Ibrohim Haqqul. Xayyomning chodiri & Umar Xayyom.ruboiylar

007  УМАР ХАЙЁМ ТАВАЛЛУДИНИНГ 970 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ

   Оламнинг зоҳирини қуёш ва ой ёритса, ботинини ишқ ва маърифат мунаввар этган. Шунинг учун инсоният тарихи ва тақдирида ишқ ва ирфоннинг куч-қуввати ҳамда аҳамияти ой ёхуд қуёшникидан кам бўлмаган. Қалбида ишқ ва маърифат нури порлаган даҳоларнинг дунё “граждани” ўлароқ қадр топишига асосий сабаб ҳам ана шу. Умар Хайём шундай сиймоларнинг энг машҳурларидан бири. Davomini o'qish

Zuhra Ochilova. Kuz she’rlari

004    Шаҳрисабзлик истеъдодли, изланувчан шоира Зуҳра Очилованинг “Мовий ифор”, “Гулшамол”, “Тафтли ошён” номли шеърий тўпламлари нашр қилинган. “ Сезимлар ҳисси” тўплами нашр этилиш арафасида. Бугунги саҳифамизда шоиранинг янги шеърлари билан танишасиз. Шахсан менга бу шеърлар яхши таассурот қолдирди… Davomini o'qish

Uilyam Shekspir. Sonetlar & Natalya Trubinovskaya. Shekspir ro’yolari

Ashampoo_Snap_2017.01.01_22h17m49s_003_.png     Буюк инглиз шоири ва драматурги Уильям Шекспир тадқиқотчилар ҳозирга қадар унинг туғилган йилини аниқ айта олишмайди. Бундан ҳам муҳими шуки, аксарият олимлар Шекспир имзоси қўйилган барча гениал асарларни аслида бошқа одам ёзган, деган фикрда… Davomini o'qish

Sayfiddin Sayfulloh. Abadiy Vatan hikmati

003     Навоий “Насойим ул-муҳаббат”да шайх Юсуф бин Ҳусайн Розийнинг бундай деганини эслатади: “Барча яхшиликлар уйнинг ичкарисида, унинг калити тавозедир. Барча ёмонликлар ҳам уйнинг ичкарисида. Унинг калити такаббурликдир”. Davomini o'qish

Sulton ul-ulamo Shayx Bahouddin Valad hikmatlari

003Сўфийлик тариқатининг буюк вакили Баҳоуддин Валад чаҳориёрлардан Абу Бакр Сиддиқ зурриёдларидан ҳисобланади. Отаси замонасининг эътиборли алломаси Ҳусайн Хатиб, онаси Алоиддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қизи эди. Баҳоуддин Валад кубравиййа тариқатининг асосчиси Шайх Нажмиддин Кубро муридларидан бўлган. Баҳоуддин Валад ўз даврининг  донишмандларидан ҳисобланган. Унинг “Ал-Маъориф” асари фарзанди — келажакда тасаввуф оламининг энг буюк намояндасига айланган Жалолиддин (Мавлоно Жалолиддин Румий) дунёқараши шаклланишида муҳим рол ўйнаган. Davomini o'qish

Sao Chji. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

04    Ўз даврининг энг таниқли шоири ҳисобланган Сао Чжи мумтоз хитой шеъриятининг ўлмас асарларидан бири ҳисобланган “Ло дарёсининг малаги” номли машҳур қасида муаллифи. Шоир туғилган оила Хитой тарихида алоҳида ўрин тутади. Шоир ҳаёти афсонавий тус олиб ҳозиргача хитойликларнинг қизиқишига сазовор бўлиб келмоқда. Davomini o'qish

Dino Bussati. O’liklar nega tirilmaydi

055     Скрипкасоз уста Амедео Торти ва унинг хотини қаҳва ичмоқда эдилар. Болалар аллақачон ухлаб қолган, эр-хотин одатдагидек жимгина ўлтиришарди. Бирданига хотини сўз бошлаб қолди:
— Сенга нима деб айтишни ҳам билмайман… Кун бўйи аллақандай ғалати бўлиб юрибман… Назаримда худди кечқурун бизникига Аппашер кириб келадигандек.
Davomini o'qish

