«Yulduzcha» bolalar televizion tanlovidagi sovuq ohang

Ashampoo_Snap_2016.11.20_23h54m44s_002_.png   «Хуршид Даврон Кутубхонаси»дан: Мазкур мулоҳаза «Юлдузча» болалар телевизион танловида айрим ҳакамларнинг  баҳо беришдаги муомаласига диққатни қаратади. Тўғри, бундай танловларда адолатли ва холис ҳукм айтилиши шарт. Аммо, ҳамма гап бу баҳони қандай тарзда айтишда.  Ҳакамлар, энг авало, бу танлов  оммавий  шаклда намойиш этилаётганини назардан қочирмасинлар,   шуҳрат  таъсирида мияларига ўрнашиб қолган «санъат эшигидаги қоровулман» деган кибрли хаёлни четга ирғитсинлар; Davomini o'qish

Olim Oltinbek. Rauf Parfi nechanchi yil tug’ilgan?

Ashampoo_Snap_2016.11.20_11h06m56s_001_a.png     Бундай илмий муаммо бир неча аср аввал яшаган шахсларга нисбатан қўйиларди, аслида. Лекин, афсуски, куни кеча яшаб ўтган ва бугун ҳали тенгдошлари ҳаёт бўлган бир шоирнинг туғилган санаси билан боғлиқ муаммо адабиётшунослигимизда деярли кўрилмаган. Уни муаммо сифатида кўтариш кимларгадир эриш туюлар, балки. Аммо илм аниқликни хуш кўради. Ана шу илмнинг талабидан келиб чиқиб, биз ҳам ушбу масалани ҳал этишга жазм қилдик. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev haqida uch xotira

Ashampoo_Snap_2016.11.15_15h11m30s_003_.png    Адабиётимизда «Ўлимларни қолдириб доғда» деган сатрлар тез-тез учраб турарди. Хотира аслида, ўлимни доғда қолдириб, ҳаётнинг давом этишидир. Машраб Бобоев ҳақидаги хотирани мен «У тирик!» деган ишонч билан ёзяпман. Яқин йиллар ичи бирин-кетин вафот этган Шукур Холмирзаев, Неъмат Аминов, Рауф Парфи, Сафар Барноев, Маъруф Жалиллар ҳақида ҳам шундай дейман. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev. She’rlar & Kitoblari

Ashampoo_Snap_2016.11.15_14h54m13s_002_.png20 ноябр — Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 75 йиллиги

Бу ҳаётда Машраб Бобоевдек покиза ва софдил инсонлар кам бўлади. Қачонким акани эсласам, унинг ёруғ табассумли чеҳраси кўз ўнгимга «ялт» этиб келади. Ака биз укаларини беҳад суяр, биз ҳам ҳамиша унинг меҳрини ҳис этиб турардик. Машраб ака самарали ижодкор эди: шеърлари, пьесалари, ҳикоя ва қиссалари, таржималари ўзбек адабиёти бағрини тўлдириб турибди. Davomini o'qish

Sobir Sayhon. Yurt sog’inchi

Ashampoo_Snap_2016.11.16_21h12m59s_001_.png“…Ватан! У нима ўзи?! Сувмикан, ё нонми, ёки ошми, ажабо?! Нега ота-онам Ватан отлиғ бу рўиётни бот-бот тилга олишади?! Қизиқ, нега отам у ҳақда гап кетганда, чуқур хўрсиниб, ўйга чўмади?! Нега онам уни эслаганда кўзлари жиққа ёшга тўлади?!  Ҳаа!.. Тушунгандай бўлдим… Ота-онам томга чиқиб, “Ҳууув, ана у ёқда Ватанимиз!” –дея ишора қилишаяпти бир-бирларига! Демак, у нарса узоооқда… Davomini o'qish

Nargiza Odinaeva. Oltin beshigini axtaradi oy

Ashampoo_Snap_2016.11.05_23h53m16s_002_.png    Сурхондарёнинг Қизириғидан бўлмиш Наргиза билан 2 йилча аввал Термиздаги бир адабий учрашувда танишганман. Аммо, ғойибан унинг истеъдодидан хабардору шеърларининг мухлиси эдим. Ҳозир ҳам унинг янги шеърларини кутиб юраман. Яқинда унинг бир туркуми «Ёшлик» журналида босилди. Бугун ўша шеърларни сизга тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish

