To’ra Sulaymon. Ikki kitob & Ibrohim Haqqul. Bir baxshining ortida…

Ashampoo_Snap_2017.02.24_02h39m37s_001_.pngТўра Сулаймоннинг 85 йиллигига

Шоирни кўкка кўтаришда ҳам, ерга уришда ҳам кўҳна Шарқ кўмакка муҳтожлик сезмаган – унисини ҳам, бунисини ҳам қойиллатган. Аммо, ғурур, қаноат сустлиги туфайли ёки нафс ва манфаат хуружи боис баъзан энг истеъдодли шоирлар ҳам қадр-қимматларини ўзлари ерга қориштирган. Шунга қарамасдан, одамлар шоир деганда ҳақгўй, қатъиятли, ҳатто бир қадар қайсар, шижоати руҳиятида аксланиб турадиган эркин ва бутун Шахсни тасаввур этишган… Davomini o'qish

Erix Fromm. Sevgi san’ati (II)

Ashampoo_Snap_2017.02.21_23h48m06s_003_.png    Дастлабки йилларда фарзанд билан ота йўллари деярли туташмайди, ва бу паллада отанинг чақалоқ билан боғлиқлигини она билан муҳим боғлиқликка мутлақо тенглаштириб бўлмайди. Бироқ, табиат, табиийлик ифодаси бўлмаса ҳам, ота инсоний ҳаётнинг бошқа жиҳатларини намоён этади: фикр-мулоҳазалари, ўзи яратган оламини, қонун-қоидалар ва тартиб-тамойилларни, интизом оламини, саёҳатлар ва саргузаштлар оламини тақдим этади. Фарзандга айни ота таълим бериб, ҳаётга бошлайди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bir-birin erkalar ikki kabutar

Ashampoo_Snap_2017.02.22_17h00m09s_005_.png    «Тафакур» журналининг мазкур — 2017 йилдаги илк сонида эълон қилинган —  китобларимга кирмай қолган ва янги ёзилган битиклардан иборат  — «Бир-бирин эркалар икки кабутар» сарлавҳали шеърий туркумимни сизга тақдим этишдан мамнунман… Davomini o'qish

Erix Fromm. Sevgi san’ati (I)

Ashampoo_Snap_2017.02.22_00h53m22s_001_.png  Бу китобни ўқибоқ севги санъатини осонгина ўзлаштираман, деб умид қилаётганлар янглишади. Аксинча, бу китобда муҳаббат – етуклик мақомидан қатъий назар ҳар бир инсон мубтало бўладиган туйғу эканини исботламоқчимиз. Токи бутун саъй-ҳаракатларини шахсиятининг тўла-тўкис камол топиши, бутун диққат эътиборини самарали фаолиятга сарфламас экан; башарти яқин ёру биродарларига меҳр қўя олмас экан; башарти чинакам камтарлик, жасорат, эътиқод ва тартиб-интизом токи бегона экан, севги-муҳаббат бобидаги барча уринишлар ҳеч қандай наф келтирмаслигига китобхонни ишонтирмоқчимиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «O’zbek» atamasi (etnonimi)ning kelib chiqishi bilan bog’liq bir faraz haqida

Ashampoo_Snap_2017.02.21_14h10m00s_001_a.png    Бу маълумотларни келтиришимдан мақсад шунда-ки, бугунги кунда «ўзбек» этноними  хусусида ёзилган илмий мақола-ю манбаъларда аксарият бу атамани бепоён Дашти Қипчокда истиқомат қилган турк  уруғларининг айрим қисми ўзларини эркин, ҳеч кимга бўйсунмаган деб билганлари сабабли «ўзбек», яъни «ўзига бек» деб атаган деб даъво қилинса, яна бир гуруҳ олимлар Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (яшаган йиллари: 1283-1341, тахтда ўтирган йиллари: 1213-1241 ) номидан келиб чиққан деб ёзишлари асоссиз эканлигини ва бу исм жуда қадимдан мавжуд эканини, демак, «ўзбек» илдизини ҳам олисдан излаш лозимлигини уқтириб ўтишдан иборат. Davomini o'qish

Konfutsiy hikmatlari & Konfutsiy. «Hikmatlar» kitobi (2010)

