23 май — Буюк ватандошимиз Мунаввар Қори миллий озодлик йўлида шаҳид бўлган кун. Унутмайлик!
1931 йил 23 май куни Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли Москванинг Бутирка турмасида отиб ўлдирилган эди. Сал кам бир йилча аввал жоҳил шўро зиндонида экан, у ўзини тергов қилган нокасларга шундай деган эди: «Ҳозир мен сизнинг қўлингизда тутқинликдаман, агар ўлдирмоқчи бўлсангиз, мана сизга менинг бошим…Бутун умрини миллатини маърифий равнақ йўлига бошлашга уринган, она юрти Туркистон ҳуррияти учун сўнгги нафасигача курашган буюк ватандошимизни ёд этайлик, улуғ Инсон ҳақларига Қуръони Каримдан оятлар тиловат қилайлик. Davomini o'qish