Bashorat Otajonova. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.06.20_20h46m57s_001_.png   Куни-кеча шоира қизим Бахтинисо Маҳмудовадан мактуб олдим. Бахтинисо қисқагина мактубининг якунида шундай ёзибди: «Яқинда Башорат опа шеърларини ўзим учун кашф этдим. Ёзганлари бирам самимий, бирам дилбарки!..»». Davomini o'qish

Jan Pol Sartr. Devor. Bir hikoyaning ikki tarjimasi & Nazar Eshonqul. Jan-Pol Sartr

Ashampoo_Snap_2017.05.26_22h42m56s_002_.png21 июнь — француз адиби ва  файласуфи Жан-Поль Сартр таваллуд топган кун

  Жан-Поль Сартрнинг машҳур асарларидан бири  — «Le Mur» (Девор) ҳикояси 30-йилларда Испанияда рўй берган ғалаёнли воқеаларга бағишланади. Адиб фавқулодда вазиятларда инсон ўзини қандай тутиши билан боғлиқ драматик ҳолатларни юксак маҳорат билан ёритади. Мазкур ҳикоянинг ўзбек тилидаги икки таржимасини тақдим этамиз. Иброҳим Ғафуров ҳикоянинг аслиятдаги сарлавҳасини сақлаб «Девор» деб номлаганбўлса, Аҳмад Отабой  таржимасини «Маҳбус» деб номлаган. Davomini o'qish

Qadam Sayid Murod. Bugun bu dard buncha tip-tiniq & Na gunohim bor mani?

Ashampoo_Snap_2017.03.17_08h31m32s_002_.png    Авлоддошим, узоқ йиллик қўшним бўлмиш  раҳматли Қадам Сайид Муроднинг шеърларини қўшиқ қилиб айтмаган хонанда йўқ эди 80-йилларда. Отажон Худойшукуров, Камолиддин Раҳимов, Нуриддин Ҳамроқулов, Ортиқ Отажонов, Охунжон Мадалиев, Султонпошша Ўдаева, Юлдуз Абдуллаева ва яна…яна… Ўша қўшиқларнинг бир қисми бугун сизга тақдим этилаётган «На гуноҳим бор мани» тўпламидан ўрин олган. Davomini o'qish

Yusuf Chetindog’. “Alisher Navoiy va Usmonli she’riyati” nomli kitobidan

Ashampoo_Snap_2017.02.09_19h31m18s_001_a.png     Буюк шоиримиз Алишер Навоий ҳаётлик давридаёқ “Хитойдин то Хуросон”гача бўлган ҳудудда шуҳрат қозониб улгурган эди. Замондошлар ва кейинги давр ижодкорлари ҳазрат Навоийнинг улкан меросидан катта илҳом, завқ олди. Юсуф Четиндоғнинг “Muharrir” нашриётида чоп этилган “Алишер Навоий ва Усмонли шеърияти” номли китобида ҳам худди шу масала тадқиқ қилинади. Davomini o'qish

Nodirabegim Ibrohimova. Ikki hikoya

Ashampoo_Snap_2017.06.16_23h25m28s_002_a.pngНодирабегимни  илк ҳикоялар тўплами билан қутлаймиз

  Нодирабегим Иброҳимованинг ҳикоялари тўплам ҳолида хулоса чиқариш учун Кенгашга келиб тушганида даставвал папка устидаги ёзув диққатни тортди: “Ёнингдаги бахт”. Ҳолбуки, мазкур тўпламдаги ҳикояларда бахт деган сўзнинг ўзи учрамайди. Davomini o'qish

Ro’zimboy Hasan. Surxondanmisiz, Qo’qondanmi? & Ro’zimboy Hasan haqida ikki maqola & Jayxun mirobi

Ashampoo_Snap_2017.06.14_13h36m07s_003_a.pngСаҳифа таниқли ўзбек журналисти Рўзимбой Ҳасаннинг 60 йиллигига бағишланади

