Xurshid Davron. Ayol va muhabbat haqida she’rlar

09    Бу дунёда биргина аёл бор бўлгандаям дунёда муҳаббат бор, демак  ҳаёт бор, деб куйлаган эди шоир. Аёлга бўлган муҳаббат инсоният пайдо бўлганидан буён адабиётнинг бош мавзуларидан бири бўлиб келмоқда. Davomini o'qish

Sergey Dovlatov. Chemodan. Oltinchi hikoya: Poplin ko’ylak

004 Рус ёзувчиси учун аёл киши учта вазифани ўташга қодир. Уни боқади. Унинг даҳо эканига астойдил ишонади. Ва ниҳоят, аёл уни ўз ҳолига қўяди. Сирасини айтганда, кейингиси аввалги икки фазилатни инкор этмайди. Лена ҳикояларим билан қизиқмасди. Ҳатто қаерда ишлашимни ҳам дурустроқ тасаввур қилмаган бўлса керак. Фақат ёзишимни биларди… Davomini o'qish

Bahodir Sodiqov. Tushlarga sig’magan Vatan

Ashampoo_Snap_2017.03.09_22h59m35s_002_.png20 январь — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон туғилган кун

    Ушбу ўйлар яхши шоиримиз, бизга доимо шеърларидан кейин яхши хаёллар суриш ҳолатини берадиган Хуршид Давроннинг “Олтин беланчак” сериясида чоп этилган “Шаҳардаги олма дарахти” тўпламини ўқиш давомида ва ундан кейин пайдо бўлди. Шоир ўз шеърларига олтита мезон қўяди. Булар: ҳақиқат, журъат-жасорат, масъулият, она юрт дардларини севиш, она-доя қотиллик, замонага шукрона мезонлардир. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Mahmudxo’ja Behbudiy haqida ikki badia

0819 январ — Жадидчилик ҳаракатининг  йирик вакили,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун

    Маҳмудхўжа Беҳбудий ўн тўққизинчи асрнинг охирги чораги ва йигирманчи асрнинг дастлабки ўн йилликларида Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида ёрқин из қолдирган сиймолардан бири. Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy. Yoshlarga

09919 январ — Жадидчилик ҳаракатининг  йирик вакили,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун

Бошқа миллатнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда ва гадойликда. Бошқа миллат уламосига тобеъ экан, бизни уламо билъакс авомга тобеъдур? Бунинг охири харобдур. Йигирма, ўттиз сана сўнгра яна ёмонроқ бўлур… Davomini o'qish

Sergey Dovlatov. Chemodan. Beshiinchi hikoya: Fernan Lejening kamzuli & Xurshid Davron. San’atning qudrati yoxud Fernan Leje haqida hikoya

004    Сергей Довлатовнинг  «Фернан Леженинг камзули»  ҳикоясини сизга тақдим этар эканман,  1978 йили ёзган «Санъатнинг қудрати ёхуд Фернан Леже ҳақида ҳикоя»  номли шеъримни эсладим. Ўша олис 80-йилларда тасвирий санъат мавзуида, Ван Гог, Шуҳрат Абдурашид, Бахтиёр Бобоев каби мусаввирлар тақдирига, улар асарларига бағишланган жуда кўп шеърлар ёзганман. Таниқли француз рассоми, П.Пикассо, Ж.Браклар билан биргаликда тасвирий санъатдаги кубизм оқимига асос солган Фернан Леже (1881—1955)  ҳақидаги шеър ҳам  ижодкор ҳаётининг бир лавҳаси ҳақида. Довлатовнинг  ҳикояси ёнида ўша шеърниям саҳифага қўйиш истаги туғилди… Davomini o'qish

Jan-Pol Sartr. Mahbus.

Ashampoo_Snap_2017.05.26_23h45m23s_005_.pngБизни саройдай кенг ёп-ёруғ хонага итариб киритиб юборишди. Ёруғдан кўзлар қамашиб кетди, мен кўзларимни юмдим. Бир лаҳзадан сўнг назарим столга, стол ортида аллақандай қоғозларни варақлаб ўтирган фуқаро кийимидаги тўрт кимсага тушди. Бошқа маҳбуслар бир четда тўда бўлиб туришарди. Биз хонани оралаб ўтиб, уларга қўшилдик. Кўпчилигини мен танирдим, қолганлари, афтидан муҳожирлар эди. Davomini o'qish

Jontemir. Oy. Nur. Iztirob. Kuzatuvlar

044    Мен сизга ой тасвири билан боғлиқ ташбеҳлар ясашни кўрсатиб қўймоқчи эмасман! Бутун бошли шеърдан айириб олинган сатр ҳеч нарсани англатмаслиги ёки айни вақтда ҳаммасини кўрсатиб бериши мумкиндир, фақат менинг мақсадим бўлак. Мақсадим тенгқурларим орасида ажралиб, учқунлаб турган ёш шоиралар ижоди ҳақда икки оғиз (мақтов ва танқиддан ҳоли) холис фикр юритишга жазм этдим. Davomini o'qish

Sergey Dovlatov. Chemodan. Uchinchi hikoya: Binoyidek kostyum

004   Ҳозир ҳам кийинишимнинг мазаси йўқ. Авваллари-ку жуда ёмон кийинардим. Совет Иттифоқида яшаган кезларимда шунақа ёмон кийинардимки, ҳатто бунинг учун дакки ҳам ердим. Эсимда, Пушкин қўриқхонасининг директори бир куни менга шундай деган эди: — Ўртоқ Довлатов, сиз ўзингизнинг бесўнақай шимингиз билан бу жойлардаги байрамона муҳитни бузяпсиз… Davomini o'qish

Nikolay Gogol. Tentakning yozmalari & Dikanka qishlog’i oqshomlari. Qissa

08    Бугун эрталаб ғаройиб воқеа рўй берди. Анча кеч уйғондим, Мавра артиб-тозалаган этикларимни олиб келганда соат неча бўлганини сўрадим. Аллақачон ўн марта бонг урганини эшитиб, тезда кийинишга тушдим. Очиғини айтсам, бўлим бошлиғининг энсаси қотган кўйи башарасини бужмайтиришини олдиндан билганим учун департаментга мутлақо бормаган бўлардим. Davomini o'qish