Uilyam Shekspir. Besh mashhur fojia & Uzoq Jo’raqul. «…Telbaga yo’qdur qalam»

Ashampoo_Snap_2017.01.01_22h17m34s_002_.png23 апрель — Уилям Шекспир хотирпси куни

    Шекспирона гўзаллик тушунчасининг чигал ва мураккаблиги ҳам, олий даражадаги трагизими ҳам, энг муҳими, миллат ва замон танламаслиги ҳам ундаги ҳаққониятда. Самовий бадиият (ҳақиқат) шу қадар юксак, баъзан уни англаш учун тафаккур ва мантиқнинг ўзи кифоя қилмайди. Толстой танқидига хос ҳақиқат эса, кўпроқ мантиққа таянадики, у ҳам, ўз навбатида, бир ижодкор қараши сифатида аҳамиятлидир.. Davomini o'qish

Klayv Steyplz Lyuis. Muhabbat & Ilova: Islomda muhabbat

Ashampoo_Snap_2017.04.20_15h39m05s_002_.png    Кўҳна заминда ўзаро самимий муҳаббатга асосланмаган никоҳлар ҳамиша аксариятни ташкил этган. Деярли барча аждодларимиз ота-она ундови билан турмуш қурган ва ёлғиз табиий-ҳайвоний истак-хоҳиш асносида фарзандли бўлишган. Ва бу борада бирон тубанлик содир бўлмаган, фақат итоатгўй, софдил, садоқатли бўлишган ва Худодан қўрқишган… Davomini o'qish

Fozil Husni Dog’larja. Qisqa she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.19_22h07m12s_001_.png     Буюк турк шоири Фозил Ҳусни Доғларжа шеърларининг кўпчилиги ихчам бўлса-да, аммо замирида катта ижтимоий фикрлар ётади. Келажакка ишонч, некбинлик туйғулари шоир ижодида алоҳида ўрин тутади. Воқеликка қалб кўзи билан қараш, чуқур лиризм, шарқона ихчам ҳикматга мойиллик Доғларжа шеъриятининг ёрқин хусусиятларидир. Davomini o'qish

Nuriddin Egamov. Uch maqola: O’g’limni qaytarib bering & Xo’sh, innankeyinchi? & «Alvastijon»ga ochiq maktub

Ashampoo_Snap_2017.03.27_21h45m58s_001_.png    Дунёда нима гаплар бўлаяптию, дунёбехабар, фақатгина ўз ҳаловатию кайфу сафосини ўйлаган, оми, калтафаҳм, банги мардумнинг гурунгини қаранг. Улардан бири китоб титкилаб, ўз “саховатпеша” ҳомийлари “Ҳожи бобо”га савол бериб қолди. Кун бўйи бекорчихўжалар китоб титкилаб, баҳслашган “долзарб” саволни қаранг: “Або Муслим Носири Сайёрни муборак гурзилари билан урганларида ул зот тиззаларигача ерга кириб кетганларми ёки белларигача? Бултурги китобда тиззаларигача, деб ёзилганди, бу йилгисида белларигача…” Davomini o'qish

Bahodir Sodiqov. Uch maqola & Mirrza Kenjabek. Do’st xotirasi

Ashampoo_Snap_2017.03.04_17h19m17s_003_.png19 апрель — Адабиётшунос олим Баҳодир Содиқов  таваллуд топган  кун

    Баҳодир Содиқов (1959 — 1980)  80-йилларда ўзбек адабиётшунослиги майдонида пайдо бўлган салоҳияти баланд, зукко олим эди. Унинг ҳам мумтоз, ҳам замонавий адабиёт йўналишида ёзган мақолалари ўша даврда жуда катта қизиқиш уйғотган, адабий жамоатчилик ёш олимнинг келажагига катта умид билан қараган эди. Менинг илк нашр этилган икки тўпламим: «Шаҳардаги олма дарахти» ва «Қадрдон қуёш»га муносабат билдирилган дастлабки мақола-тақризни ҳам Баҳодир ёзганини унутмайман. Davomini o'qish

