эмас,табиий равишда асл шоирларни безовта қилмоқда. Ана шундай қирғинга қарши ўз овозини дунёга сочган шоирлардан бири Исфандиёр Назар бўлди. Ажойиб шоира Олима Набизоданинг таржимаси туфайли биз шоир овозини эшитиб, сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Sharl Bodler. Gadoylarni do’pposlang.

09Агар “ҳар бир халқ ўз ҳукмдорига муносиб”, деган ибора тўғри бўлса, демак, дунёда адолатсизликнинг ўзи йўқ экан. Демак, ҳар ким экканини ўради. Демак, ҳар куни рўй бераётган адолатсизликлар, аслида, адолатсизлик эмас, балки адолатнинг юксак тантанасидир. Бу иборадан “тақдир ҳақ” ёки “ҳар ким пешонага ёзилганини кўради”, сингари диний ақидаларнинг ҳам тафти келиб туради. Ҳатто ундан (“тақдир” ва “пешона” ҳақидаги гапларга қанчалик зид кўринмасин) “табиий танлов” назариясининг ҳиди келаётганини ҳам сезиш мумкин. Бу ўринда XIX-асрда яшаб ўтган фаранг шоири Шарл Бодлернинг “Гадойларни дўппосланг!” номли кичик бир ҳикояси эсга тушади. Ҳикояни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Aleksandr Grin. Yashil chiroq.

002
11 август — машҳур рус адиби Александр Грин таваллуд топган кун.

   40 ёшли Стилтон шу пайтгача қўноқ ва овқат ташвишини билмайдиган, пулга нима қилиш мумкин бўлса, ўшанинг ҳаммасини қилиб юрган бўйдоқ киши эди. У 20 миллион фунтлик мол-мулк эгаси эди. Унинг Ив учун ўйлаб топган майнавозчилик ҳазили жуда арзимаган бир иш эди, аммо Стилтон ўз ихтироси билан ғурурланарди, чунки ўзини жуда катта тасаввур қобилиятига эга ва муғомбирона ўй-хаёллар устаси деб билишни ёқтирарди. Davomini o'qish

Mixail Zoshchenko. Uch hikoya.

044
10 август — таниқли рус ёзувчиси Михаил Зошченко таваллуд топган кун.

Бу воқеа душанбада юз берди. Чоршанба куни эрталаб эса Егор Иванич қишлоққа қайтмоқда эди. Ёнида от кўринмасди. Қорачадан келган киши уни немислар яшайдиган қасабагача кузатмоқда.
– Сен хафа бўлма, – дерди у. – Аввал отинг йўқ эди, бу ҳам от эмас. Сотиб, пулини ичиб қўйибсан – шунга нима бўпти? Эвазига, биродар, харидингни ювдинг. Энди бир умр эслаб юрасан.
Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Ota Lochin hikoyatlari.

0021
Бир ҳикмат аниқ.Инсон ўзининг дастлабки ҳаракатлариданоқ икки ғалабага эришади.Бир ғалаба-ернинг тортиш кучи, жозиба қудратини енгиш бўлса, иккинчиси-номавзунликдан устун келиб, илоҳий мувозанатга эришмоқ музаффариятидир.Халқ таъбири билан айтганда, ҳали эндигина “оёқ очаётган” болакайнинг ҳатти ҳаракатларини кузатсангиз, ҳар бир инсон ўзининг дастлабки қадамлариданоқ курашиш ва ғалаба қозонишга, қулаб тушмаслик учун муттасил саъй-ҳаракатда бўлишга маҳкум эканлигига амин бўласиз.Бу кураш инсон манглайига самовий бир тақдир, илоҳий бир қисмат тарзида битиб қўйилгандек… Davomini o'qish

