Zulfiqor Musoqov: Unga dastxatingiz kerakmas…& Vatan. Zulfiqor Musoqov filmi

0044   Ўзбек киноси деган тушунча бор, албатта. Фақат бугун бу тушунча анча сийқалашиб кетди. Бунга, аввало, кейинги пайтларда бу соҳада ҳаваскорлар кўпайиб кетгани, саноат санъатни бўйсундиргани, ўзига хос бозор шакллангани билан боғлиқ. Яъни, бугун кино сифатида тақдим этилаётган лавҳаларни ўзбек, ҳинд ё турк ишлаяптими — билиб бўлмаяпти. Ўзбек киноси ўзининг қиёфаси, шакли ва моҳиятига эга бўлиши керак . Davomini o'qish

Nodir Normatov. O’rol og’a saboqlari & O’rol Tansiqboev asarlari. Videoalbom

033    Ўрол оға ўзини табиат қўйнида худди ўз уйидагидек ҳис қилар, айниқса, тоғларнинг ашаддий ошиғи эди. Сон-саноқсиз тоғлар тасвири фикримизни тасдиқлаб турибди. Ҳатто, асарлар номи ҳам тоғ билан боғланган. Эътибор қилинг: “Тоғда куз”, “Тоғ ён бағирлари”, “Тоғ қишлоғи. Оқшом”, “Тоғда баҳор”, “Чимён йўли”, “Помирдаги баланд Қоракўл кўли”, “Тоғда колхозида”, “Олой водийси”. Рассом тоғнинг фақат рангларинигина илғабгина қолмай, у ердаги гиёҳларнинг ҳам номларини яхши билган. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Qachon xolis, qachon muxlis bo’lamiz?

002   Ҳозир ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қоладиган замонми? Аллоҳга шукр, сиёсий очиқлик, ижтимоий ошкоралик кунларида яшаётирмиз – ҳеч қандай қинғир-қийшиқлик ё қаллоблик яширин қолмайдиган бўлаётир… Davomini o'qish

Hermann Hesse. Nyurnbergga sayohat.

Ashampoo_Snap_2017.07.28_20h10m46s_005_.png Саҳифа машҳур адиб Ҳерманн Ҳессе таваллудининг 140 йиллигига бағишланади

   ХХ аср адабиётининг улуғ намояндаларидан бири, Нобел мукофоти соҳиби, буюк олмон адиби Ҳерманн Ҳессе энг кўп мутолаа қилинадиган олмон адибларидан биридир. Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий, адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган.Адиб, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда ҳам кўплаб асарлар ёзган. Хусусан, «Ғилдираклар остида» романи, шунингдек, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси ва бошқа кўпгина асарлар шулар жумласидандир. Қуйида ёзувчининг «Нюрнбергга саёҳат» сафарномасидан бир парчани ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола қилмоқдамиз. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Dengizdan-da teran har daqiqa…

07  24 август — Хорхе Луис Борхес туғилган кун

  Хорхе Луис Борхес ўз ижодини шеър ёзиш билан бошлаган, маълум вақтдан сўнг шоирликни ташлаб, носирликка ўтган  ва  у айнан насрий асарлари туфайли ХХ аср жаҳон адабиётининг ёрқин сиймоси даражасига кўтарилди. Аммо, унинг шеъриятига қизиқиш ҳам адабий иқлимни асло тарк этмади… Davomini o'qish

Muhammad Hodiy. Insonlarning tarixiy fojialari yoxud Alvohi intiboh. Dostondan parchalar

077   «Инсонларнинг тарихий фожиалари ёхуд Алвоҳи-интибоҳ» достони ёзилганига бу йил роппа-роса 100 бўлади. ХХ аср туркча адабиёт буюкларидан бири бўлмиш Муҳаммад Ҳодийнинг достони, аниқроғи унинг парчалари устоз Рауф Парфи томонидан ўтган асрнинг 80-йиллари ўзбекчага табдил этилган эди. Davomini o'qish

Mario Vargas L’osa. Yosh ramannavisga xat & Tinkangiz quriguncha yozing! (Yozuvchi bilan suhbat)

Ashampoo_Snap_2017.11.08_20h16m26s_004_.png  Яхши роман ёзишнинг ягона сири деб Флобернинг маслаҳатини айта оламан: ёзинг, текширинг, тузатинг, қайта ёзинг, тинкангиз қуригунча ёзаверинг. Барча дурдона асарлар ортида машаққатли меҳнат ётади. Davomini o'qish

Abu Ali Ibn Sino adabiy merosidan: g’azallar, ruboiylar, qit’alar, baytlar, «Urjuza» dostonidan parchalar

75922 август — Абу Али ибн Сино таваллуд топган кун

Ибн Сино табибгина бўлиб қолмаган эди, у ўз даврининг буюк мутафаккири, кейинги асрлар фани, адабиётига салмоқли таъсир кўрсата олган буюк сиймо эди. Унинг аниқ фан соҳаларндаги асарлари ҳамда фалсафа ва адабиёт бобидаги катта хизматлари ҳақли равишда уни жаҳон фани ва маданиятннинг ажойиб бир намояндаси дейишга ҳуқуқ беради. Унинг фалсафий-эстетик ғоя ва қарашлари жаҳон маданияти эришган ютуқлар қаторига кирди. Davomini o'qish

Mark Toutant. Navoiy va Jomiy & Navoiy va Jomiy haqida rivoyat. Video

Ashampoo_Snap_2017.04.28_14h03m40s_001_a.png    Ўзбек адабиётининг энг буюк намояндаси деб эътироф этилган, мутафаккир шоир Алишер Навоий шарофати билан ўзбек мумтоз сўз санъати XV асрнинг иккинчи ярмида Ҳиротда, Темурий султон Ҳусайн Бойқаро саройида ўзининг юксак чўққисига етди. Айни пайтда Алишер Навоий форс шеъриятига назиралари билан ҳам форсигўй шоирлар орасида шуҳрат қозонди. Davomini o'qish

Ubaydiy. G’azallar,ruboiylar,tuyuqlar & Qul Ubaydiy. Vafo qilsang. Turkiy devondan namunalar

08    Мумтоз адабиётимизнинг улуғ сиймоларидан бўлмиш Убайдий ҳали ҳануз ўзининг бутун салоҳияти билан бизга равшан бўлмай қолаётган шоирлардан биридир. Биз ҳамон унинг қаламининг кучи-ю адабиётимизда тутган муносиб мавқеъидан бехабар қолмоқдамиз. Она тилимиз шиддати ва қудрати унинг асарларида нечоғлик намоён бўлганининг ўзигина Убайдийнинг тенгсиз ижодкор эканини англатади. Davomini o'qish

Az-Zamaxshariy. Hikmatlar va Nozik iboralar & Az-Zamaxshariy haqida ikki maqola

0_14df3c_a6a2f798_orig.png    Аз-Замахшарийнинг чуқур билими, даҳоси ва фаннинг турли соҳаларига оид ўлмас асарлари ҳали у ҳаёт пайтидаёқ бутун мусулмон Шарқида унга катта шуҳрат келтирган. Алломани чуқур ҳурмат ва меҳр билан «Устоз ул-араб ва-л-ажам» («Араблар ва ғайри араблар устози»), «Фахру Хваразм» («Хоразм фахри») каби шарафли номлар билан атаганлар.  (Убайдулла Уватовнинг «Маҳмуд аз-Замахшарий» мақоласидан). Davomini o'qish