Shukur Qurbon. Ustoz Erkin Vohidov yodi

01     Во дариғ! Эркин Воҳидовни ҳам бериб қўйдик… Лекин тақдирга тадбир йўқ, деган гап кимларга таскин бермаган. Яратган Эгамизнинг ҳукмига бўйинсунмасликнинг иложи йўқ. Фақат яна ҳам кўпроқ яшасалар эди, яхшиликлари, эзгу амалларидан элу юрт янада кўпроқ баҳраманд бўларди, ҳаётимизнинг баъзи ўринларида маънавият тақчил бўлиб турган ҳозирги пайтда бу жуда асқотарди, деб ўйлаймиз. Davomini o'qish

Ismoilbek G’asprali. Bog’chasaroydan Toshkentga sayohat & Tohir Qahhor. Ismoilbek G’asprali va uning Turkiston sayohatlari

044     Улуғ маърифатпарвар Исмоилбек Гаспринский таваллудининг 165 йиллигига

Исмоил Ғаспралининг 1893 йилда битилган “Боғчасаройдан Тошкентга саёҳат”и қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Аввало саёҳат сабабини айтишмиз лозим. И. Ғаспралининг барча ўлкаларга сафар қилишидан иккита мақсади бўлган: биринчиси – янги усулдаги мактаблар очишни ташкил этиш, иккинчиси–“Таржимон” газетасининг тарқалиши билан боғлиқ масалалар. Туркистонга ҳам айни икки ниятни амалга ошириш учун келган. Davomini o'qish

Kobayasi Issa. Xaykular va tankalar (Uchlik va beshliklar)

02115  июнь — мумтоз япон шоири Кобаяси Исса таваллуд топган кун

  Кобояси Иссанинг хоккулари содда тилда ёзилгани, маҳаллий шеваларнинг қўллангани ва суҳбат усулидан кенг фойдалангани билан ажралиб туради.Шоирдан улкан мерос: йигирма мингга яқин хокку (хайкай, хайку), бир неч йўл дафтари ва саноқсиз расмлар қолган. У Ятаро тахаллуси билан ҳам машҳур. Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 20-25 boblar. Emin Usmon tarjimasi

kitob    Юсуф Хос Ҳожиб «Қутадғу билиг»ни Болосоғунда бошлаб, Қашқарда ёзиб тугатган ва қорахоний ҳукмдор Тавғоч Буғрохонга тақдим этган. Буғрохон муаллифни тақдирлаб, унга «Хос Ҳожиб» («Эшик оғаси») унвонини берган. Шундан кейин шоир «Юсуф Хос Ҳожиб» номи б-н машҳур бўлган. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Tilla baliqchalar

099     Ижодий фаолиятининг самарали қисмини икки буюк адиб Хорхе Луис Борхес ва Хулио Кортасар асарларини ўзбек китобхонига яқинлаштиришга йўналтирган Шарифжон Аҳмедовнинг янги таржимасини тақдим этамиз. Шарифжонга ҳам таржимачилик, ҳам ҳикоячилик ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Gulchehra Murodaliyeva. Izlarim qolgudek nurli kunlarda

002   Гулчеҳра Муродалиева ўз қалбида кечган, кечаётган туйғуларга эргашиб ижод қилади. Шоира шеърларининг фақатгина уларга мос топилган оҳанги ва ранги бор. Бугун шоиранинг яна бир туркум шеърларини тақдим этишдан мамнунмиз. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Najot yo’li (2).

007Йирик давлат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Абдурауф Фитрат таваллудининг 130 йиллиги олдидан

    Шуни билиш лозимки, Аллоҳнинг энг буюк неъмати ҳам, икки дунё саодатига бошлагувчи ҳам ақлдир. Юқорида биз батафсил баён қилганимиздек, одамзод махлуқлардан жисман кичик ва куч жиҳатидан заиф қилиб яратилган бўлса ҳам, аммо ҳазрати Холиқи ҳаким инсонни улардан улуғ ва қувватли қилиб яратган. Чунки инсонга ҳаёт майдонининг ягона қуроли бўлган АҚЛни берган. Davomini o'qish

Abdulla Sher. Navoiy sog’inchi

001     Мен Навоийни доимо соғиниб яшайман. Йўқ деганда йилда бир неча марта Навоийга қайтаман. Ўшанда баъзан Ҳазратим билан боғлиқ шеърлар ҳам ёзаман. “Навоий соғинчи” туркуми ана шу тарзда вужудга келган… Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. She’rlar & Qisqa hikoyalar

0011    Т.нинг ҳам негадир уйқуси қочиб кетди. У, ҳатто, қандай қилиб қадамларига эрк бергани-ю ўзини бўш қўйиб юборганлигини сезмай ҳам қолди. «Ташвишлар, ташвишлар… ҳеч поёни бормикин буларни?»,-деб ўйларди у. Шу пайтда у беихтиёр бир шеърни пичирлаб ўқий бошлади… Davomini o'qish

O’qtoy Rifat. She’rlar. Miraziz A’zam va Fayzi Shohismoil tarjimalari

04510 июнь — машҳур турк шоири Ўқтой Рифат таваллуд топган кун

    30-йилларнинг охирида турк шеъриятида янги тўлқин пайдо бўлди. 1937 йилдан «Ворлиқ» журналида нашр қилина бошлаган Ўрхон Вели Қониқ (1914-1950), Ўқтой Рифат 1914-1988), Мелиҳ Жавдат Ондай 1915-2002) шеърлари 40-йиллар шеъриятига тамомила янги руҳ олиб кирди. Davomini o'qish

Xosiyat Bekmirzaeva. Gul Va Bulbul

034    Бобур ижодида бус-бутун гулга бағишланган шеърлар ҳам талайгина. “Ғунчадек кўнглум менинг гулзор майли қилмағай”, “Хазон япроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим”, “Гул жамолин ёпқон ул гулнинг ики райҳонидур” мисралари билан бошланувчи ғазаллари ана шундай ғазаллардандур. Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Ashshura shohi Asarxadon

077     Буюк адиб қаламига мансуб теран маъноли ҳикоя таржимаси менга маъқул келди. Мен фақат ҳикояда  таржимон қўллаган икки атамани: «Оссурия»ни «Ашшура»га, «Ниневия»ни  «Нинува»га ўзгартирдим. Зеро, ҳар икки атама кўҳна Шарқ адабиётида айни шу шаклда ифода этилган ва, қолаверса, ҳар икки  шарқона атама  асарнинг лисоний табиатига мос тушади. Ҳикояни  ўзбекчага ўгирган Матлубахон Раҳимовани ижодий ютуғи билан қутлаб қоламан. Davomini o'qish