Республикамиздаги жуда кўп қўшиқчи санъаткорлар Пўлат Мўмин шеърияти мухлиси эдилар. Кимлар ҳовлимизга келмаган дейсиз. Барча номларни айтиб чиқаман десам, бир-икки бет қоғоз ҳам етмаса керак… Davomini o'qish
Oy: Март 2018
Matnazar Abdulhakim. Nur vasli.
Бугун устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун
Абдулла Орипов ижод қилган кезларда таъқиб сиртмоқлари бир мунча бўшаштирилган, таъқиқ каҳратонлари номига бўлса ҳам, озми-кўпми юмшатилиб, об-ҳавода бир қадар илмилиқлик пайдо бўла бошлагандек эди. Бу кайфият Абдулла Ориповнинг фикрлаш тарзига ҳам шу қадар сингиган эдики, озодликнинг ҳатто ғира-шира эпкинлари, зим-зиё рутубатли қишларнинг ҳаттоки субҳи козиблари ҳам уни астойдил қувонтирар эди. Davomini o'qish
Navro’z ayyomi qutlug’ kelsin!
Барча юртдошларимни, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муаллифлари ва мухлисларини, ижодкор ака-укалариму опа-сингилларимизни, қавму қариндошларимни, қўни-қўшниларимни, фарзанду набираларимни Наврўз айёми билан чин юракдан қутлайман. Барчангизга Яратгандан саломатлик, хотиржамлик ва ҳаётий қувончлар тилайман! Davomini o'qish
Xurshid Davron. Padarkush & Temurxon naslidan Sulton Ulug‘bek… & Rasadxona (“Temurnoma” videofilmidan ikki qism) & Uch she’riy kitob
Мен Самарқанд яқинидаги (ҳозир деярли шаҳарга қўшилиб кетган) қишлоқларнинг бири — Чордарада туғилганман .. Мана шу қишлоқда она тарафдан бўлган бобом Вафохўжа Махсумнинг дала ҳовлиси — қўрғони бўлган. Бобомнинг шаҳардаги бобомерос ҳовлиси Регистон майдонининг рўпарасида — ичкарроқда жойлашган Ҳовузи сангин гузарида пишиқ ғиштдан тикланган икки қаватли иморатдан иборат бўлиб ҳозиргача сақланиб қолган. Davomini o'qish
M. Mamadazimov. Mirzo Ulug’bek va ilmiy merosi & Ashraf Ahmedov. Volter va Ulug‘bek & Ulug’bek (hayoti va faoliyati)
Буюк ватандошимиз Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун олдидан (22 март)
Мирзо Улуғбек астрономия мактаби вакилларининг тадқиқотлари натижаси бўлган буюк мерос — «Зижи жадиди Кўрагоний»дан кейинги юз йиллар мобайнида фақат Шарқ эмас, балки Ғарб мамлакатлари кўпгина йирик расадхоналарининг олимлари дастурул-амал сифатида кенг фойдаландилар. Davomini o'qish
Halina Posvyatovska. She’rlar
Болалигидан оғир юрак касаллигига чалинган шоира умрининг асосий қисмини шифохоналарда ўтказди. Доимий хасталик азоби шоира шеърларида жуда теран акс этади. Davomini o'qish
Abdulazizxon Akramov. Noma
Дилга ишқни солди минг шукур, Эй пок қалбли — кўзни ёшладим. Ифодага қувват берсин Ҳақ, Оллоҳ номи билан бошладим… Davomini o'qish
Bahodir Bahrom. She’rlar & Shoir «She’r sehri» teleloyihasida (2018)
Баҳодир Баҳромнинг шеърлари билан олдин ҳам таништирган эдик. Бугун унинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Ulug‘bek Hamdam. Hamza – yangi o‘zbek adabiyoti asoschilaridan birimi?
Янги адабиёт асосчиларидан бири бўлиш учун ижодкорга истеъдодли бўлиб туғилишнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун у ижодкор сифатида омадли ҳам бўлиши шарт. Яъни унинг истеъдоди билан давр эҳтиёжлари бир-бирига мувофиқ тушмоғи керак. Худди Данте, Навоий, Пушкин зиммасига тушган омадли қисмат янглиғ. Шу маънода Ҳамза толеъи кулган ижодкор. У Беҳбудий, Фитрат, Қодирий ва Чўлпон билан бирга янги ўзбек адабиёти тамал тошини қўйганлардан биридир. Davomini o'qish
O’rolboy Qobil. Muhokama yoxud qulog’i qizigan odam & Nuriddin Egamov. Mitti hikoyalar
Машҳур қизиқчининг бир латифаси бор: “Гўшт ейиш бўйича иккинчи ўринда бўри турар экан. Биринчи ўринда – қашқадарёликлар…” Davomini o'qish
Go’zal Ro’ziyeva. Yangi she’rlar
«Ижодда илк устозим деб отамни айтсам бўлади, — деб ёзади шоира, — чунки,айнан отамнинг йўналтиришлари билан биринчи бор, ўшанда биринчи ёки иккинчи синфда ўқирдим,”Момақалдироқ” номли бир нарса ёзгандим.Бугун ўйлаб қарасам, ҳикояга ҳам ўхшаб кетадиган бу “нарса”да табиат ҳақидаги илк болалик тасаввурларим ўз инъикосини топган экан». Davomini o'qish
Dilmurod Nazar. Uch hikoya
Ёзувчи Орзиқул Эргаш тавсияси билан сўхлик ёш ижодкор Дилмурод Назарнинг икки ҳикоясини тақдим этмоқдамиз. Сайтимиз унинг бошқа ҳикояларини ҳам навбати билан эълон қилиб боришини маълум қилади. Davomini o'qish