Ashampoo_Snap_2017.02.21_14h10m00s_001_.png   Олий одам майда ишлар билан кўзга кўринмас, аксинча буюк ишларга бел боғлайди. Майда одам эса буюк ишларга ишонмайди, уни сафсата деб билади, шу боис унинг тақдири ҳам ўзи каби майда бўлиб қолади. Davomini o'qish

G‘aybulla Hojiyev. Sodiq boboning ketmoni & G‘aybulla Hojiyev «Kaftdagi chiziqlar» teleloyihasida

Ashampoo_Snap_2017.02.16_17h09m45s_001_.png   “Қари билганни пари билмас”, дейдилар. Дарҳақиқат, кўпни кўрган, ҳаёт мактабини ўтаган инсонларнинг ҳар бир сўзи ҳикматга йўғрилган, хатти-ҳаракатлари ибратлики, уларга таассуб қилган, улардан ўрнак олганлар хато қилмайди. Davomini o'qish

Mirzo Bedil. G’azallar & Matnazar Abdulhakim. Osmon yanglig’, daryo kabi she’riyat

Ashampoo_Snap_2016.12.05_14h19m23s_002_.png    Мирзо Абдулқодир Бедил шахсияти туркий, форсий ҳамда Ҳиндистон халқларини бирлаштириб турадиган силсиланинг узилмас халқасидир. Манбаларда маълумот берилишича, Бедил ҳазратлари 130 минг мисрадан ортиқ шеърий, эллик босма табоқ ҳажмида насрий мерос қолдирган. Шоирнинг асосий шеърий асарлари жамланган “Куллиёт”и, шунингдек “ Тилсими ҳайрат”, “Таркибот ва таржеъот”, “Муҳити аъзам”, “Тури маърифат”, “Ишорат ва ҳикоёт”, “ Риқаъот”, “Чаҳор унсур”, “Ирфон”, Нукот” сингари бир қатор назмий ва насрий асарлари борлиқ ва йўқликнинг, олам ва одамнинг бетимсол ижодий меҳнатнинг жавоҳир меваларидир. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. She’rlar & Diydor arafasida & Shoir haqida ikki xotira

0_14241a_28938390_orig.png    20 феврал — Шоир ва таржимон Матназар Абдулҳаким таваллуд топган кун

   Устоз Матназар Абдулҳакимнинг ҳаёт йўлини, феъл-атворидаги ўзига хосликларни, одамшавандалигини, энг муҳими, шоирлигини саҳифаларга сиғдириш осон эмас. Лекин бурч масаласи, миннатдорлик ҳисси икки оғиз сўз айтишга ундайди. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Ikki g’azal & Najmiddin Komilov. Aruziy talaffuz

Ashampoo_Snap_2017.02.12_15h09m25s_001_.png     Радио ва телевидение эшиттиришлари, ёш ҳофизларнинг мумтоз қўшиқларни ижро этишларига диққат қилсак, Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳий ғазалларидаги сўз ва ибораларнинг бузиб айтилиши, арузий оҳангга мутлақо тўғри келмайдиган хониш ва декламациялар шоҳиди бўламиз. Бу кишини хафа қилади. Афтидан, нафақат филолог толиби илмлар, балки журналистлар, театр актёрлари, санъат даргоҳларида таҳсил олувчилар, айниқса консерватория талабалари мумтоз шеъриятни ўқиш, куйга солиб айтиш, хиргойи қилиш, сўзларини талаффуз этишни жиддий ўрганишлари лозим. Davomini o'qish

Maqsud Shayxzoda. She’rlar & Maqsud Shayxzoda zamondoshlari xotirasida

0419 февраль — атоқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода хотираси куни.

   Шайхзода ақл маъносидагина эмас, сиймо маъносида ҳам ҳаммамиздан ажралиб турарди. Мухтор оғанинг беозор саволи унга эриш туюлмади. Аксинча, ҳамма ерда, ҳамма вақт, ҳамма муҳит ва шароитда қалбини обод қилган фахр туйғусини жўштириб юборди. У суюниб, ҳатто фахрланиб, озарбайжонлик эканини, Озарбайжондан келганини айтди. Шу сўзларни айтиб турганида Мақсуднинг юзига худди осмондаги қуёш кўчиб тушгандек бўлди (Мақсуд Шайхзода ҳақида хотиралар саҳифасидан. Саҳифа мана бу ерда)… Davomini o'qish