Arjumand Behzod Lov. She’rlar

07
Болаликдан шеър ёза бошлаган Аржуманд Беҳзод Лов турк шеъриятида сарбаст йўлида ижод қилган илк шоирлардан бири эди. У Ғарб шеъриятидаги дадаизм, футуризм,Кубизм ва сюрреализм оқимлари таъсирида шеърлар ёзди. Унинг тажрибалари янги турк шеърияти шаклланиши катта таъсир кўрсатди. Davomini o'qish

Sobir O‘nar. Tegirmonchining bolasi

06

Кейин ҳам кўп сувлар оқди. На бўлғай, шу сувлар Мардибой бобонинг тегирмонини ҳам юргизиб турди. Тегирмон ёнидан ўтиб қолсам, ўша ўжар чол эсимга тушади. Шу деворда ўша чолнинг бармоқ излари, нафаси қолган. Кўҳна ёғоч эшикни очиб ичкари бўйласанг, намчил ун ва яна алланарсаларнинг ёқимли ҳиди димоғингга урилади. Davomini o'qish

Nusratullo Jumaxo’ja. Navoiy qomusi qachon yakunlanadi?

021

«Навоий қомуси” (у баъзи ҳужжатларда “Навоий энциклопедияси” деб ҳам юритилади) ўттиз йиллик яратилиш (1985-2015) тарихига эга бўлиб қолди. Бу каттагина тарихий давр ҳисобланади. Агар Навоий қомуси вақтида якунланиб, чоп этилганида, Марказий Осиё минтақасида адабий қомусни биринчи бўлиб Ўзбекистон яратишга эришган бўлар эди. Навоий қомуси асосчиси, марҳум устоз Абдуқодир Ҳайитметовнинг орзуси ҳам шу эди. Davomini o'qish

Lesya Ukrainka. She’rlar va dramatik doston.

08025 феврал — Таниқли украин шоираси Леся Украинка таваллуд топган кун.

Леся Украинка (1871.25.2, Новгород-Волинский, ҳозирги Житомир вилояти — 1913.19.7(1.8), Сурами (Грузия); Киевда дафн этилган] — украин шоираси ва ёзувчиси. Леся Украинка шеъриятда ва драматургияда Шевченко анъаналарини давом эттирган. Илк шеърлар тўплами «Қўшиқлар қанотида» 1893 йилда нашр этилган. Мазкур тўпламдан жой олган шеърларда украин халқ оғзаки шеъриятига хос оҳанглар кўзга ташланади. «Ўйлар ва орзулар» (1899), «Акс-садолар» (1902) тўпламларида шоиранинг чор ҳокимиятига нисбатан нафратли муносабати ифодаланган. Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. Xalaji

033

Уй томондан мотоцикл товуши эшитилди. Фермер бурилиб қаради, улов бир муддат гур-гурлаб уй олдида турди-да, сўнгра дала бошига ортидан чанг кўтариб кела бошлади. Оқбойнинг кўнгли ғашланиб қўйди. У ким бўлсаям қишлоқдан келаётганди. Мотоцикл ўзига яқинлашгач, таниди. Мактабжўраси Хуррамнинг коллежда ўқийдиган ўғли экан. “Бобо кетибди-да”, деб кўнглидан ўтказди Оқбой. Davomini o'qish

Haynrih Hayne. Yoshlik iztiroblari

022

«Ёшлик изтироблари» — буюк олмон шоири Ҳайнрих Ҳайнени (1797—1836) дунёга танитган «Қўшиқлар китоби»нинг биринчи қисми. Ундаги шеърлар ва балладаларда инсоний дардлар, ошиқона эҳтирослар, сурурий шиддат, латиф мутоибалар гўзал шаклларда, фақат Ҳайнегагина хос бўлган кучли бадиий воситаларда ўз ифодасини топган. Таниқли шоир Абдулла Шер томонидан аслиятдан амалга оширилган таржимада айнан мана шу хусусият ва фазилатлар сақлаб қолинган. Шунингдек, китобдан Ҳайне ижодининг кейинги даврига тааллуқли «Зерафина» туркуми ҳам ўрин олган. Davomini o'qish

