G’aybulla as-Salom. Men suv ichgan daryolar & Fikr va zikr (til haqida mulohazalar) & Bulbul xonishi va «to‘ti falsafasi»

00311 декабрь — Атоқли олим Ғайбуллоҳ ас-Салом туғилган кун

Ё раббий! Ўз тилида фикрлай олмайдиган кишилар, ўз тилида ёза олмайдиган «ёзувчилар», ўз тилида ўқий олмайдиган ўқувчилар, ўз тилида илм ярата олмайдиган олимлар, ўз тилида ваъз ўқий олмайдиган воизлар, ўз тилида куйлай олмайдиган хонандалар пайдо бўлди… Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. She’rlar

002   Она юртдан узоқда юраги соғинч билан яшаётган Рафиқ Сайдуллонинг соғинч, кийик ўзли болалик ва денгиз нафаси келиб турган янги шеърий туркумини тақдим этамиз… Davomini o'qish

Ismoil Mirpanjiy. Asirlikdagi xotiralar. Ikkinchi qism

     Энди асирликда ўтган ўн йил воқеаларини бир бошдан ҳикоя қилиб берай. Мен тутқунликда ҳаёт кечирган йилларда Хивақда тўрт марта тўс-тўпалон ва сарой тўнтаришлари -қонли воқеалар бўлиб ўтди. Замоннинг зайли билан тўрт киши хон бўлиб тахтга ўтирди.Муҳаммад Аминхон икки ярим йил хонлик қилди. У Марвга қарши юриш қилганлиги учун азиз бошидан жудо бўлди.Ундан сўнг Абдуллахон бир йил хонлик қилди ва Юмралидаги жангда ҳалок бўлди. Унинг ўрнига Қутлимурод Муҳаммадназар Иноқ тахтга ўтирди, у туркманлар томонидан қатл этилди. Сўнгра Саидмуҳаммад ҳукмронлик қилди. Унинг хонлик тахтига ўтирганига олти йил тўлганда, бошимга бахт қуши қўнди.Мен асирликдан қочдим. Davomini o'qish

Xiva xonligi tarixidan 11 lavha

011   Эронлик генерал Исмоил Мирпанжийнинг «Асирликдаги хотиралар» китобининг биринчи қисми билан танишдингиз. Иккинчи қисмни диққатингизга тақдим этишдан аввал асарда акс этган 1854-64 йиллардаги айрим воқеалар, ўша давр шахслари, хонликда ҳукм сурган сулолалар, умуман ўша давр муҳитига оид лавҳалар билан таништиришни лозим деб топдим. Ўйлайманки, бу мақолалар Мирпанжий тасвирлаган даврни янада кўз ўнгингизда ойдинроқ тасаввур қилишга ёрдам беради (Муаллиф изоҳи). Davomini o'qish

Ismoil Mirpanjiy. Asirlikdagi xotiralar. Birinchi qism & Safoiddin Tabarriyon. Xvorasmiya (Xorazm) tarixidan bir shingil

072    Тахминимизча, сарҳанг Исмоил Мирпанжий тарихда маълум бўлган 1265 йилги ( 1846) Теҳрон исёни, амир Кабирга қарши Озарбайжон сарбозларига бошлиқ-Исмоил бўлиши мумкин.Бу гумонимизнинг далили сифатида ўша даврда мазкур Исмоил Мирпанжийдан бошқа шу номдаги зобит бўлмаган. Шунингдек, “Озарбайжон” сарбозларининг амири Кабирга қарши кўтарилган исёнга Исмоилхон фаррошбоши лақабли киши бошчилик қилган ва у Мирзо Оғахон Нурийнинг қўл остидаги одам бўлган.У эса амири Кабирнинг биринчи ашаддий душмани эди. Булардан ташқари муаллифнинг ўзи очиқдан-очиқ айтадки, амир Кабир вазифасининг бошланишидан сал олдин уни генераллик рутбасидан маҳрум қилишган ва полковник даражасига туширишган. Davomini o'qish

Protagor. Naqllari va hikmatlari.

