Javlon Jovliyev. Oppoq qorlar, Onam va Koinot

Ashampoo_Snap_2017.01.23_00h17m01s_004_.png    Мен Евроосиё коинот институти доктарантиман! Ҳозир Германияда, институтнинг 12 қаватли ёш олимлар учун ажратилган ётоқхонасида китоб ўқиб ўтирибман. Ташқарида қор ёғяпти. Қор парчаларини жажи оқ қушчаларга ўхшаб, шўх учганча, заминга қўниб бормоқда… Davomini o'qish

Erkin Vohidov. O’zbek Navoiyni o’qimay qo’ysa…& To quyosh sochgayki nur…(Erkin Vohidov haqida film)

Ashampoo_Snap_2017.01.25_01h32m49s_001_.png    Ҳазрат Алишер Навоийнинг юксак бадиият билан музайян бўлган, чуқур инсонпарвар ғоялар билан йўғрилган ижоди асрлар оша бизни ҳануз ўзига ром қилади, кўнгилларимизни завқу шавқ ҳамда ифтихор туйғулари билан, онгимизнпи эзгулик фикрати билан бойитади, бизни адолат учун, инсон қалбининг мангу эрки учун курашмоққа чорлайди. Davomini o'qish

Murtazo Qarshiboy. O’nglanmagan taqdir talqini & Murod Muhammad Do’st. Lolazor

Ashampoo_Snap_2017.01.25_15h23m09s_001_.png    Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Лолазор” романида икки хил одамнинг тақдири (асл қисмати эмас, бергиси) бадиий таҳлил қилинади. Бу ёлғон тақдир эгаларидан бири – Назар Яхшибоев, иккинчиси – Ошно. Аслида, Саидқул Мардон таъбири билан айтсак, Ошно мавзуси – очилмаган қўриқ. Асосий гап – Яхшибоев хусусида. Ошно бошқалар қатори шунчаки илова, холос! Davomini o'qish

Odil Ikrom. She’rlar & Ikki she’riy kitob: Uzlat & Tahajjud

Ashampoo_Snap_2017.01.23_03h19m28s_001_a.png   Шеър балосига қачон йўлиққанимни, ҳарчанд уринмай, эслай олмайман. Қишлоғимиздаги бир имонли отиндан яширинча сабоқ олиб юрган опам, қўли бўшади дегунча, араб имлосидаги қалин жилдли китобни очиб, азбаройи кўп эшитмоқдан менга деярли ёд бўлиб кетган «Бисмиллоҳ деб баён айлай, ҳикмат айтиб, толибларга дурри гуҳар сочдим мано…» деб бошланувчи «Хикмат»ни бурро-бурро қироат қилганда, бўғзимгача танчага тиқилиб эшитардим… («Шеър қадри» эссесидан) Davomini o'qish

Odil Ikrom. She’r qadri & Maqola va esselaridan iqtiboslar & Ikki she’riy kitob

Ashampoo_Snap_2017.01.23_03h19m28s_001_b.png26 январ  — Шоир ва таржимон Одил Икром таваллуд топган кун

   Одил Икромни ўзбек шеърияти майдонига ўзига хос овоз билан кириб келган шоир, деб биламан. Ўша олис йиллар ёш дўстим билан қилган суҳбатларимиз сабаб   адабиётга янги бир фикр кириб келганига ишонганман;  Davomini o'qish

O’lmas Umarbekov. «Qizimga maktublar» kitobidan & Odam bo’lish qiyin

0_14653a_3709cdac_orig.png25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси  Ўлмас Умарбеков  таваллуд топган кун

Хатларимнинг сўнгида устоз Абдулла Қаҳҳорга ўхшаб, сенга, қизим, берадиган иккита маслаҳатим бор.  Биринчиси: — Бу дунёда опангчалик сенга меҳрибон, яқин, азиз, сендан жонини ҳам аямайдиган одам йўқ. Бирга бўл. Ёлғизлатиб қўйма. Асра. Иккинчи маслаҳатим: — Давр ўзгариб кетди, қадриятлар ўзгарди. Лекин ҳамма даврда ҳалол меҳнат, поклик, одамийлик қадрланган. Шу ёдингда бўлсин.  Ёлғизим, суюклигим, хайр, омон бўл, бахтли бўл. Davomini o'qish