Asqar Mahkam. Ruhoniyat va so’z & Asqar Mahkam «Yonimizdagi odam» teledasturida

88210ec0820da7236aab241530a4c2bb.png27 ноябр — Шоир Асқар Маҳкам таваллуд топган куннинг 60 йиллиги

     Сўз асл маънода илоҳийдир. Сўз ҳамма истифода этиши мумкин бўлган Оллоҳ марҳаматидир. Чунончи, булоқдан одам ҳам, қуш ҳам баҳраманд бўлаверади. Сўз ёлғон бўлмайди. Унинг соҳиби ёлғончи бўлиши мумкин. Агар бу ёлғончига барча ишонса, унда фалокат рўй беради. Davomini o'qish

Naim Karimov. Qimmatga tushgan to’lov… & Elmurod Zokirov. Turkiston Muxtoriyatini ag’darish chog’ida sovetlarning yerli xalqqa nisbatan qo’llagan qatag’on siyosati

034    1917 йил 27 ноябрда Қўқонда тўпланган 1У Умуммусулмонлар қурултойи Туркистонда мухтор ҳукумат тузилганини эълон қилди

Шўро даври тарихининг бу даҳшатли саҳифасини ўз кўзи билан кўрган кишилардан бири мана бу сўзларни ёзган: «Кенг юртимиз қурбон бўлган ўз болаларининг қони билан сувланиб, уларнинг тани билан қопланди. Мингларча Туркистон йигитлари янги ниқоб кийиб чиққан эски мустамлакачиларга қарши курашда ўлдилар. Шу тариқа севинч, умидлар билан қарши олинган инқилоб умумий миллий фожиамиз шаклини олди». Davomini o'qish

Xurshid Davron. Osmonga talpingan shoir & Asqar Mahkamning “Haq” kitobiga bagʻishlangan “Qalb gavhari” koʻrsatuvi & Asqar Mahkam. Adabiyot ibodati

01127 ноябр — Шоир Асқар Маҳкам таваллуд топган куннинг 60 йиллиги

    Илк шеъри туғилган кун аниқ ёдида: Бола эди,баҳор эди. Уни нимадир далалар томон бошлаб кетди. У бирдан ўзининг ёлғиз эмаслигини сезди. Кофарниҳонга ёнбош адирларда очиладиган анвойи чечаклардек, баҳорий дарёнинг бўтана сувларида акс этган шиддатдек, илк севги фаслида юракда уйғонган масъум туйғулардек шеър туғилмоқда эди… Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Olis yulduzlar & Darxon qissalari & Dala o’rtasidagi daraxt. Orziqul Ergash asari asosida vedeofilm

077   Миямга ўрнашиб қолган нарса шуки, битта юлдузни, масалан, Маъмура опам танласалар, кейин Маҳмуд акага хат ёзсалар: фалончи юлдуз бизнинг бахт юлдузимиз, фалон пайтда унга тикилиб гапингизни айтинг. Мен бу ёқда туриб қулоқ соламан, десалар… Агар чинакамига ихлос билан қулоқ солса, эшитса бўлади. Мана мен эшитаман ҳам, гаплашаман ҳам. Лекин, опаларимга айтай дейман-у кулишадими, деб қўрқаман. Қўрқишимнинг бошқа бир сабабиям бор-да… Davomini o'qish

Odil Ikrom. «Qahraton qishlarga vidolar aytdim…» & Asqar Mahkam. She’rlar

098    Асқар Маҳкам таваллудининг 60 йиллиги олдидан

    Асқарали ака тунни яхши кўрарди, суҳбатларимизда тунни “фариштасифат ҳолат” дерди. Дарҳақиқат, тунда одам барча ниқоблардан холи кўнгил ҳаётини бошдан кечиради. Кундузи кўзингизга балодай кўринган қаттол душманингиз ҳам ўша лаҳзада содиқ дўст, жонингизни жабборга бериб, ортидан қувган ташвишларингиз ҳам ўша ҳолатда майда, иддаоларингиз беҳуда туюлади. Davomini o'qish