Tillaniso Eshboyeva. Ko’z yoshimning ichida bor edi bari…

Ashampoo_Snap_2017.04.15_15h28m23s_001_d.png    Тилланисонинг шеърларини бир ярим йилча аввал сайтда тақдим этар эканман, мухтасар гапимни илова қилган эдим: «Шоира  Бахтинисо почтамга Тилланисонинг шеърларини юборибди. Ўқиб кўриб, ёш шоира ўзига хос дунё яратишга интилаётганини кўрдим. Davomini o'qish

Boris Pilnyak. So’nmagan oy qissasi.

001     Операция соат саккиздан ўттиз дақиқа ўтганда бошланган бўлса, Гавриловни ғилдиракли столда жарроҳлик хонасидан олиб чиқишганда соат ўн бирдан ўн бир дақиқа ўтган эди. Йўлакда қоровул профессор Лозовскийни йўқлаб биринчи рақамли уйдан икки марта қўнғироқ қилишганини маълум қилди ва кўп ўтмай яна қайтиб келиб, уни телефонда кутишаётганини айтди. Лазовский телефон олдига борди, у биринчи рақамли уй билан гаплашаман деб ўйлаган эди. Телефонда эса: “Азизим, мен сени орзиқиб кутаяпман”, — деган товуш эшитилди. Бир дақиқа ичида Лазовскийнинг тишлари ғижирлаб кетди, чамаси, қаттиқ сўкиб юборишга чоғланди, аммо ҳеч нарса демасдан трубкани отиб юборди. Davomini o'qish

Imom G’azzoliy. Qalb kitobi & Zuhriddin Isomiddinov. Hojilik… martabami?

Ashampoo_Snap_2017.04.15_15h28m23s_001_a.png    Баъзиларнинг бир марта адо этилиши фарз бўлган ҳажга бир неча маротаба бориб кела бериши, албатта, унинг ихлоси туфайли, аммо бу сафар эвазига бошқа, қўли қисқароқ одамларнинг навбати кейинга сурилиб, эҳтимолки, кимлардир ҳаж армони билан дунёдан ўтиб кетадиган бўлса, наузанбиллоҳ, бошқаларни ноумид қилиш эвазига амалга ошган бундай сафари унинг учун савоб эмас, гуноҳ амаллардан бўлиб қолиши ҳам мумкин… Davomini o'qish

Abdulla Xolmirzayev. Olis sadolar yoxud shoira Ra’no Uzoqova izlarini izlab

Ashampoo_Snap_2017.04.11_21h52m43s_002_a.png     Қуйида баён этилаётган воқеалар ўйлаб чиқарилмаган. Унда иштирок этаётган кишилар ҳам ўзининг ҳақиқий исми ва фамилиясига эга бўлган тирик одамлар. Муаллиф юртдош шоира ҳаёти ва фаолияти бўйича олиб борган изланишларини, бу борадаги қувончу ташвишларини баён қилади, шу билан бирга барчамиз соф инсоний туйғуларга менгзаб қўллайдиганимиз—беғубор орзу, покиза ният, самимий ишонч ва олижаноб қадамларни ҳаётда қадрлаш ва аксинча ҳолатлар борасида ҳам фикр юритади… Davomini o'qish

Shoira Qalandarova. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.11_15h40m24s_001_a.png  Шоира Қаландарова асосан ғазал ёзади. Камина эса ғазал ёзадиганларга ҳавас қиламан. Ўзимнинг қўлимдан келмайди. Қўлидан келмаса ҳам ғазал ёзадиганлар адабиётимизда жуда кўп, аммо, афсуслар бўлсинким, уларнинг кўпи аслида бармоқ ёзади, ғазал илмидан бебаҳра. Ғазалдек гўзал мўъжиза адабиётимиз майдонини асло тарк этишини истамайман. Davomini o'qish