Ashampoo_Snap_2017.03.25_17h44m13s_007_.png     Айтишларича, бир одамнинг икки ўғли ва бисотида биттагина кемаси бўлган. У ана шу кемани қайси ўғлига мерос қилиб қолдиришини билмай боши қотади. Ўйлай-ўйлай охир-оқибат, икки ўғлига бир хил шарт қўяди. Яъни, қайси бири кеманинг ён чеккасига биринчи бўлиб қўлини теккизса, кема ўшанга насиб этишини маълум қилади. Белгиланган куни икки ўғил икки қайиққа ўтириб, кема томон зўр бериб эшкак эша бошлайдилар… Davomini o'qish

Mutavakkil Burhonov. Fitrat va Cho’lpon haqida xotiralar & Mutavakkil Burhonov haqida hujjatli film

38   Самарқанд пойтахтлик вақтида Чўлпон ҳам шу ерда истиқомат қиларди ва Фитратнинг уйига тез-тез келиб турарди. Умуман, Фитрат билан Чўлпон ёшлари жиҳатдан, ораларидаги тафовут анчагина бўлса-да, жуда қалин дўст эдилар… Davomini o'qish

Grem Grin. Gʻoratgar maktublar

005     Картер Жулиядан ҳеч нимани яширмасди, Жозефина билан ўтказган ўн йиллик машаққатли ҳаёти борми, аёлнинг ғайриоддий қизғанишларию энг нозик дақиқаларда кўтарадиган жанжаллари борми, бари ҳақида у Жулияга оқизмай-томизмай сўзлаб берганди. Davomini o'qish

Li Bay. She’rlar

09

     Ўзбек зиёлиси учун Алишер Навоий билан Мирзо Бобур қанчалик азиз ва фахрли номлар бўлса, хитойлик учун Ли Бай ва Ду Фу шундай қимматли ва суюкли номлардир. Ли Бай шеърияти Хитой мумтоз шеъриятининг сардафтари ҳисобланади. Биз авваллари ҳамма нарсани рус тилидан айнан олишга ўрганганимиз учун  шоирнинг номи ўзбек тилидаям Ли Бо тарзида ифодаланиб келинган. Аслида  талаффуз этилишидан келиб чиқиб бу ном Ли Бай тарзида қўлланиши лозим эди. Davomini o'qish

Xose Ortega-i-Gasset. Sevgi sehri (II) & Odam Ota jannatda

Ashampoo_Snap_2017.02.22_16h48m59s_002_.png    Парвардигор  хусусида ёлғиз фикр-мулоҳаза юритиладиган ҳолатнинг муайян сакталигини Экхарт қоилмақом асослайди. Оллоҳ мунтазам ва якранг фикр-мулоҳазаларда эмас, балки фақат ва фақат қалбда бўлади. Инсон фақат Оллоҳ ҳақида фикрлаш билан кифояланмаслиги керак, чунки фикр-мулоҳаза тўхтатагани ҳамоно Парвардигори олам ҳам айни инсон наздида ғойиб бўлади… Davomini o'qish

Asqarali Sharopov. Ruhiy ehtiyoj va mas’uliyat hissi & Xurshid Davron. Qadrdon quyosh. «Avtorning ilk kitobi» turkumidan

045  Куни-кечаги Турктилли ёш шоирларнинг «Самарқанд шеър оқшомлари» анжуманида бўлиб ўтган бир суҳбатда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Асқарали Шароповни эслаб, жумладан шундай деди: «Яқинда Асқарали аканинг ўтган асрнинг 80-йилларида нашр этилган китобларини қайта варақлаб, ўша пайтда адабиётга кириб келган ёшларга бағишланган мақолаларини ўқир эканман, кўз ўнгимда  узоқни кўра билган  синчи қиёфаси  гавдаланди.  Davomini o'qish