Rauf Parfi. She’rlar & Rauf Parfi Sho’ralisoyda (Video ilk marta e’lon qilinmoqda)

0_16b44a_82614846_orig.png     28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни

Олис 1981 йилни эслайман: қай фасл эди эсимда йўқ, Рауф аканинг навбатдаги ижарага олган уйида тўрт шоир тўпланган эдик. Ўшанда икки кун бетўхтов Рауф ака Андижон сафаридан олиб келган Лутфихоним ая ижро этган «Уйғон,болам» пластинкасини эшитган, мунгли ва даъваткор қўшиқни «Бу ўзбек шоирларининг гимни—мадҳияси!» деб ҳайқирган, қўшиққа жўр бўлиб бўзлаган эдик ва ниҳоят учинчи кун Рауф ака даъвати билан тўртовлон қўшиқ руҳи акс этган шеър ёзишга ҳам уриниб кўргандик (Хуршид Давроннинг «Рауф Парфига гулчамбар» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада.). Davomini o'qish

Sobir O‘nar. Kitob ifori & Dunyo shunday tururmi?

Ashampoo_Snap_2017.12.21_00h44m20s_003_.png  У пайтда ҳозиргидай ахборот оқими кўп эмасди. Китобнинг ҳам тури кўп бўлмаган. Бу – аниқ. Лекин у китобларни севмай бўлмасди. Ҳидламай бўлмасди. Ичидаги Лайлини Мажнунга ўхшаб севмаслик ҳам мумкин эмасди. Китоб шунга мажбур қиларди. Ажабо! Davomini o'qish

Amriddin Berdimurodov. Samarqand tarixidan tomchilar & Temurnoma (1996) videofilmi. 8-qism. Dorulsaltanat

1928c81e254e64d58eea44dfbf174330.png    Муаллифдан: Менинг бу ёзганларим уммондан бир томчидир, холос. Шунинг учун ҳам ушбу китобни “Самарқанд тарихидан томчилар” деб атадим. Агарда бу ёзганларим китобхонларга Самарқанднинг тарихи ҳақида озгина бўлса-да тасаввур берса, ўзимни дунёдаги энг бахтли инсон деб ҳисоблардим. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. Intilishi sof va mustaqil & Eshqobil Shukur. Yurakni uyg’otib yuboring. She’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.08.05_12h41m37s_002_.png  Сизга тақдим этилаётган Эшқобил Шукурнинг шеърлари ва уларга муносабат билдирган, аниқроғи, Эшқобил Шукурнинг шеърлари баҳона шоир қисмати ҳақида ёзган атоқли шоир Шавкат Раҳмоннинг сўзи бундан 30 йилдан зиёд аввал «Шарқ юлдузи» журналида (12/1986) босилган эди. Davomini o'qish

Farog’at Kamol. «Holatlar kitobi»dan she’rlar & Sanobar Mehmonova. Mening daraxtlarim. Esse

c44e48a1bdeddac16e16b3d22dbadaef.png 27 март  — истеъдодли шоира Фароғат Камолова таваллуд топган кун

  «Мен сизнинг китобингизни ёстиғим остида авайлаб, тобутимгача олиб бораман»,- деб ёзади Марина Цветаева Анна Ахматовага мактубларида. Мен ҳам сизнинг китобингизни ўғирлатиб қўйишдан қўрқаман, Фароғат опа!
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sarbadorlar qissasi & Yosh sarkarda. Sarbadorlar. «Temurnoma» (1996) videofilmidan 6-7-qism.

Ashampoo_Snap_2018.03.19_21h25m03s_003_.png Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги олдидан

Муборак жума куни Самарқанд аҳли – хавосу авом, каттаю-кичик масжиди жомеда жам бўлдилар. Аммо қанча тортишмасинлар, бир амру-қарорга келолмадилар. Мана шу аҳволда Мавлонозода номи билан машҳур йигит минбарга чиқди. Эшитишимча, бу йигит бузрукворлар авлодидан бўлиб, донишманду-баҳодир эр экан. Тирандозликда моҳир бўлганидан уни Мавлонозодайи тирандоз дер эмишлар… Davomini o'qish

Usmon Nuriy To’pbosh. «Masnaviy» bog’chasidan bir ko’za suv.

Ashampoo_Snap_2018.01.07_23h01m28s_001_.png  Таниқли тасаввуфшунос ва румийшунос олим Усмон Нурий Тўпбошнинг сизга тақдим этилаётган  китобида Ислом маърифатининг буюк намояндаларидан Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг “Маснавий”лари таҳлили  асосида ҳаётимизнинг маънавий қирралари ёритилади.  Davomini o'qish

Talant Bek. «Til madrasasi» va tilimiz

Ashampoo_Snap_2018.03.23_20h37m56s_004_.pngОчиғини айтадиган бўлсам “Тенгри таоланинг инояти ила…” “Бобурия”ни маза қилиб, қийналмай ўқийман, тушунаман, англайман. Тилим ғўлдирамайди. Бироқ, бугунги замон тили билан ёзилган, менга ҳамнафас яшаётган баъзи қарорлар, жиноят кодекслари, журнал, газета ё турли чайқовчилик низомлари, “устав”, “фонд”, кўча афишалари ва алламбола шунга ўхшаш ташкилот йўриғларини ўқисам ўқишга қийналаман, гўё бегона лаҳжада сўзлаётганимдек тилим ғўлдираб қолади, тушунмайман Davomini o'qish

Hamidulla Dadaboyev. Amir Temurning harbiy mahorati & Chingizxon bosqini. «Temurnoma» (1996). 21 qismli videofilmdan. 4-qism.

0_152fe4_524dc4ba_orig.png9 апрель — Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

Амир Темурнинг саркардалик салоҳияти ҳақида усмонли туркларнинг XX асрдаги буюк вакили Мустафо Камол Отатурк шундай деган эди: “Менимча, жаҳонда ўтган саркардаларнинг энг улуғи Темурдир… (Хуршид Давроннинг «Менким, Тангрининг қули Темур…» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

«Mitti hikoyalar» kitobidan mitti hikoyalar

Ashampoo_Snap_2018.03.18_16h12m28s_001_.pngШу кунларда Тошкентдаги «Янги китоб» нашриёти томонидан «Митти ҳикоялар: кеча ва бугун» номли китоб нашрдан чиқди. Ундан ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиларидан тортиб қўлига энди қалам олган ёш ижодкорларнинг жажжи ҳикоялари ўрин олган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron vatanida & Qadimiy Kesh. «Temurnoma» videofilmidan 3-4 qism & Nosir Muhammad. Nasaf va Kesh allomalari

Ashampoo_Snap_2018.03.19_19h48m42s_001_.png Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган куннинг 682 йиллиги олдидан

  Кеш воҳаси, Мирзо Бобур ёзганидек, “Самарқанднинг жанубидадир, тўқуз йиғоч йўлдур. Самарқанд била Кеш орасида бир тоғ тушубтур. Итмак добони дерлар, сангтарошлик қилур тошларни тамом бу тоғдин элтарлар. Баҳорлар саҳроси ва шаҳри ва боми ва томи хўб сабз бўлур учун Шаҳрсабз ҳам дерлар”… Davomini o'qish