Mirtemir domla xotirasiga bag’ishlov

4ba6e_orig.png25  январь — Устоз Миртемир хотираси куни

  Устоз Миртемир  ўзбекнинг ўзидек содда, жайдари ва донишманд эди. У кишининг ҳалимдек юмшоқ кўнгли, тўпорилиги ҳақида қалам аҳли орасида турли латифалар юрарди… Davomini o'qish

Miraziz A’zam. O’lmas Umarbekovni eslab & O’lmas Umarbekov. Saylanma & Fotima va Zuhra

Ashampoo_Snap_2016.11.16_00h27m25s_022_.png25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллуд топган кун

    Пахтадан қайтганимизда Умарбековнинг Ўзбекистондаги ёшлар орасида энг фаол ва таъсирчан ёзувчи эканини билдик. Унинг ҳар бир ҳикоя ёки қиссаси “Шарқ юлдузи” журнали ва бошқа матбуот нашрларида тез-тез босилиб чиқар ва ҳар бири ўқувчилар оғзидан тушмасди. “Бир муҳаббат тарихи”, “Севгим, севгилим”, “Ёз ёмғири”, “Одам бўлиш қийин”, “Дамир Усмоновнинг икки баҳори” каби асарларини ±пишиб ўқирдик. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Tutdek to’kilgan yurak & Tilak Jo’ra. Munojoti Mansur & Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.01.21_22h36m21s_001_.pngШоир ва таржимон Тилак Жўра таваллудининг 70 йиллиги олдидан

    Тилак шеъриятга сиғинар, қалбидаги энг юксак ҳис-туйғу, шодлик ва кадар, ҳасрат ва армонларни шеърият билан боғлаб, шеър тилида ифодалашга интиларди. Ботиндаги ғам-ғусса зоҳирда кулгига дўниши ва кўзда ҳамиша шаффоф бир мунг аксланиб туришини мен Тилак Жўрада кўрганман. Тилакдаги қушдай енгиллик ва холислик руҳининг моддий манфаат, шахсий ғараз, нафсоний иддаолардан кирланмаганлиги билан ҳам вобастадир… Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Yaponiya o’zligi bilan go’zal. Nobel mukofoti ma’ruzasi

Ashampoo_Snap_2017.01.22_23h03m32s_001_.png    Нобел маърузалари орасида Ясунари Кавабатанинг нутқи бошқаларникидан тамомила ажралиб туради, шунинг учун бу нутқни жаҳон тафаккур аҳли жуда қадрлайди. Ундан япон миллий тафаккури, маданияти ва маънавиятининг бутунлиги, яхлитлиги қайдан эканлигини билиб олса бўлади. Бу бутунлик бадиий тафаккурдаги узвийлик, давомийлик ва собитликдандир. Ҳар бир зиёли ўз халқи тафаккури ва маданияти ҳолатини айни шу мезонлардан туриб баҳолай олиши керак. Davomini o'qish

Husayn Baydemir: O’zbekistonning norasmiy madaniyat elchisiman

Ashampoo_Snap_2017.01.11_16h55m46s_001_.png     Домлам саволининг ортидан, “Яхши, қайси соҳада иш қилмокчисан? Туркманистонми, Ўзбекистонми, Қирғизистонми, Қозоғистонми ва ҳоказо?” дея сўради. Дарҳол мен яна ҳеч иккиланмай “Ўзбекистон” дедим. Бунинг бир неча сабаби бор эди. Авваломбор Ўзбекистон мустақилликка эришган туркий жумҳуриятлар ичида энг гавжуми эди. Ундан ташқари Темурийлар салтанатининг бир давомчиси мартабасида эди. Ўрта Осиёдаги тарихий шаҳарларнинг деярли аксарияти Ўзбекистон худудида жойлашган. Ўзбек- чиғатой лаҳжаси, ўзбек адабиёти ҳам муҳташам чиғатой адабиётининг бир давомчиси эди. Аҳвол бундай экан, тараддудга ўрин қоладими? Davomini o'qish