Pablo Neruda. She’rlar & Jamshid Matyoqubov. Bolaligim — oppoq kabutar…

Ashampoo_Snap_2017.03.26_18h19m08s_001_.png   Асл исми Нефтали Рикардо бўлган шоирни нима учун Пабло Неруда деб аташади? Бу ҳақда ижодкорнинг ўзи шундай деб ёзган: “Мен ўн тўрт ёшга кирганимда, отам шеър ёзишимни таъқиқлаб қўйди. У ҳеч қачон ўғлининг шоир бўлишини истамасди. Шеърларим чоп этилаётганини отам билмаслиги учун, табиийки, мен бошқа бир ном излашим, ҳеч кимда шубҳа туғдирмайдиган исм топишим лозим эди…” Davomini o'qish

Ayzek Azimov. Hayot, jamiyat va ijod haqida hikmatlar

Ashampoo_Snap_2017.03.13_15h54m07s_002_.png Тарихий жараён шундай нуқтага келдики, энди инсониятга душманлик қилиш, ёвлашиш мумкин эмас. Ердаги одамлар бир-бирлари билан дўстлашишлари лозим. Мен, шу ғояни ўз асарларимда алоҳида таъкидлаб келаман… Davomini o'qish

Oyar Vatsietis. Ikki she’r

Ashampoo_Snap_2017.03.24_19h11m48s_004_a.png    Ўтган асрнинг 80-йилларида, «Ёш гвардия» нашриётида ишлаётган йилларим атоқли латиш шоири Ояр Вациетис билан ўзбек тилида нашр этилиши режалаштирилган китоби сабаб хат ёзишганман. Мактубларга қўшиб шоир дастхати битилган китобларини ҳалигача китоб жавонимда авайлаб сақлайман. Ўзаро ҳамкорлигимиз натижасида Ояр Вациетиснинг болаларга мўлжалланган «Ёмғир ёғалоқ» рангли тўплами ёш ўзбек китобхони қўлига етган эди. Davomini o'qish

Sharif Yusupov. Xudoyorxon vafoti & Xufiya qatlamlar

Ashampoo_Snap_2016.10.30_15h47m52s_002_.png    Худоёрхон узоқ муддат хуфия тайёргарликдан сўнг 1877 йил ноябрида Турдиали исмли ҳарбий билан тил топишиб, унинг ёрдамида аввал Афғонистон, сўнг Эрон ҳудуди орқали ҳаж ниятида Маккага боради. Ҳаж зиёратидан сўнг Ироқ, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда бўлади… Davomini o'qish

Haynrih Byoll. Nobel ma’ruzasi & Mening bebaho oyog’im

Ashampoo_Snap_2016.12.21_22h57m05s_002_.png     Болалигимда мактабда уруш барча ҳодисаларнинг онаси, деган ёмон гап эшитгандим; бир вақтнинг ўзида ҳам мактабда, ҳам черковда эшитгандимки, мўмин-қобиллар, маъсумлар, хуллас, зўравонликни рад этувчилар заминнинг меросхўрлари бўлиб қолади. Умрининг сўнгига қадар инсоният кимларгадир само ва заминни, яна бошқа бировга эса самонигина ваъда қиладиган ўта мудҳиш зиддиятдан қутулолмайди. Урушдан икки қўлини бурнига тиқиб қайтган миллионлаб одамлар сингари мен учун ҳам бу олис йўл бўлди, ўша миллионлардан такрор ва такрор ёзишга иштиёқ туфайлигина ажралиб турдим. Ўша иштиёқ мени шу ергача олиб келди. Davomini o'qish

Baxtiyor Vahobzoda. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.08_17h11m27s_004_.png    Қарайиб 30 йилча аввал таниқли хонанда Зайнаб Хонларованинг Тошкент гастроллари туфайли туркий шеърият боғининг энг азамат оғочларидан бири бўлмиш Бахтиёр Ваҳобзода шеърлари ўзбекларга ҳам етиб келган, кейинчалик, 1981 йили «Менинг йўлим» номли алоҳида китоб шаклида нашр этилган асарлари ўзбек шеърият ихлосмандлари томонидан катта ихлос билан кутиб олинган эди. Davomini o'qish

