Shodmonqul Salom. Alifbodan ham avval & Alpomish. O’zbek xalq dostoni

Ashampoo_Snap_2016.12.23_14h27m59s_003_.png 23 декабрь — Шоир Шодмонқул Салом таваллуд топган кун

   Адабиётда туйғулар ёш танлайди. Шоир, Носир, Ваъзгўй, Арзгўй… туйғулар бор. Бу туйғулар қачон келиб, қачон руҳимизни тарк этишни биздан сўрамайди. “Уй-жой, шароит қилиб олай, кейин бемалол ижод қиламан” деган режаларни адабиёт рад этади (Шодмонқул Саломнинг «Сурхон ёшлари» газетаси анкетаси саволларига берган жавобларидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Asqad Muxtor: Vaqt insonsiz hech narsa!

Ashampoo_Snap_2016.12.06_15h53m12s_002_.png    Дақиқа ва абадийлик, кун ва тун, ёруғлик ва зулмат, ҳаёт ва ўлим тазод-жуфтлиги Асқад Мухтор лирикасида алоҳида мазмун-моҳиятга эга. Ўтган, ўтаётган кунни сарҳисоб қилиш, ўз-ўзини мунтазам тафтиш этиш унинг қаҳрамонига хос хислатлардан. Davomini o'qish

Isomiddin Po’latov. Hikoya va badialar

Ashampoo_Snap_2016.12.19_23h46m02s_005_.png   Бобом менга, мен тилимга ҳайрат билан боқардик. Бошқалар эса бизга ҳасад ва ғазаб билан. Онам бундан мустасно чунки, бобомдан мамнун эканликларини алас пайқагандим… Оналар ўзи шунақа, фарзандига кўрсатилган меҳрни ўзига кўрсатилган меҳрдан устун билади… Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Hayhot, hayot & Rahmon Qo’chqor. O’zbekcha ariqlardek sof va iforli

Ashampoo_Snap_2016.12.17_21h39m52s_004_.png    Истеъдодли ёзувчи Бахтиёр Нуриддиновни илк китоби нашр этилгани билан чин юракдан қутлаймиз. «Шарқ» нашриёт-матбаа АК Бош таҳрияти томонидан чоп этилган ҳикоялар тўплами «Шудринг гуллари» деб номланган. Ушбу китобга таниқли адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор томонидан ёзилган сўзбоши ва тўпламдан ўрин олган «Ҳайҳот ҳаёт» ҳикоясини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Matn ma’nodorligi va talqin mas’uliyati

Ashampoo_Snap_2016.12.17_13h37m05s_002_.png    Ўн бешинчи асрдан юртимиз мустақилликка эришгунча Навоий ижодиёти турли муносабат, бири иккинчисидан фарқланадиган англаш, умумий савияси тафовутли таҳлил ва шарҳларни бошдан кечирган. Аммо мутафаккир шоир шеърияти ўтган юз йилликнинг иккинчи ярмигача дунёнинг бирор бир ўлкасида ҳар жиҳатдан тўғри, теран ва ҳаққоний тадқиқ ҳам, талқин ҳам қилинмаган. Бунга гоҳо мафкура ва маслак чеклови, баъзан сиёсат ва дунёқараш биқиқлиги имкон бермаган. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar. 1 kitob. 2 parcha

Ashampoo_Snap_2016.12.11_00h32m07s_003_a.png Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан

Мени кексақори дейишарди. Кўпроқ ўзимдан катта болалар билан ўртоқ тутинганим, гоҳ дадамнинг ишхонасидагиларга, гоҳ уйимизга келган улфатларига даврадош бўлишим, қондошим Ўринбой ака билан қишда маҳалламиздаги мемахонага (аслида “емакхона” – маҳалладаги қўни-қўшнилар ўртада қўй сўйиб ва гуручу сабзи-пиёзни улгуржи ғамлаб олиб, қиш ичи улфатчилик қилишарди) кириб туришим, булар натижасида катталарга хос ҳаётий гапларни кўп тинглаб улғайганим боис, фикрлашим балки тенгдошларимникидан баландроқ бўлгандир. . Davomini o'qish

Jorj Simenon. Uch Rembrandt

Ashampoo_Snap_2016.12.07_18h17m27s_007_.png   Кунларнинг бирида шов-шувга сабаб бўладиган кимошди савдоси ҳақида эълон берилди. Гап кимсан Рембрандтнинг шу пайтгача номаълум асари устида бораётган эди. Валь фамилияли қандайдир антиквар то сотишга қарор қилмагунча – роппа-роса ўн беш йил уни ўз уйида сақлаб келган экан. Davomini o'qish

Anvarjon Jabborov. Shavkat Rahmon va Xurshid Davron she’riyatidagi bir xil poetik obrazlarning ma’no talqini

Ashampoo_Snap_2016.12.14_00h52m06s_002_.png     Бугун Фарғона Давлат университети филология факултетининг 3-босқич  талабаси Анваржон Жабборовнинг шеър хусусидаги икки митти тадқиқотини сизга ҳавола қилмоқдаман. Улар менинг шеърларимга бағишлангани учун эмас, балки ҳар икки изланишда  ёш тафакурнинг шеърга ўзига хос назар ташлаши-ю, «ўз тушунчасига» ишониб таҳлил қилишга уриниши, қолаверса, ёш адабий авлод вакилининг шеърни нечоғли тушунишини кўргандек бўлганим учун тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev. Sadriddin ham Buxoroga aylangandir…& Sadriddin Salim Buxoriy. Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2016.12.16_01h45m54s_002_.png   Айни шу кунларда муқаддас Бухоро тупроғида таниқли шоир Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 70 йиллигига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу саҳифамизни беназир шоир ва беғубор инсон бўлмиш ижодкор хотирасига бағишлаймиз. Davomini o'qish

Tohir Malik. Bilim shamchiroqlari & Ozod inson haqida qo’shiq

Ashampoo_Snap_2016.12.14_23h32m53s_002_.png Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик таваллудининг 70 йиллиги олдидан.

   Шоир китоб ўқиб ўтирган экан. Бир жоҳил одам унга яқин келиб «нечун ёлғиз ўтирибсан?» деб сўрабди. Шунда шоир унга қараб: «Сен келишинг билан ёлғиз қолдим. Чунки китоб мутолаасидан тўхтадим», деган экан. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv — 2

Ashampoo_Snap_2016.12.09_23h22m59s_001_.png     Одам ўз қўлига кирмаган, ўз тасарруфида бўлмаган, ўзи эгалламаган нарсаларни ўзига бегона, ёт, ёв, ёввойи деб билган. Дейлик пиёзпоядан кўкарган табиий ўтни “бегона ўт” деймиз. Балки у ердан кўкарган пиёз бегонадир. Эзоп айтганидай, деҳқон ерга қадаган уруғ ер учун ўгай фарзанд, табиий кўкарган ўт эса асл фарзанддир, эҳтимол. Davomini o'qish