Genri Slizar. Imtihon

033
Эътиборингизга ҳавола этаётган ҳикоя Генри Слизарнинг энг аҳамиятли асарларидан бири ҳисобланади. 1958 йилда ёзилган ҳикояни аслида бир нечта саҳифалик тавсифларнинг ўта қисқартирилган шакли, деб баҳолашади. Бир сўз билан айтганда, ҳикояда мустабид тузумнинг юксак ақлий салоҳиятли кишиларга нисбатан қандай йўл тутиши акс эттирилган. Davomini o'qish

Behjot Kamol Chog’lar. She’rlar

08   Таниқли турк шоири Беҳжот Камол Чоғлар (Behçet Kemal Çağlar) 1908-1969 йиллар орасида яшади. Асл касби тоғ ишлари муҳандислиги бўлган билан ҳаётининг мазмунини шоирликда кўрди, Отатурк ҳақидаги шеърлари билан танилди, Фарук Нафиз Жамлибел билан бирга ёзган «Ўнинчи йил марши» шеъри халқ қўшиғига айланди. Унинг муҳаббатга бағишланган шеърлари ҳозирга қадар тиллардан тушмайди. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Boborahimning sariq gullari

013
   Ёзнинг бошларида боғнинг аёғдаги қизил жаноқи олмалар пишди. Хожам гарчи нафсига бандиликдан қутилган бўлсада, лекин бу қизил олмаларнинг пишишини сабирсизлик билан кутади. Нечукдир уларни ёлғиз Бобораҳимга тердиради. Бобораҳимдан ўзганинг қўли теккан олмани эмайди. Шунинг учун савр ойи ўтгач, Бобораҳимни йилқидан озод қилади ва уни таҳсилга ўтқазади. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Qit’a va g’azal munosabatiga doir

024

Лирик жанрларнинг бир-биридан фарқли бадиий қонуниятлари, узоқ йиллар адабиёт ва ижодкорлар тўплаган маълум усул ҳамда йўллари бўлади. Санъаткор ёзувчи буни инобатга олмаслиги мумкин эмас. Янги жанр – бу доимо ҳаёт материали ёки мавжуд материалнинг янгича ифодаси, ифоданинг янгича усули, хуллас, янги шакл ва мазмун бирлигидир. Шоирлар лирик жанрларнинг ҳаммасида ҳам бир хил услуб, бир хил имконият, бир хил руҳий кайфият билан ёза олмайдилар. Davomini o'qish

Mishel Monten. Hikmatlar

044

Отаси Бордо шаҳрининг мэри (ҳокими) бўлган Мишель Монтеннинг ўзи ҳам кейинчалик икки марта Бордо шаҳрининг раҳбарлигига сайланган. Латин тилини аъло даражада билган. «Тажрибалар» китоби билан жаҳоншумул обрў топган. «Китобимнинг мазмуни менинг ўзимдан иборат» деган эди файласуф. Davomini o'qish

Noman Chelebi Сihan. Qarilghachlar duasi

09

Нўъмон Чалабижаҳон, Нўъмон Чалаби Жаҳон ((Numan Çelebi Cihan; Чалаби Чалабиев; эски имлода: نومان چلبى جهان қримтатар тилида: Noman Çelebicihan )       1885 йили Қримдаги Жанкой яқинидаги Буюк Сунак қишлоғида туғилган. 1917 йил октябрь тўнтаришидан кейин бошланган жараёнлар натижасида ташкил этилган Қрим Халқ республикаси ҳукуматиининг биринчи раиси, қримтатар халқининг I қурултойи ташкилотчиси, Қрим мусулмонлари муфтийси, қримтатар халқининг озодлик мадҳиясига айланган «Онт этганман» шеърининг муаллифи эди. 1918 йили 23 февраль куни большевиклар томонидан ваҳшийларча қатл этилиб, жасади Қора денгизга отилган. Davomini o'qish