   Рўзимбой Ҳасан  ўтган асрнинг  80-90 йилларнинг бошида ўзбек матбуоти тарихида сезиларли из қолдирган, ўз ўрни, нуфузига эга бўлган журналист. Айни санада 60 ёшга тўлган қалам соҳибининг нега энди мақолалари кейинги даврда камнамо бўлиб қолди? Davomini o'qish

Sodiq Chubak. Qabrda birinchi kun

Ashampoo_Snap_2017.05.29_23h12m31s_002_.png   Куз қуёши кун сайин хира тортиб бормоқда. Гўё саратон иссиғи унинг ҳамма қайноқ нурларини ютиб юбориб, ўзини анча толиқтириб қўйгандай. Боғ ичидаги катта ҳовуз теварагини ўраб олган улкан чинорлар боғ деворининг устидан қалин соя ташлаб турибди. Ёзда чинорларнинг барглари орасидан бу ерга тангадек нур ўтмасди. Лекин ҳозир уларнинг улуғворлигидан путур кетганди. Ҳозир уларнинг усти чанг билан қопланган, барглар ерни қуёш нурларидан сақлашга ожизлик қилиб қолган эди. Davomini o'qish

Emili Dikinson. She’rlar & Karim Bahriyev. Emili Dikinson va Rauf Parfi

Ashampoo_Snap_2017.06.15_23h19m21s_003_.png     Александр Блок бир шоира ҳақида бундай деган эди: “У эркак кишининг қошида тургандай шеър ёзади, шеърни Худонинг қошида тургандай, Худо кўриб тургандай ёзиш керак».  Эмили Дикинсон — шеърини Худонинг кўз ўнгида тургандай ёзадиган шоира эди… Davomini o'qish

Muhammad Rahmon. She’rlar & «Abadiy nido» kitobidan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.06.13_19h08m31s_002_.png   Бугунги шеърлардан зериксам, дилим  тоза  сатрларни қўмсай бошласа,  Муҳаммад Раҳмон китобини олиб, ўқий бошлайман. Ўша лаҳзаларда бирга ишлаган ёшлик дамларимизгина эмас, шеър билан нафас олган кунлар, шеър  деб  уйқусиз ўтган тунлар хотираси  кўз ўнгимда жонланади. Муҳаммад Раҳмон авлоддошларим даврасидаги энг забардаст шоирлардан бири эди (Хуршид Даврон хотираларидан). Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Men nima uchun yozaman? & » Mendan «Men»gacha» to’plamidan

Ashampoo_Snap_2017.06.14_00h13m38s_002_.pngЁзувчи Назар Эшонқулни  55 ёши  чин юракдан табриклаймиз

     Биз ҳар бир нарсадан – ўзимизни ўраб турган борлиқдан тортиб, бизга, ҳаётимизга дахлдор бўлган барча нарсадан ненидир излаймиз. Бу «не»дир асли ўзимиздан ўзга нарса эмас. Худди кўзгуга қарагандай ўзга аксларда ўзимизни кўрамиз, таъсирланамиз, хулоса қиламиз. Бизни ўраб турган олам бизга кўзгудир. Бизнинг қаршимизда турган одам бизга кўзгудир. Ёнимиздан оқиб ўтаётган издиҳом бизга кўзгудир. Ёнимизда юз бераётган воқеалар бизга кўзгудир. Биз ўқиётган китоблар бизга кўзгудир. Davomini o'qish

Nazar Shukur. «Vaqt xiyoboni» kitobidan & O’roz Haydar. «U hamma bilan el bo’lib ketardi…»

Ashampoo_Snap_2017.05.27_14h28m34s_003_.png     Назар Шукур ўтган асрнинг 80-йиллари ўзбек шеъриятига  ўктам овози билан дадил кириб келди. Унинг шеърлари тезда китобхонлар, мунаққидлар ва устозлар назарига тушди. Бунга сабаб унинг шеърларидаги самимият, соддалик билан бирга теран маънонинг уйғунлиги эди. Минг афсуски, бевақт, фожиали ўлим шоирни орамиздан эрта олиб кетди. Аммо у қолдирган бебаҳо бойлик — гўзал шеърлари йиллар силсиласига дош бериб яшаб келмоқда… Davomini o'qish