Arkadiy Raykin: Loqaydlardan xudo asrasin

Ashampoo_Snap_2016.10.03_03h10m01s_002_.png24 октябрь — машҳур кулгу устаси Аркадий Райкин таваллудининг 105 йиллиги

   Деворларга ҳазил йўғрилган кўплаб шиорлар осилган бўлиб, улар орасида жумладан, шундайлари ҳам бор эди: “Мени лақиллатишларинг мушкул, чунки мен жудаям гўл одамман”, “Бу ерда шундоқ хам саккиз соат вақтимни ўтказдим, сиз эса устига-устак, ишлагин ҳам дейсиз-а”, “Мен одамларни ниҳоятда севаман, лекин сиз учун бу одатимни истисно қиламан…” Davomini o'qish

Nasriddin Nazarov. Muhammad Ibrohimbek Laqay

Ashampoo_Snap_2016.10.03_16h53m48s_006_.png    Cизга тақдим этилаётган асар миллатимизнинг қаҳрамон фарзанди (бундан роппа-роса 85 йил аввал — 1931 йилнинг 31 августида большевиклар томонидан қатл этилган)  Муҳаммад Иброҳимбек ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тарихчи олим Насриддин Назаровнинг илмий тадқиқотидир. Мазкур  тадқиқот узоқ йиллик илмий изланишларнинг пухта натижаси бўлиб, Davomini o'qish

Ivan Bunin. Oydin kechada

00122 октябр — Нобель мукофоти соҳиби  Иван Бунин таваллуд топган кун

    Кузнинг мунгли тўлин ойи анчадан бери кўкда сузиб юргандай, кун давомидаги майда ташвишлар ва ёлғон-яшиқлардан ором оладиган вақт киргандай туюлди менга. Менимча, бутун Париж, ҳатто энг чеккадаги ғариб кулбалар ҳам уйқуга чўмган эди. Davomini o'qish

Qutbiy – Qutbiddin Muhiddinovning 110 yilligi

Ashampoo_Snap_2016.10.22_00h03m15s_002_.png Саҳифа атоқли матншунос, манбашунос, луғатшунос олим Қутбиддин Муҳитдинов таваллудининг 110 йиллигига бағишланади

    Хожа Аҳрори Вали сулоласига мансуб Қутбий – Қутбиддин Муҳиддиновнинг таржимаи ҳоли жуда мураккаб. Ўтган юз йилликда Ўрта Осиё халқлари қанча оғир кунларни бошдан кечирган бўлса, ҳазрат ҳам булардан бенасиб қолмаган. Лекин машаққатларга қарамай, араб, форс тиллари, тиб, мантиқ, тафсир ва адабиётшунослик фанларини мукаммал эгаллаб, олим ва шоир бўлиб етишади. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Birinchi muhabbatim (onlayn) & O’roz Haydar. Abadiy sado

Ashampoo_Snap_2016.10.17_23h30m10s_005_.png     Яқинда адиб ва шоир Ўроз Ҳайдарнинг “Буғдойзор оралаган сўқмоқлар” асарини завқ билан ўқиб чиқдим. Тил – адабий ҳодиса (Аҳмад Аъзам) эканлигини асарни ўқиш жараёнида янада чуқурроқ ҳис этдим. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. G’azallar

04    Ўзбек халқининг буюк шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ўлмас “Хамса” асари таркибидаги достонлари, беқиёс “Хазойин ул-маоний”ни ташкил этган шеърияти, ўн тўрт номдаги насрий асарлари билан адабиётимизни бойитган, уни жаҳон адабиёти даражасига кўтарган, башариятнинг маданият хазинасига улкан ҳисса қўшган ижодкордир (Суюма Ғаниева). Davomini o'qish

Odil Yoqubov. Saylanma. 1-jild & Haqiqat go’zaldir. Adib bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2016.10.19_17h59m28s_001_.png 20 октябрь — Устоз Одил Ёқубов таваллуд топган куннинг 90 йиллиги

   Истеъдод Аллоҳнинг улуғ неъмати. Ҳар кимга ҳар хил даражада беради. Шу даражада масъулият ҳам. Истеъдодли ёзувчи десам, кўз олдимга биринчи бўлиб Лев Толстой келади. Пушкин, Достоевскийлар ҳам буюк. Лекин Толстойга етадигани йўқ. Унинг меҳнаткаш, ҳақиқатгўй бўлганига, тамасиз яшаганига ҳавасим келади. Davomini o'qish

Omon Matjon. Xiva she’rlari & Omon Matjon. Iymon yog’dusi (Saylanma)

Ashampoo_Snap_2016.10.19_20h59m54s_001_.png20 октябрь  —   Хива  куни

   Бугун уйимда меҳмон бўлган куёвимнинг чет эллик дўстлари Хива саёҳати ҳақида тўлиб-тошиб гапиришди. Уларнинг ҳайратини бир сўз билан айтсам:»Хива бамисоли эртак!» Улар афсонавий шаҳарни бир умр унутолмасликларини кўзларидан сезиб турдим. Ногаҳон ўзим ҳам Хивани беҳад соғинганимни туйдим. Омон аканинг шеър китобини олиб варақлай бошладим… Davomini o'qish

Bahodir Qobul. Ota chiroq.

Ashampoo_Snap_2016.10.15_13h50m09s_002_.png Елкам оша тоғлар, оталар нигоҳи, димоғим энамни ҳидига тўлганча Самарқандни, йўқ, Афросиёбни, йўқ, Отачироғни кўраман. Ёш тирқираб жўнайди. Этагимда адоғи кўринмайдиган булутлар соқолини силкиллатиб келаётганини хаёл қиламан. Оқ булут оқ отдай, кўк булут кўк отдай кўринади. Хаёлларим сувратини булутлардан ясаб кўрсатишларини томоша қилган бўламан. Бир қуш ортимдан ҳақлаб зорланганча эргашади. Зарафшон қучоқ очиб жилмаяди… Davomini o'qish

Sattor Tursun. Qazo

005    Куз охирлашиб бораётганида… Дарахтлар сўнгги заъфарон баргларини ерга тўшаётганида… Бўм-бўш даштлару хилват боғлар очкўз зоғлар билан тўлаётганида… Шу вақт… У ўлим нафасини эшитди. Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. Tutun («Bir hovuch qum» kitobidan)

Ashampoo_Snap_2016.10.10_12h23m18s_014_.png    Саҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади

Ишикава Такубокунинг танкалардан (бешликлардан) иборат биринчи ва энг машҳур китоби бўлмиш «Бир ҳовуч қум» жо олган туркумларни (уларда эски таржималар билан бирга янгилари ҳам қўшилган) тақдим этишни давом этамиз. Бугун тўпламдаги «Тутун» деб номланган туркумни мутолаа қилинг. Davomini o'qish