Rasul Hamzatov. «Dog’istonim» kitobidan. Erkin Vohidov tarjimasi

62d5a552048b56df69565ab2812e5c4b.png   Таржимондан:  Чўққилари осмон ўпган Кавказ тоғларининг бағрида бир ўлка бор. Уни Доғистон дейдилар. Дўппидеккина бу ўлкада қирққа яқин тилда сўзлашадиган бир миллион халқ яшайди. Расул ана шу халқнинг шоири, ана шу халқ шуҳратини бутун дунёга таратган шоир. «Доғистоним» шоирнинг биринчи насрий асари. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Hayot, adabiyot va til haqida

Ashampoo_Snap_2016.12.11_17h27m26s_006_.png28 декабр — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган куннинг 81 йиллиги

    Эркин Воҳидовнинг адабий нуқтаи назари,фикрлари «Шоиру шеъру шуур» номли китобда намоён бўлади. Бу китобнинг пайдо бўлишида ҳиссам борлигини, яъни «Ёш гвардия» нашриётида ишлаб юрганимда айни менинг ташаббусим билан адибларнинг адабий ўйларини акс эттиражак рукн ташкил этилган эди. Бу рукн остида илк нашр этилган китоблар «Шоиру шеъру шуур» билан Абдулла Ориповнинг «Эҳтиёж фарзанди» тўплами бўлган эди. Davomini o'qish

Ustoz Erkin Vohidovga bag’ishlov & Afg’onistonda Erkin Vohidov tavallud kunining nishonlanishi

0_165cc9_867cfc9a_orig.png 28 декабр — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

  Устоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Davomini o'qish

Tohir Malik. Davron. Qissa & Tohir Malik «Hayot va Xayol yo’llari» teledasturida

0_14b108_f1209ed8_orig.png27 декабр — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик таваллуд топган кун

   Таниқли   адиб Тоҳир Маликни 70 ёшга тўлиши билан веб-саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз ва Яратгандан Тоҳир акага, оиласига эминлик тилаймиз. Илоҳим, фарзанду набиралар ва шогирдлар камолини кўриб юрсинлар, янги асарлар билан халқимизни мамнун этсинлар. Davomini o'qish

Gulandom Tog’ayeva. She’rlar & Guljamol Asqarova. Tabrik va taskin

Ashampoo_Snap_2017.12.04_23h06m37s_001_aa.png    Вахшивор ҳақида ўйласам, Сизни, Сўфи Оллоёр бобони эслайман, худдики қачонлардир Каттақўрғонимдан Вахшиворга кетган Сўфи Оллоёр бобом шу икки худудни ва Сизга бўлган меҳримни янаям мустаҳкам боғлаб тургандек туюлади. Балки булар ҳам одамнинг илоҳий ришталар, муқаддас нуқталар, азалга туташтиргувчи белгилар, моҳият излаш каби одати билан боғлиқ бир ҳоллардир, билмадим, кўп нарсага ақлим етмайди опа. Ҳар қалай Сизга ўзимни ва юрагимни боғлиқ кўраман, шеърларингиздаги чуқур ва тийран изтиробга ўзимни яқин сезаман… Davomini o'qish

Ibrohim G‘afurov. Ko‘ngil bitiklari

Ashampoo_Snap_2017.06.15_13h45m12s_001_.png
27 декабр — Иброҳим ҒАФУРОВ таваллудининг 80 йиллиги

Атоқли мунаққид, таржимон ва адиб, Ўзбекистон санъат арбоби Иброҳим Ғафуров миллий адабиётимизда муносиб ўрнига эга ижодкорлардан. У адабиётимиз тараққиётига қизғин ижодий ишлари билан сезиларли ҳисса қўшди. И.Ғафуров адабий танқидчилигимизда ўзига хос фикрлаш тарзи, услуби билан алоҳида ажралиб туради. Davomini o'qish

Ansoriddin Ibrohimov. Bobur – aruzshunos

Ashampoo_Snap_2017.08.12_15h21m02s_003_.pngЗаҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Аруз” рисоласи икки жиҳатдан муҳим: биринчидан, у ўзбек шеър назариясини бойитгани, такомиллаштиргани билан беқиёс аҳамиятга молик бўлса, иккинчидан, антология сифатида ҳам улкан эътиборга сазовордир. Davomini o'qish

«Ochun» turkumidan: Zahiriddin Muhammad Bobur

Ashampoo_Snap_2018.02.19_18h29m30s_002_.png    Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатти Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Davomini o'qish

Bir asrning ikki dahosi. Adabiyotshunos olim Vahob Rahmonov bilan suhbat

0_14e883_e864f921_orig.png  Ўзбек мумтоз адабиёти тарихидаги икки буюк сиймо –¬ Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини ўрганиш орқали чинакам инсон ҳаёти қандай бўлиши кераклиги ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлиш мумкин.. Davomini o'qish

Cho’lpon Ergash. She’rlar & Tursunboy Adashboyev. Men bilgan Cho’lpon Ergash & Uch she’r kitobi

bcde824e8a9f976392923fce8b53864.jpgСаҳифа шоир таваллудининг 80 йиллигига бағишланади

  Чўлпон Эргаш одам сифатида ўта хоксор, камтар, ҳатто бироз тортинчоқ эди. Ўзини бўлар-бўлмас давраларга уравермасди. Фақир киши панада қабилида бир чеккада шеърини ёзиб юришни афзал биларди. Минбарларга чиқиб ваъзхонлик қилмасди, обрў, шон-шуҳрат, мукофот таъмасидан йироқ эди. Назаримда, назарга тушишни унинг ўзи ҳам истамасди. У ўзини ҳаёт долғаларидан четга тортгандай кўринса-да, қалбан лоқайд эмас эди, ўзи курашчанга ўхшамаса-да, шеърияти курашчан эди.(Сулаймон Раҳмоннинг «Чўлпончи Чўлпон ёхуд пардаланган ҳақиқат» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Farhod Bobojonov. Orzuga eltuvchi yo‘l & Farhod Bobojonov «13-studiya» va «Uyga qaytib» teleloyihalarida

Ashampoo_Snap_2017.12.21_18h40m02s_001_.png   “Йилларни осон ўтказмай, тиниб тинчимай, азият, заҳматлар чекиб, орзулар ичра яша… Дардкаш бўл. Катта халқона йўллардан ўтиб, кўзни каттароқ очиб, нотинч дунёнинг уфқларига тикила билиш, тириклик қуёшининг қувончи нурларини ҳам танага, ҳисларга, фикрларга кенгроқ яйратиш керак. Шундай кенглик, кичик йўлларни ҳам катта йўлга олиб чиқади”, – деб уқтирарди устозим Асқад Мухтор. Davomini o'qish

Charli Chaplin. Hayot hikmatlari & Omon Matjon. Charli Chaplinni eslab…

0_1b4f5e_8eb25ae2_orig.pngРоппа-роса 40 йил аввал, айни шу куни Чарли Чаплин вафот этган эди

    Менга  тенгдош  кишиларни  бахтиёр авлод деб биламан. Улар Чарли Чаплин ва Ботир Зокиров замонасининг сўнгги вакилларидир. Бугунги ёшлар Чарли Чаплинсиз яшаётгани учун ҳам бахтсиздирлар. Улар бугунги ҳаётнинг пастқам этагида яшаб юксак тоғлар томондаги гўзал водийлардан бехабар ва бебаҳра авлоддир. Davomini o'qish