Obidjon Shofiyev. Qardoshlar yurtida. Ozarbayjon safari

009    Ҳазар денгизи бўйлари, Шаҳидлар хотира майдони, Самад Вурғун уй-музейи бўйлаб қилган саёҳатимиз ҳам мароқли ўтди. Бой таассуротларга эга бўлдик. Буларни ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўришни ва баҳра олишни истасангиз, албатта, Озарбайжонга бир марта бўлса ҳам ташриф буюринг. Davomini o'qish

Frans Kafka. Ikki hikoya: Tush & Muttaham

02ХХ аср адабиёти тараққиётини янги йўналишга солиб юборган, инсон ва унинг умрига ўзгача муносабатни қарор топтирган Франс Кафка дунёдаги энг ғаройиб ва тушунарсиз тақдир эгаси бўлган ижодкордир, дейиш мумкин. «Менда адабий қизиқишлар йўқ, мен ўзим адабиётдан иборатман», — деганди Франс Кафка дўстларидан бирига. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Frans Kafka (07)

009   Тунд ва беқарорлиги туфайли у оила қурмади, ошна-оғайни орттирмади. Ҳатто унга бирон мамлакатнинг ҳақиқий фуқароси бўлиш ҳам насиб этмади. Адиб туғилиб ўсган, уни ёзувчи сифатида шакллантирган Австрия-Венгрия империяси ҳам кўз ўнгида парчаланиб кетди. Шу боис Кафкани на Австрия, на Германия, на Чехия адабиётига мансуб ёзувчи деб айтиш мумкин. У қисқа ҳаётининг аксар қисмини Прагада яшаб ўтказди. Бу кўҳна ва азим шаҳар адибга ўз бағридан жой берган бўлса-да, мустаҳкам мудофаа кўрғонидек уни ҳимоя қилолмади. Davomini o'qish

Uilyam Folkner. Emili uchun atirgul

07 Уильям Фолкнер туғилган кун  (25 сентябрь олдидан

  Мисс Эмили Грирсон ўлганда, уни кўмиш учун бутун шаҳар йиғилди: эркаклар қулаган маъбудга эъзоз-икром юзасидан, хотинлар эса камида ўн йил инсон қадами етмаган хонадонни ўз кўзлари билан кўргани ичлари ошиқиб келдилар, чиндан ҳам бу эшикка ҳам боғбон, ҳам ошпаз бўлган қари хизматкордан бошқа ҳеч ким яқин йўламасди. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Uilyam Folkner (06)

09   Америка Қўшма Штатлари, қолаверса, жаҳон классик адибиёти тарихида Фолкнер эгаллаган ўрин шунчалик мустаҳкамки, унинг нафақат насрий асарлари, балки мухлислари ҳузурида сўзлаган нутқлари, эссе, мактуб ва кундаликлардан иборат китобларининг катта ададларда чоп қилиниши ҳам, бошқа тилларга таржима этилаётгани ҳам буни тасдиқлаб турибди. Davomini o'qish

Nur Muhammad Zoir. Sheʼrlar & Mirzohid Muzaffar. Dengiznigoh doʻstga maktublar

09    Нур Муҳаммад Зоирнинг шеърларини, Мирзоҳид Музаффарнинг унга битган мактубларини ўқиб, уларнинг бирор нуқтасига қалам тегизмадим. Гап ёққани ёки ёқмаганида эмас, гап ёшларнинг адабиёт иқлимидаги нафасини қандай бўлса ўшандай кўришни истадим. Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Afg’on sayohati.

023

    Ҳиротға яқин Пар(в)она қишлоғиндан бошлаб товаришларимизнинг ораларига тафриқа тушди. Тафриқанинг сабаби ўртоқ Бровин афғон туфроғига ўтгандан сўнг ўзини(нг) женерол — чор ноил эълон қилмиш эди. Ҳамда бутун тутгон тактика, ҳатти-ҳаракатида Никўлайнинг генералларини(нг) рафториндан қолишмас эди. Бу ҳаракат бошқа ўртоқларимизға оғир келуб, Парвонада мажлис асносинда шу борда сўз очилди. Лекин «ғат-ғат этар карнайчи, балоға қолур сурнайчи» мақолинча ўз мақсад ва ғояларина ва ғарази шахсияларина мен бечорани олат қилдилар-да, мажлисда ўртоқ Бровинға хитобан «Ўртоқ Авлонийға бўйла қилдинг, ўйла этдинг, бизлара ўйла деди, бўйла деди»,— дедилар. Davomini o'qish

Bayram Ali. Qalbning o’z mantig’i bor

003   Адабиётимизда асрлар илгари янграб, миллий колорет даражасига кўтарилган гап бўларди: “Тўқсон алпни кураш тушиб енгганга, минг қадамдан танга пулни урганга.., оти учқур човоғонга тегаман!” Мазкур асар онгимдаги бу қолипни парчалаб, мени бироз мулоҳаза юритмоққа ундаб қўйди … Davomini o'qish

Ernest Heminguey. Ikki hikoya & Rolf Hoxhut. «Ovchi o’limi» asaridan parcha.

0_15a5da_e7d8a6bb_orig.png

… Ҳаётининг сўнгги йиллари кўзлари тез-тез ёшланадиган бўлиб қолган эди. Айниқса, у ёза олмай қолиш ҳақиқат эканлигини аниқ англаб етиши ўзини эртами-кечми, ахири гўрга тиқишини айтган пайт кўзи ёшга тўларди… Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Ernest Heminguey (05)

12Ҳемингуэй ўз ҳаётининг оддий солномачиси ёки тарихнависи эмасди. У яхши билган, ўз кўзи билан кўрган, бошидан кечирган воқеалар ҳақида ёзган. Шахсий ҳаёт тажрибаси эса у қураётган ижод қасрининг пойдевори бўлиб хизмат қилган эди, холос. Хемингуэйнинг ўзи ушбу тамойилни қуйидагича таърифлайди: “Роман ёки ҳикояни ёзиш – бу яхши билганинг асосида бадиий тўқима яратиш демакдир. Ҳақиқатда қандай бўлишини эслашга ҳаракат қилганингдан кўра, бадиий тўқима яхши чиққанда, ҳақиқатга яқинроқ бўлади”. Davomini o'qish