Boburnoma (2008 — tabdil) & Hasan Qudratullaev. “Boburnoma” asrori kaliti

8s_001_.png   Заҳириддин Бобур қайси жанрда ижод этмасин, уларнинг барчасида муаллиф таржимаи ҳоли, дунёқараши, умргузаронлик дафтарининг баёни, бир-бирини тўлдирувчи, “Бобурнома”да чала қолган фикр¬ларнинг изоҳи, яширин сирлари бошқа бир асарида янгича жило ва мукаммалликда, шоирона бадиий талқинда ифода этилганлигини кўрамиз. Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma & Zuhriddin Isomiddinov. Mirzo Boburning bir jumlasi.

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h30m08s_004_.png    “Бобурнома”… Қуриганда ҳам ҳиди гуркираб турадиган дасторбошга ўхшайди бу асар — ҳар гал қўлга олганда янгитдан ифор таратади. Шунинг учун уни бот-бот ўқийман. Тилининг бир оз мураккаблиги шунга даъват этса ҳам ажаб эмас. Аммо ҳар галги мутолаа чоғида аввалгисида англамаган ё чала уққан маъноларни топиб завқ қиламан. Ҳозир бутун бошли “Бобурнома” эмас, ундаги бир жумла ҳақида фикрлашмоқчиман. Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Zahiriddin Muhammad Bobur g’azallariga muxammaslar

68f7c5d5e93beda78f57f9159678f97a.png    Заҳириддин Муҳаммад Бобур шеърияти бугун ҳам ўзбек шоирларини ҳаяжонга солади, беназир шоир ғазалларида акс этган умумбашарий ғоялар изидан юришга даъват этади. Бугун сизга иқтидорли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг Бобур мирзо ғазалларига ёзган мухаммасларини тақдим этар эканмиз, буюк аждодимиз мероси нафақат кеча, бугун ҳам ва келажакда ҳам юракларимизда абадият сўзи сифатида янграшини таъкидлашни истардик. Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Bobur va boburiylarga oid to’rt maqola

2d.png     “”Мажолиси Жаҳонгирий”да ёзилишича, Жаҳонгир ўтиришларида бу подшоҳ қизиққан мавзулар ичида Ўрта Осиёнинг ўтмиш тарихи билан боғлиқ ҳолда Шайх Нажмиддин Кубро ҳамда унинг шогирди Шайх Маждиддин Бағдодий билан Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ можароси, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг Улуғбек шогирди Али Қушчи билан анча чигал кечган муносабати, шайбоний Абдуллоҳхон Иккинчи билан отаси Искандархон ўртасида рўй берган фарзанд тарбиясига оид воқеалар ҳам қизғин баҳс-мунозара тарзида тилган олинган ҳамда Жаҳонгир ҳузурида Мовароуннаҳрнинг ўша кунги вазияти ҳақида сўз юритилган. Davomini o'qish

Muhammad Avfiy. Nodir hikoyalar.

Ashampoo_Snap_2016.12.12_22h32m47s_001_.png  Муҳаммад Авфий XII асрнинг охири XIII аср бошларида яшаган бухоролик машҳур адиб ва тазкиранависдир. Унинг «Лубобул-албоб» («Идрок хулосалари») асари илк тазкиралардан. Авфий қаламига мансуб  «Жавомиул-ҳикоёт» тарихий ва фолклор материалларига асосланиб ёзилган бўлиб, у Шарқда кенг тарқалган. Асар  ўзбек тилига»Нодир ҳикоятлар» номи билан  нашр этилган. Davomini o'qish

Ezgulik ruhi. Rus she’riyatidan namunalar. Usmon Azim tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.05.01_17h08m31s_002_aa.png   Рус шеърияти, бир қарашда ўзбек тилига етарли таржима этилгандай туюлади, аммо бу буюк уммоннинг қамрови жуда катта – фақат ўзбекчада ўқийдиган шеърхон учун очилмаган қўриқлар жуда кўп. Бу қўриқлар истеъдодли таржимонларини кутиб турибди. Таржима ўзига хос шоирлар мусобақаси эканлигини ва ўзбек тилидаги баъзи таржималарнинг, юмшоқ қилиб айтганда, номукаммаллигини ҳисобга олсак, “очилган” қўриқларни ҳам қайта-қайта кўп бор очишимизга тўғри келади. Davomini o'qish

