Jeyms Joys. Uliss sarguzashtlari & Jeyms Joys haqida suhbat va maqola

02   Жеймс Жойс (1882-1941)  адабиёт майдонига янгича поэтик услуб кашфиётчиси сифатида пайдо бўлди. «Ушбу услубда бадиий шакл ўзида ғоявий, психологик ва бошқа жиҳатларни мужассам этиб, мазмун ўрнини боса оладиган даражада намоён бўлди. Davomini o'qish

Muhammad Yusuf. She’rlar & Haqiqiy she’r — odamlar orasida…& Ikki video: Hujjatli film va ko’rsatuv

0926 апрел — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

Ардоқли шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кунга 64 йил тўлди. Шоир шеърлари халқимиз юрагидан муносиб ўрин топган. Унинг шеърлари еттидан етмишгача бўлган шеърхонлар тилидан тушмайди, дилларида аксу садо беради.

Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Ustoz va yosh iste’dod

0_166c44_5e8a74f0_orig.pngНавоий ижодкор шахс ҳақида гапира туриб, биринчи навбатда, унинг истеъдоди даражасини белгилайди. Чунончи, «хуштабъ киши», «яхши табълик йигит», «табъи ҳам, ҳофизаси ҳам яхши», «табъғинаси бор», «назмға майли бор» каби иборалар орқали шоирнинг ижодий иқтидори, шеър айтиш маҳоратини фарқлайди. Шундан сўнг ёш ижодкорнинг шеъриятдаги қайси бир тур ёки жанрга майли борлигини (ҳажвгўй, маснавийнавис, ғазалсаро, муаммочи) ҳамда унинг услубини (ошиқона шеърга майл, орифона ижод, ҳазинлик, қувноқлик ва бошқалар) аниқлаб, шунга кўра тарбия, таҳсил тадбирларини қўллайди. Davomini o'qish

Barhayot navolar: Botir Zokirov. Musiqiy film & Ashurali Jo’rayev. Qo’shiq dunyosining Majnuni

04526 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров туғилган кун.

    Жаҳоннинг биринчи космонавти Юрий Гагарин 1963 йил 31 декабр куни «Голубой Огонёк» янги йил базмида, дикторнинг «Энг севимли хонандангиз ким?» деган саволига: «Менинг яхши кўрган қўшиқчим Ботир Зокиров», деб жавоб берган эди. Фазогир Тошкентга келганида Ботир Зокировни кўриш истагини билдиради ва у гастролда бўлганлиги сабабли, уйига келиб онаси Шоҳиста опани кўриб кетади. Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Tasavvuf & Najmiddin Komilov bilan suhbatlar (Video)

Ashampoo_Snap_2017.06.13_01h22m58s_001_.png   Саҳифа устоз ва муаллим Нажмиддин  Комилов хотирасига бағишланади

Бир воқеани доим эслаб тураман. Бу воқеа раҳматли Озод Шарафиддинов у кишини қандай юксак эҳтиром билан эътироф қилганига далил бўлади. Олимнинг “Тасаввуф” деган китоби эълон қилиниб, халқ ичида кенг тарқалган вақт эди. Davomini o'qish

Botir Zokirov. Majnun monologi & Xurshid Davron. Buyuk muhabbatdan yaralgan qo’shiq

055    26 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров туғилган кун

    Ботирнинг ўзи Мажнун эди. Бекорга бу қўшиқни айтмаган. У тўққизинчи синфда ўқиётганида бир қизни яхши кўриб қолган эди. Исми Фарангис эди. Қиз ҳам Ботирни яхши кўрарди. Ўзаро мактублар ёзишарди. Аммо, қизнинг ота-оналари уларнинг яқин бўлишларига кескин қаршилик кўрсатишди. Аммо, Ботир ҳам, Фарангис ҳам ҳеч қачон бир-бирларини унитишмади. «Мажнун» қўшиғи ана шу айрилиқ туфайли Ботир юрагида куну тун яшаган изтиробу қайғунинг инъикоси эди… Davomini o'qish

Ikkyu Sodzyun. Tankalar (Beshliklar).