Bibi Robia Saidova. Kakku ovozi & Parvoz. Hikoyalar to’plami

Ashampoo_Snap_2016.11.05_13h45m19s_003_.pngЎша куни ҳамма ишлар тугагач, қуёш ботмасдан кетишга шайланди. Шу пайт телефонига хабар келганини билдирувчи какку овози янгради. Одатдагидай уяли алоқа компаниясидан рекламалар ёки ФВВдан хабар, деган ўй билан беэътиборгина телефонига назар ташлади. Йўқ, номаълум рақам. Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldosh. Qotil & Yaxshi asarning dunyoga kelishi — mo’jiza (Yozuvchi bilan suhbat)

Ashampoo_Snap_2016.11.04_23h21m20s_001_.png     Билмадим, қачонлардир ҳар қандай инсоннинг умрида кўрган-кечирганлари, мушоҳадалари, хулосалари бир китобга жам бўлади, деб ўқигандим. Балки шу сабаблидир ижодкорнинг ке­йинги китоби муҳим, деган қараш ҳам бор эди. Яъни айнан иккинчи китоб истеъдод мезони бўла олади. Бироқ, афсуски, Абдулла Қаҳҳор таъбири билан айтганда, “адабиётга тутаб кирган”, биринчи асари ҳам “танқиддан тубан” бўлган графоманлар иккинчи… ўнинчи китобларини ва ҳаттоки зарҳал муқовали танланган асарларини чоп эттириб чарчашмаяпти… Davomini o'qish

Vahob Ro’zimatov. Tarjimalar & Vahob Ro’zimatov haqida xotiralardan

Ashampoo_Snap_2016.11.13_18h11m29s_008_.pngСаҳифа таниқли таржимон Ваҳоб Рўзиматов таваллудининг 95 йиллигига бағишланади

    Ваҳоб Рўзиматов эслашга арзийдиган ижодкор эди. Гарчи бу инсон ҳақида гап кетганда аксарият унинг мураккаб феъл-атвори ҳақида гапиради (сизга тақдим этилётган хотираларни ўқисангиз бу феъл ҳақида анчагина билиб оласиз деб ўйлайман). Davomini o'qish

Bahodir Abdurazzoq. U. Qissa

Ashampoo_Snap_2016.11.04_11h54m42s_003_.png     Улар дарёдан ўтиб олганлариданоқ чек-чегараси йўқ саҳрога дуч келдилар. Ҳозиргина қўлбола солда ваҳимали дарё билан олиша-олиша қирғоққа қадам қўйганларида елкадан тоғ ағдарилгандек енгил тортган бўлишса-да, бироқ лоп этиб пайдо бўлган тушуниксиз, дарёдан-да ваҳшатли бу сарғиш-қорамтир, тиккайган бута ҳам кўзга ташланмайдиган, кимсасиз кенглик олдида шунчалик ожиз ва ғариб эдиларки, асов дарёнинг туғёнларини енга олганлари туфайли қалбларида пайдо бўлган музаффарона масрурлик шамолга сочилган кулдек бир зумда тарқаб кетди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Asrori Halloj

Ashampoo_Snap_2016.11.10_16h07m04s_004_.png    Тасаввуф ташаббуси билан дин, адабиёт, мусиқа ва фалсафада мисли кўрилмаган яқинлик, ўзаро ҳамкорлик юзага келган эди. Аммо айрим масалалар хусусидаги тортишувлар, инкорни инкорлар муросасиз курашга ҳам йўл очарди. Шундай курашларнинг қурбонларидан бири дунёга донг таратган мутасаввиф, мутафаккир ижодкор Мансур Ҳаллож эди. Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. So’z sog’inchi. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2016.11.04_12h34m02s_004_.png15 ноябрь — Шоир ва таржимон Абдунаби Бойқўзиев таваллуд топган кун

   «Абду Наби  “Беш наво”ларидан бирида “Ўз Қалбимга Қургум Энди Тожмаҳалларни” деб орзу қилган эди. Умид шулким, ижодкорнинг бу орзуси амалга ошиб, бисотида беш қаватли Тожмаҳаллар тобора кўпаяди, такомиллашади ва албатта, ҳар бири муаллифнинг ўзи бир шеърида “Шеърим, Келсанг, Келажагинг Билан Кел!” дея таъкидлаганидай “Келажаги Билан Кел”ади»  (Йўлдош Солижоновнинг «Беш наво»нинг хуш ҳавоси» мақоласидан.Мақолани мана бу саҳифада мутолаа қилишингиз мумкин). Davomini o'qish