Jorj Simenon. Uch Rembrandt

Ashampoo_Snap_2016.12.07_18h17m27s_007_.png   Кунларнинг бирида шов-шувга сабаб бўладиган кимошди савдоси ҳақида эълон берилди. Гап кимсан Рембрандтнинг шу пайтгача номаълум асари устида бораётган эди. Валь фамилияли қандайдир антиквар то сотишга қарор қилмагунча – роппа-роса ўн беш йил уни ўз уйида сақлаб келган экан. Davomini o'qish

1986 yil dekabrida Olmaotada ro’y bergan voqealarni eslab.

Ashampoo_Snap_2016.11.27_17h14m29s_003_.png  Бундан роппа-роса 30 йил аввал қардош Қозоғистон пойтахти Олмаота шаҳрида ёшларнинг совет тоталитаризмига қарши исёни бошланган эди. Бугун ўша кунларни эслаб, бундан 4 йил аввал ёзилган  ва сайтимизда эълон этилган мухтасар қайдларимни яна бир бор  тақдим этмоқдаман… Davomini o'qish

Anvarjon Jabborov. Shavkat Rahmon va Xurshid Davron she’riyatidagi bir xil poetik obrazlarning ma’no talqini

Ashampoo_Snap_2016.12.14_00h52m06s_002_.png     Бугун Фарғона Давлат университети филология факултетининг 3-босқич  талабаси Анваржон Жабборовнинг шеър хусусидаги икки митти тадқиқотини сизга ҳавола қилмоқдаман. Улар менинг шеърларимга бағишлангани учун эмас, балки ҳар икки изланишда  ёш тафакурнинг шеърга ўзига хос назар ташлаши-ю, «ўз тушунчасига» ишониб таҳлил қилишга уриниши, қолаверса, ёш адабий авлод вакилининг шеърни нечоғли тушунишини кўргандек бўлганим учун тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev. Sadriddin ham Buxoroga aylangandir…& Sadriddin Salim Buxoriy. Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2016.12.16_01h45m54s_002_.png   Айни шу кунларда муқаддас Бухоро тупроғида таниқли шоир Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 70 йиллигига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу саҳифамизни беназир шоир ва беғубор инсон бўлмиш ижодкор хотирасига бағишлаймиз. Davomini o'qish

Tohir Malik. Bilim shamchiroqlari & Ozod inson haqida qo’shiq

Ashampoo_Snap_2016.12.14_23h32m53s_002_.png Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик таваллудининг 70 йиллиги олдидан.

   Шоир китоб ўқиб ўтирган экан. Бир жоҳил одам унга яқин келиб «нечун ёлғиз ўтирибсан?» деб сўрабди. Шунда шоир унга қараб: «Сен келишинг билан ёлғиз қолдим. Чунки китоб мутолаасидан тўхтадим», деган экан. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv — 2

Ashampoo_Snap_2016.12.09_23h22m59s_001_.png     Одам ўз қўлига кирмаган, ўз тасарруфида бўлмаган, ўзи эгалламаган нарсаларни ўзига бегона, ёт, ёв, ёввойи деб билган. Дейлик пиёзпоядан кўкарган табиий ўтни “бегона ўт” деймиз. Балки у ердан кўкарган пиёз бегонадир. Эзоп айтганидай, деҳқон ерга қадаган уруғ ер учун ўгай фарзанд, табиий кўкарган ўт эса асл фарзанддир, эҳтимол. Davomini o'qish

Zebo Mirzo. She’rlar

Ashampoo_Snap_2016.12.06_17h38m38s_003_.png15 декабрь — Шоира Зебо Мирзо таваллуд топган кун

Кўнгил камдан-кам уйғонади. Уйғонгандами, инсонга янги бир ҳаётни туҳфа этади. У бояги сизни қолипингиздаги шаклни барбод қилиши мумкин, лекин руҳингизга илоҳий муҳаббат олиб келганини ўзингиз сезмай қоласиз (Зебо Мирзо билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Tush paytidagi orol

Ashampoo_Snap_2016.12.05_03h35m59s_001_.png    Марини помидор шарбати солинган банкани очишга киришди. У бошини кўтарганида иллюминатор ойнасида кўринаётган орол ғойиб бўлган, уфққа қадар ясланган поёнсиз мовий денгиз кўзга чалинарди, холос. У беихтиёр соатга қаради, вақт қоқ туш пайтини кўрсатарди. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar.1 kitob.1 parcha

Ashampoo_Snap_2016.12.11_00h32m07s_003_.png Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан   

Ёзсамми, ёзмасамми?..Ёзмасам, ўзимни ўзимдан ҳайдаб яшаётгандекман. Шуни ҳис қила бошлашим биланоқ юрагим сиқилади. Ёзсам, ўзим учун ҳам, баъзи-бировлар учун ҳам қанчалар оғриқли бўлмасин, имкон қадар борини борича айтишимга тўғри келади. Акс ҳолда, бу муаллақ тарвуз узра абадият уммонининг омонат кўпикчасидек кечган ҳаётим баёни табиийликдан чекиниб, бир адибнинг навбатдаги тўқимаси юзага келади-ю, умр ҳақиқатлари рамзи сифатида идрок этилгучи “Эсдалик” аталмиш сўз азалий қимматини йўқотади. Davomini o'qish

Shomirza Turdimov: “O’chmas sira donish chirog’i” & Shomirza Turdimov.Alpomish va Otabek

Ashampoo_Snap_2016.09.19_22h36m25s_001_.png13 декабрь — фольклоршунос ва ёзувчи Шомирза Турдимов туғилган кун

Миф деб айтилувчи дунёқараш, тасаввур Улкан билимга туташ ана шу муқаддас битикларнинг ибтидодан интиҳосигача инсонга келган йўл-йўриқ, сабоқ ва билимнинг оқавасидир. Қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, мифларнинг мағзида Улкан билимнинг моҳияти мужассам… Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. Hamid Olimjonni bilamizmi?

Ashampoo_Snap_2016.11.23_11h11m05s_026_a.png    Биз узоқ йиллар давомида Ҳамид Олимжон тимсолида шўро тузумининг маддоҳинигина кўриб ўргандик. Аниқроғи, бизга шундай уқдирилди: шоирнинг дилбар шеърларини бир ён қўйиб, айни шу қиёфани гавдалантирадиган асарлари ўргатилди, зўр бериб ташвиқ қилинди. Ҳолбуки, Ҳамид Олимжон ХХ аср ўзбек миллий маданий заминида етишган энг ёрқин истеъдодлардан бири эди. Davomini o'qish