Maritsa Bodrojich. She’rlar

021   Асли хорват бўлган Марица Бодрожич немис адабиётининг энг етук ва таниқли вакилларидан бири сифатида тан олинган. Шоира ижоди ҳақида ёзган тадқиқотчилар уни немис шеъри табиатини янги оҳанг,янгича қарашлар ва шакллар билан бойитганини алоҳида таъкидлашса,насрдаги асарларининг поэтик руҳда ёзилганига диққатни қаратишади. Davomini o'qish

Aziz Nesin. Dahshatli tush

04520 декабрь — Азиз Несин таваллуд топган кунга 100 йил  тўлади

    Машҳур турк адиби Азиз Несин умри давомида 110 дан ортиқ китоб ёзган Унинг бирқанча асарлари ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Азиз Несин ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб ўзбекларнинг севимли ёзувчиларидан бирига айланган, десак хато қилмаймиз. Унинг асарлари кўплаб ўзбек ижодкорларига самарали таъсир қилгани, жуда кўп ҳажвчи ёзувчиларимиз унга эргашиб асарлар ёзгани, ёзаётгани ҳам сир эмас. Davomini o'qish

Mamarayim Boyqulov. Badiiyat va hayot haqiqatlari

077Таниқли ёзувчи Нодир Норматов таваллуд топган куннинг 65 йиллиги олдидан

    Пошхурд қишлоғини ўраган икки тоғни тонгда кузатсангиз, шарқдан чиқаётган қуёш шуьлалари Кўҳитанг тоғининг виқорли қоялари тўшидаги оппоқ қорни алвон тусга бир неча сония киритади. Нодир болалигида кўрган бу манзарадан кўп ҳайратланнан, шу кузатишдан унинг “Гўзалликни тоғ ҳам севаркан” деб номланган илк шеьри дунёга келди. Унинг юқорида тилга олинган ҳар иккала шеьри ҳам Нодирнинг мактаб ўқувчилиги даврида ёзилиб, туман газетасида босилиб чиққан эди. Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Tirik tovon & Jasur Kengboyev hikoyasini o’qib

045     Абдуқаюм Йўлдошев: Албатта, Жасурнинг бу машқи журнал варианти… Гулноз Сатторова: Ҳар бир ҳикоя ўзига хос ғоят мураккаб ва хилма-хил фикрларга бой бўлиб, турлича тасвир йўналишларини ўз ичига олгани каби, Жасур Кенгбойнинг “Тирик товон” ҳикояси ҳам ғоя, сюжет билан эътиборлидир… Иброҳим Саидов: Адабиёт қалб ўлими туфайли юз берадиган инсоний фожеаларнинг олдини олишга, “маънавий туғилиш”га хизмат қилади. “Тирик товон»ни ана шу йўлдаги талпинишлардан бири дейиш мумкин… Davomini o'qish

Sayfiddin Sayfulloh. Tasavvuf mohiyati

055   Яқиндан бошлаб ўзбекча интернет тармоғида тасаввуф.уз сайти иш бошлади. Мазкур сайт иш бошлаганидан хабардор қилиш мақсадида унинг саҳифасида эълон қилинган Халқаро Аҳмад Яссавий мукофоти совриндори Сайфиддин Сайфуллоҳнинг «Тасаввуф моҳияти» мақоласини диққатингизга ҳавола этмоқдамиз.  Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Ikki hikoya: Tobut & Sharpa

006

      Хонангдаги шарпани сезиб қолганингга анча бўлди. Унинг шарпа эканига энди иймонинг комил эди. У гоҳ ғуслхонада, гоҳ китоб ўқиб ўтирганингда, гоҳ хаёл суриб ётганингда шундай ёнингда пайдо бўлар, совуқ кўзларини сенга тикиб турганини сезиб қолардинг. Дастлаб мен шундай туюлаяпти деб, ўйладинг. Davomini o'qish

Nizomiy nomidagi pedagogika universitetida Xurshid Davron bilan ucrashuvdan fotoreportaj

009    15-декабр куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон билан учрашув бўлиб ўтди. Икки ярим соат давом этган учрашувда Ўзбек тили ва адабиёти факултети билан бирга Педагогика ва психология факултетини мактабгача йўналиш талабалари ва «Чашма» адабий тўгараги аъзолари иштирок этишди. Davomini o'qish

Abdulla Sher. Tasavvuf, G’azzoliy va go’zallik falsafasi

05     Тасаввуф ҳақида гап борганда, имом Ғаззолий тўғрисида, Ғаззолий ҳақида гап кетса, тасаввуф борасида тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Шу боис тасаввуфнинг моҳиятига диққатни қаратмоқ лозим бўлади. Энг аввало тасаввуф нима, деган саволга жавоб қидирмоқ мақсадга мувофиқ. Бу эса, ғоят мураккаб масала, зеро, тасаввуф ҳақида шу қадар хилма-хил ва қарама-қарши фикрлар мавжудки, кўп ҳолларда тадқиқотчилар анчайин чалкашликларга йўл қўядилар. Davomini o'qish

Aziziy. She’rlar

034     Уйғур шоири ва ёзувчиси Азизийнинг «Фаридиддин Аттор» асари билан танишсиз. Бу асар бизнинг сайтимизнинг мана бу саҳифасидан ўрин олган. Бугун эса Азизийнинг шеърлари билан танишасиз. Шеърларни  раҳматли  ёзувчи Ҳабибулло Зайниддин ва  ёш таржимон Давлатмурод ўзбекчалаштирган. Davomini o'qish

Aleksandr Kuprin. Moviy yulduz. Sharq rivoyati

055    Венециялик буюк скрипкачи ва бастакор Никколо Паганини сеҳр-ли скрипка эвазига Иблисга иймонини сотганлиги ҳақидаги ривоятни ким ҳам билмайди? Ҳаттоки ҳамма нарсадан шубҳаланувчи, даҳрий ва ҳажвчи бўлган атоқли шоир Ҳенрих Ҳейне ҳам бу афсонага ишонган. Лекин бу келишувда ким ютиб чиққанлиги – инсонми ёки унинг душманими – бу ҳеч кимсага аён эмас. Венгриядаги кўчманчи лўлилар орасида бир ғалати ривоят юради. Бунга ишонасизми йўқми – ўзингизга ҳавола. Davomini o'qish

Zebo Mirzo. Yoshlik she’rlari

067    15 декабрь — шоира Зебо Мирзони таваллуд топган куни билан қутлаймиз

«Хуршид Даврон кутубхонаси» ўз саҳифаларида бугунги шеъриятнинг таниқли вакилларининг нафақат янги шеърларини, шу билан бирга, уларнинг адабиётимиз майдонига кириб келган йилларда адабий нашрларда эълон қилинган илк туркумлари билан ҳам таништириб келмоқда. Бугун сизнинг диққатингизга ёрқин шоираларимиздан бири Зебо Мирзонинг чорак аср аввал, 1989 йили «Шарқ юлдузи» журналининг 8-сонида чоп этилган шеърларини тақдим этамиз. Айни ўша йиллари Шавкат Раҳмон бир суҳбатда «Зебо Мирзо – мунис дард шоири» деб эътироф этган эди… Davomini o'qish