Aziz Said. She’rlar & Dili qani bedilning?

Ashampoo_Snap_2017.09.22_16h42m05s_003_a.png25 сентябр — Шоир Азиз Саид таваллуд топган кун

Одамзод ижод қила бошлаганидан буён адабиёт, санъат, мусиқа Қалб тарбиясидек олий мақсадга хизмат қиляпти. “Авесто” ва “Рамаяна”, “Қобуснома” ва “Калила ва Димна”дан тортиб “Гўрўғли”ю “Алпомиш”гача, Шарқу Ғарбнинг антик адабиётидан бугунги адабиётгача қалб тарбияси, руҳнинг эркинлиги ва озодлиги, муқаддас туйғуларнинг умрбоқийлиги гарови бўлиб келган (Шоир билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Gennadiy Aygi. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.05.31_17h39m30s_002_.png     Айги шеърларидаги мазмунни илғаб олиш дафъатан қийин. Бу шеърларга калитни сокинлик бағридан топишингиз мумкин. Зеро, бу ажиб поэзия қалбингизга сукунат фазоларидан бокиралик инган дамларда мусаффо хаёлларингиз ва нур янглиғ туйғуларингиз жилвасини ўзида мужассам қилади. Davomini o'qish

Voqif Sultonli. O’n uchinchi palata

032    Хотинининг ўлими унинг тинч ҳаётини остин-устун қилиб юборди. Бугунгача ҳаёт, тақдир, дунёнинг бошию охири ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганди. Фақат бу ўлим зулматни тилиб ўтган чақмоқ сингари уни сергак торттирди… Davomini o'qish

Sherbek Bobonor o‘g‘li. Endi kimlarga tobe’miz? Ichimizdagi “imperator”lar “hunar”laridan lavhalar

Ashampoo_Snap_2017.09.19_21h54m55s_001_.png Шофёр ортга, қабатимдаги кишига якназар солади. Авзойидан аёнки, гурунглашмоқчи. Майли, нима ҳақида бўлсаям, гапирса гапирсин тезроқ. Улуғбекдан чиққанимиздан бери, мана, Мирбозор келдик ҳамки, дурустроқ гап-сўз бўлмади, ҳисоб. Ботир Зокировни гўрида тикка қилиб, эстрадани эшак билиб, чўпчиётган саёқҳангиларнинг ҳанграшини эшитавериб, қулоқ-майнамизнинг “алҳам”и олти бўлди… Davomini o'qish

Berdiqobil Xudoyqulov. Hayotiy hikoyalar & O’rolboy Qobil. «Qamashining «Kaykovus»i

Ashampoo_Snap_2017.09.18_22h22m59s_001_.png   Кейинги ўн-ўн беш йил ичида Қамашида қандай катта воқеа содир бўлди, деб мендан сўрашса, Бердиқобил Худойқуловнинг китоблари деб айтган бўлар эдим. Бу китоблар одамларнинг қалбига меҳр, оқибат, яхшилик ва эзгулик уруғини сочади… Davomini o'qish

Korney Chukovskiy. Chexov. Badia.

Ashampoo_Snap_2017.09.12_18h11m51s_001_.png    Корней Чуковскийнинг  мазкур бадиасини Ортиқбой Абдуллаев таржимасида  3 йилча аввал сайтимизда эълон қилган эдик. Уни яна қайта янгилашга эса «Жаҳон адабиёти»  журналининг апрел сонида босилган  Аҳмаджон Мелибоевнинг «Чеховни англаш»  мақоласи сабаб бўлди. Бу сабаб  шундаки,  А. Мелибоев  бутун  мақола давомида  Корней Чуковский хотираларидан бир неча  ўринда фойдаланади-ю, аммо  бирон бир жойда  манбани ва  таржимонни қайд этмайди. Бу эса  илму адабиётда мавжуд ақидаларга  мутлақо зид ҳолатдир.  Шунингдек, бу ҳолатда  «Жаҳон адабиёти»  журнал  таҳририяти, унинг раҳбари ва, албатта, Аҳмаджон Мелибоев  мақоласини нашрга тайёрлаган муҳаррирнинг  ноширлик ва муаллифлик ҳуқуқларини билмаслиги аён кўринади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Quloq anglag’oni ilm, fahm anglag’oni hikmatdur» (1994)