Alisher Ibodinov. O’rik guli

007     Ўрик гуллашини улуғ рус адиби Александр Солженицин ҳам муҳаббат билан тасвирлаган. Ўнинг “Рак корпуси” қиссасида қаҳрамон ўрик гуллашини кўришга қизиқиб, роса орзу қилади ва бу ҳолатни кузатишга муваффақ бўлади. Шуниси диққатга сазоворки, деярли автобиографик характерга эга бу қиссада воқеалар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Davomini o'qish

Yoqubjon Ahmadjonov. Odamga evrilgan qush. Apofegmalar.

Ashampoo_Snap_2017.03.11_16h33m36s_001_b.pngШоир Ёқубжон Аҳмаджонов таваллудининг 70 йиллигига

    Таниқли шоир Ёқубжон Аҳмаджонов (1947 -2015)  бутун ҳаёти ва ижодида халқимизнинг ўзига хос донишмандона фикрати ва миллий қадриятларга бўлган ихлоси ёрқин намоён бўлади. Шоир мумтоз адабиётимиз анъаналарини давом эттирган ҳолда инсонни эзгулик, ёруғлик ва маърифатга даъват этиб  ижод қилди.   Davomini o'qish

Hazratali Ali. She’riyat o’lkasidagi sayyoh

Ashampoo_Snap_2017.03.23_17h10m11s_002_.png   Хуршид Даврон шеърлари кучли, қизғин ҳиссиёт билан тўйинган. Бу муҳаббат нуқул қиз-ўғил ўртасидаги ишқу муҳаббат эмас, балки ватан муҳаббати, ота-она, фарзанд ўстиришдаги қариндошлик муҳаббати, ҳаётга, касбга бўлган муҳаббатдир. Муҳаббат Хуршид Даврон шеъриятининг энг жон мавзусидек кўринади. У ўз муҳаббатини изҳор қилишда нуқул ўзини марказ қилиб олмайди. Яъни нақл қилиш, воқеани баён этиш орқали асл моҳиятга етиш усуллари билан шеърга кучли ҳикмат ва фалсафий тус ато этади. Davomini o'qish

Esse — erkin ijod. Shukur Xolmirzayev bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2016.11.20_21h46m53s_004_.png    …Шофёр одам машинанинг машинадан фарқини, чавандоз йигит отнинг отдан фарқини билганидек, адиб дегани ҳам адабиёт илмидан баҳоли қудрат хабардор бўлиши керак. Бу – аксиома. Энди менинг «эссе»га,  унинг «табиати»га доир мулоҳазаларимга келсак, маълумингиз, асосан ҳикоянавис сифатида гапни ҳикоядан бошласам… Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. O’zbek xarakteri & Olim Toshboyev. Hikoya haqida

Ashampoo_Snap_2017.03.08_15h41m04s_002_.png24 март — Устоз адиб Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун

   Шу ерга келиб жойлашгандан бери ҳалиги аёл билан эрининг яшаш шароити, ётиш-туришини ҳам кўриб турардим: аёл тонг отмасдан уйғонарди: сигир соғади, эрини кузатади, кейин ўрмак тўқийди… Кун кўтарилаверганда, ариқнинг у бетидаги пахтазорга тушади: кечгача бир қопни тикка қилиб қўяди. Кечаси ҳам алламаҳалгача уларнинг кулбасидаги ёлғиз деразадан ариқ бўйига нур тушиб турарди. Davomini o'qish

Maxatxir Muhammad. Bizga Islomning uyg’onishi zarur.

Ashampoo_Snap_2017.03.12_22h41m30s_003_.png    Қуръоннинг ҳақиқий ва асосий рисоласини, номасини тушуниш ва талқин қилишга лаёқатсизлик мусулмонларга кўп бахтсизликларни олиб келган. Ўз ўқиш доирамизни фақатгина диний китоблар билан чеклаб ва замонавий илм-фан тўғрисида унутиб, биз Ислом маданиятига улкан зарар етказдик ва ўзимизнинг бу дунёдаги йўлимизни йўқотиб қўйдик. Davomini o'qish