Bertold Brext. Hikmatlar & Maktub va asarlaridan iqtiboslar

Ashampoo_Snap_2017.02.10_14h09m27s_001_.png10 феврал – Бертольд Брехт таваллуд топган кун

   Бертольд Брехтнинг театршунос, адабиётшунос ва публицист сифатида ёзган мақолалари ҳам унинг ижодида салмоқли ўрин эгаллайди. Унинг “Немис санъат арбоблари ва ёзувчиларига” очиқ хати, “Хилма-хиллик ва барқарорлик”, “Лирик шоир ақлдан қўрқмаслиги лозим”, “Шеър таржимачилиги”, “Ҳақиқатни ёзувчининг беш қийинчилиги”, “Шекспирни ўқиш санъати”, “Фауст образи”, “Тасвирий санъат ҳақида қайдлар” каби юзлаб мақолалари ва ниҳоят Мо-Цзи фалсафаси таъсирида ёзган “Ўзгаришлар китоби” асари Брехтнинг адабиёт, театр, кино, мусиқа ва сиёсат борасидаги қарашларининг нақадар кенг бўлганлигидан дарак беради. Davomini o'qish

Burobiya Rajabova. Navoiy yashagan uy & Umid Bekmuhammad. Bobur hazrat Navoiyning hovlisida yashagan.

Ashampoo_Snap_2017.02.08_00h26m11s_001_.png    Ҳирот шаҳрида ҳазрат Алишер Навоий яшаган уйга тарихий манбаларда, жумладан, “Бобурнома”да ҳам “Унсия” (“унсия” арабча сўз бўлиб, улфат, чин дўст деган маънони билдиради.) деб ном берилгани зикр этилади. Яъни бу қутлуғ даргоҳ дўстлар, ижод аҳли, устоз ва шогирдлар суҳбат қурадиган эзгулик, хайру эҳсон ҳамда илм-маърифат маскани ҳисобланган. .. Davomini o'qish

Alisher Navoiy asarlari tilining izohli lug’ati. 4 jildlik

Ashampoo_Snap_2017.01.29_23h40m34s_002_.pngАлишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 жилдлик / Alisher Navoiy asarlari tilining izohli lug’ati. 4 jildlik
Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти / O’zbekiston FA Til va adabiyot instituti
Тошкент., «Фан». 1983-1985 / Toshkent., «Fan». 1983-1985
Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Alisherning yoshlik yillari: Oilasi, Bolaligi, Yigitlik davri

09    Манбалар хронологиясига риоя қилинадиган бўлса, Алишернинг болалик даври ҳақидаги дастлабки маълумот Давлатшоҳ Самарқандий қаламига мансуб. Бироқ у жуда қисқа бўлиб, бўлажак шоирнинг Абулқосим Бобур саройидаги турмуши ва султон билан ораларидаги яқин алоқалар таъкидидан иборат. Хондамир “Макорим ул-аҳлоқ” асарида шоирнинг болалик даврини муайян даражада ёритган. Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. “Qoshi yosinmu deyin…”

Ashampoo_Snap_2016.12.23_17h06m33s_006_.png    Ҳозир маним кўнглим тошқин дарё мисол оқарди. Оҳанг, сўз вужудим бўйлаб таралар, аъзойи баданим фароғатда, бошимни қимирлатганча, кўзимни хиёл юмиб олгандим. Шундай даврада бўлганим ҳам тақдирдан бир иноят эди. Ҳазрат Алишер Навоийнинг туғилган кунига бағишланган бу мушоира менга бетакрор бир бахт ваъда қилаётгандай, элликдан ортиқ қизнинг қай бири мен билан бутун умр навоийхонлик қилар экан, деган ширин ўй бошимда ғужғон ўйнарди… Davomini o'qish