Ashampoo_Snap_2018.02.27_19h35m49s_008_.png     Иккю Содзюн — буддавийлик динидаги фалсафий оқим — дзэн таълимотининг ёрқин намояндаси, аёл гўзаллигини куйлаган шоир,моҳир мусаввир ва каллиграф сифатида Япония тарихида ўчмас из қолдирган тенгсиз сиймо —  Иккю Содзюн 1394 йилнинг 1 февралида Япониянинг қадимги пойтахти Киото шаҳри яқинидаги Сага манзилида дунёга келган. Унинг онаси император Го-Комацу канизакларидан бири бўлган. Иккю беш ёшидан бошлаб Риндзай мактабига қарашли Анкоку-дзи  маъбад(монастир)ида таълим ола бошлайди. Davomini o'qish

Nabi Jaloliddin. Umar Xayyom (Oraliq). Roman & Umid Bekmuhammad. Soxtalashtirilgan Xayyom.

Ashampoo_Snap_2018.01.08_19h52m46s_002_.png  Умар Хайём  аслида  ким эди? Шоирми, математик олимми, файласуфми ёки майхўрми?  Сизга тақдим этилаётган роман ва мақоладан  маълум қадар билиб оласиз деган умиддамиз…. Davomini o'qish

Halima Ahmedova. Aylanalar & Umid soyasi & Muallifning o’zi o’qian she’rlar

04   Синглимнинг икки яшар невараси: “Менга қоғоз, қалам беринглар, номимни ёзаман”, – деб хархаша қилади. Қувониб унга қоғоз, қалам тутқазамиз. У бўлса нуқул ҳалқача-ҳалқача айланаларни чизади. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev. Botir Zokirov maktubi & Botir Zokirov. Fors taronalari

05Суюкли санъаткор туғилган куни арафасида уч қиёматли дўстни ёд этгим келди

   Гапимга ишон, бугунги тўқ, ҳаддан ташқари ҳисоб-китобли, манфаат устун турган даврда фидойилар, мажнуни шайдолар унчалик кўп эмас. Бетховен ва Мажнунлар ҳақида ўқиш, эшитиш бошқаю уни шахсан билиш, у билан кўришиб туриш, у билан ёнма-ён яшаш, булар ҳам камлик қилгандай, киши ўзини унинг дўсти, деб ҳисоблаши бошқа, бутунлай бошқа гап. Гапимга ишон, бу Мажнун бугунги кунимизда кўпчиликка, жуда кўпчиликка керак. Бундай мажнун кишининг покланиши, бошқаларни ҳам поклаши, истеъдодсизлик, меҳрсизлик, эҳтиёткорликка қарши нафрати янада ошиши учун ҳам ЗАРУР. Davomini o'qish

Vasil Bikov. Sariq qum

Ashampoo_Snap_2018.02.18_19h02m30s_001_.png  Уларни кечаси турмадан олиб чиқиб, шаҳарнинг зим-зиё кўчалари бўйлаб, аллақаёққа олиб кетишяпти. Аммо Автух қайси томонга кетишаётганини билолмай хуноб. Усти ёпиқ машинада дераза деган нарса йўқ, бирор жойида йилт этган ёруғ тушадиган тешиги ҳам кўринмайди, на ташқарида, на ичкарида бирор нарсани ажратиб бўлади… Davomini o'qish

Tavakkal Qodirov. Unutilmas ohanglar & Orziqul Ergash. Armon

Ashampoo_Snap_2017.11.28_22h07m34s_003_.png   Минг тўққиз юз олтмиш саккизинчи йилнинг биринчи августида рўй берган эди бу воқеа… Воқеа рўй берган эди дейишим балки тўғримасдир. Шунчаки ўша куни қишлоғимизда катта концерт бўлди. Машҳур хонанда келди. Кўп одам тўпланди. Бор гап шу… Ҳайронман, бор гап шу бўлса, нега у бунчалик хотирамга муҳрланди экан? Davomini o'qish