Mahsatiy Ganjaviy. Ruboiylar.Ikkinchi bo’lak

055
(Давоми. Боши мана бу саҳифада) Озарбайжон мумтоз адабиёт тарихида жуда кўп истеъдодли шоиралар номи учрайди. Аммо, улар орасида Маҳсатий Ганжавий, Ҳайрон хоним ва Хуршидбону Нотавонлар алоҳида мавқега эгадир. Бу уч шоира созида инсон гўзаллиги, юрак туғёнлари ва ҳаёт завқлари ажиб оҳангларда янграйди. Биз икки ойча аввал Маҳсатий Ганжавий рубоийларидан бир бўлагини, кейин таваллуд куни муносабати билан Хуршид Бону Нотавон ғазалларидан  айрим намуналарни  атоқли шоира Ойдин Ҳожиева  таржимасида  эълон қилган эдик. Бугун шоиранинг рубоийларини сизга тақдим этишда давом этамиз. Яқин кунларда эса Ҳайрон хоним ғазаллари билан ҳам сизни таништириш режамиз бор. Davomini o'qish

Jan Fujer. Sevgi izhori.

004
Хоним эслашга уриниб, меҳмоннинг чеҳрасига синчиклаб қаради. Йиллар унинг юзини ўзгартириб юборганди. Бироқ бу ғамгин кўзлар Лунъан хонимга нотаниш эмасди. Бирдан хонимнинг лабларига меҳмоннинг исми келди. Жильбер Мессонье… Луньан хоним хушмуомалалик билан ўзининг ниҳоятда таажубланганини кўрсатмасликка ҳаракат қилди. Davomini o'qish

Safar Barnoyev. She’rlar & Baxtiyor Nazarov. Qalbi orzularidek keng edi.

037

    Сафар Барноевнинг бутун умри меҳнат билан ўтди. Нашриётда, журналларда, Ёзувчилар уюшмасида баракали фаолият олиб борди. Хусусан, нашриётда муҳаррир бўлиб ишлаганда кўпдан-кўп дўстлари, таниш-нотаниш шоир, ёзувчиларнинг китоблари чиқишига бош-қош бўлди. “Гулхан” журналига муҳаррирлик қилган йиллар ҳам изсиз ва самарасиз кетмади. Асар ва муаллифларга талаб кучайди, журнал ранг-баранглашди, ўқувчилари доираси кенгайди, болалар адабиётига янги номлар “Гулхан” ёғдулари орқали кириб келди. Davomini o'qish

Zu Vinter. Birinchi muhabbat

015

Аёл қувноқлар даврасида гул-гул очилиб ўтирар, қозонилган муваффақият шарафига атрофдагилар билан қадаҳ уриштирар эди. Бир вақт қўшни стол атрофида ўтирган йигитлардан бири ўрнидан туриб, унинг ёнига келди ва рақсга таклиф этди. Қиз ялт этиб қаради-ю, қалбининг тўрида яшириниб ётган туйғулар юзага чиқиб, бутун вужудини ёндириб юборгандай бўлди. Қалтираб кетди. Не кўз билан кўрсинки, бу ўша — мурғак қалбнинг шаффоф эҳтирослари ила севиб қолган, кўз ўнгидан барибир сурати ҳеч қачон кетмаган йигит эди! Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. Bolalikning so’nggi kuni

099
Куни кеча адабиёт газетамизда ёш қаламкаш Шодмонқул Саломовнинг «Болаликнинг охирги куни» ҳикоясини ўқиб ҳаяжонларим бисёр бўлди. Даҳватан, «Икки муҳаббат», «Чўл ҳавоси», «Қайдасан қувонч садоси», «Одамлар» деган янги юлдуз балққан кечаларни эслатган асарлар, Хайриддин Султон, Эркин Аъзам, Хуршид Давронларнинг илк ҳикоялари, илк шеърлари кўз ўнгимдан ўтди (Иброҳим Ғафуровнинг «Биринчи китоб тажрибалари» мақоласидан.»Мангу латофат» китоби,Т.2008,266 бет). Davomini o'qish