Ashampoo_Snap_2017.08.30_20h22m47s_003_a.png   Совет даврида бизни маълум маънода илмга яқинлаштирдилар, аммо ҳикматдан узоқ тутдилар. Ҳикмат йўқ экан на илм бор, на адабиёт бор. Ҳикмат уқмагач фаҳм ҳам заифлашади. Қадимда фалсафани шарқликлар “ҳикмат илми” деб атагани бежиз эмас. Биз мана шу ҳикмат илмидан бебаҳра ўсдик. На Ислом, на Ғарб фалсафасини биламиз. Гегелданми, Нитшеданми ёки Ғаззолийданми, уч-тўрт гапни ёдлаб олганмизу давраларда шу гапни айтиб “файласуфлик” қиламиз… Davomini o'qish

Rauf Parfi. She’rlar & Ahmad A’zam. Kunduzning rangi

7385e6b36fa06ac7abd3b397b51a41aa.pngУстоз шоир Рауф Парфи таваллуд топган кун олдидан

    Шоир ҳаёти сатрдан бошланади, шеърида тажассум топади. Коинот мангулигига таққослаганда инсон умри йилт этган ёруғ бир сония. Ижодкор ана шу сонияга коинотни – мангуликни сиғдирмоғи лоим. Ижодкор интернационал шахс, у ўз халқи ва башарият кечмиш-кечирмиши билан яшайди. Шеър – ижтимоий кечинмалар кўзгуси. Шу сабабли шоир кўнгли дунё мазмунини ифодаловчи сўзга тенг туради. Davomini o'qish

Tillaniso Eshboyeva. Dunyo Ulkan Holatdir

Ashampoo_Snap_2017.06.30_23h34m38s_005_.pngДунё УЛКАН Ҳолатдир. Бу ҳолатга ҳар доим ҳам тегишли бўлиш мумкин эмасдек. Бу покланишдан юксакроқ, нозиклашув, инжалашув, шаффофлашув, тиниқлашувдир. Шу ҳолатда, айтайлик, гулдонда қуриган гул, қовжираган япроқлар ва гулнинг нозик эгилган танаси… Ва ота-онангиз билан мураккаб муносабатларингиз орасида уйғунликни кўриб турасиз. Davomini o'qish

Fuzuliy. Suv qasidasi. Usmon Qo’chqor tabdili va bayoni

a7036f3487a1a851dafe70e75f57c117.png   Маълумки, Шарқ мумтоз адабиётида ижодкорлар бирон-бир йирик асар яратишга киришганларида уни аввало Оллоҳга ҳамд ва жаноби Пайғамбар алайҳиссаломга наътлар битиш билан бошлашган.Буюк озарбойжон шоири Муҳаммад Фузулий ҳам ушбу анъанадан четда қолмаган. Унинг 32 байтдан иборат, арузнинг рамали мусаммани мақсур (фоилотун фоилотун фоилотун фоилун) вазнида ёзилган “сув” радифли қасидаси диний-фалсафий руҳдаги асарларнинг энг ажойиб намунасидир. Davomini o'qish

Usmon Qo’chqor. Seni shu zaminda uchratib qoldim & Mashhura Sheraliyeva. Quvonchbaxsh g’ussa

033    Ҳар бир яхши ижодкорни унинг янги асари орқали янгидан танигандек, уни ўзим учун қайтадан кашф қилгандек бўлавераман. Усмон Қўчқорнинг янги туркум шеърларини ўқиётганимда ҳам шундай бўлди. Гўё мен яшаётган оламдаги ҳамма нарса бирдан тўхтаб қолди, бир зум тўхтаб турдию яна жонланиб кетди. Бу мендаги ҳайрат туфайли эди. Шоирнинг менга тушунарли бўлган, мен гаплашадиган тилда ёзилган шеърларини “таржима” қилиб бериш ниятим йўқ. Бироқ мени ҳайратга солган нарса нелигини билгим, англагим келаверади. Davomini o'qish