Xurshid Davron. Navoiynoma. IV. Jomiy, Lutfiy va Alisher Navoiy & Porso Shamsiyev. Abdurahmon Jomiy va Alisher Navoiy

04_.png    Алишер Навоий ўзининг жуда кўп асарларида буюк замондошлари Мавлоно Лутфий билан Абдураҳмон Жомийга бўлган ҳурмати ва ботиний эътиқоди ҳақида сўз юритади. Уларнинг сиймосига, ижодига оид фикрлари “Мажолис ун-нафоис”, “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Насойим ул-муҳаббат” ва бошқа асарларида мавжудлиги маълум. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. III. Havasning uyg’onishi & Shuhrat Sirojiddinov. Alisherning oilasi, bolaligi

Ashampoo_Snap_2016.12.18_18h38m15s_004_.png    Ёш Алишернинг шеъриятга бўлган ҳаваси жуда эрта уйғонди, болалигидаёқ Шарқ адабиётини қунт билан ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид — Кобулий, Муҳаммад Али — Ғарибий етук шоир эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар. Davomini o'qish

Xurshid Doʻstmuhammad. Ikki maqola & Abdulla Qodiriy va hayot. Ochiq dars & Ikki audiokitob

087    Ушбу саҳифада Хуршид Дўстмуҳаммаднинг атоқли адиб Абдулла Қодирийга бағишланган мақола: «Отабек шуурининг оний сурати», «Жон Мильтон ва Абдулла Қодирий» ва телевидениеда намойиш этилган «Абдулла Қодирий ва ҳаёт» очиқ дарси, шунингдек, «Хуршид Даврон кутубхонаси»нинг ютубдаги каналида тақдим этилган «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён» аудиокитоблари билан танишасиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma.II. Tavallud & Oybek. Bola Alisher

01_b.png    23 йил аввал — 1996 йилда Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 555 йиллигига бағишланган ва 10 соатга яқин давом этган мазкур бадиий-мусиқий дастурни Ўзбекистон радиосида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон сценарийси асосида тайёрланган эди. Дастурнинг пайдо бўлиши тарихини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. I. Muqaddima & Dasturning paydo bo’lishi tarixi

01_a.png    1996 йилда Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 555 йиллигига бағишланган ва 10 соатга яқин давом этган мазкур бадиий-мусиқий дастур  Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон сценарийси асосида Ўзбекистон радиосида  тайёрланган эди. Илк маротиба уни 2016 йилда улуғ бобокалонимизнинг 575 йиллиги нишонланганда сайт саҳифасида эълон қилган эдик. Davomini o'qish

Sergey Dovlatov. Chemodan. Sakkizinchi hikoya: Qishki telpak

004    Ноябрь ойи байрамларида Ленинградда қаттиқ совуқ бўлди. Муҳарририятга отланар эканман, қайсидир меҳмон унутиб қолдирган, чанғичилар шапкасини бошимга кийиб олдим. Бўлар, дея ўйладим, бунинг устига ойнага қарамай қўйганимга ҳам ўн беш йилча бўлганди. Муҳарририятга ҳар доимгидек қирқ дақиқалар чамаси кечикиб келаман. Шунга мувофиқ қатьий ва дадил кўринишга ҳаракат қиламан… Davomini o'qish

Tillaniso Eshboyeva. Shonli davr zavoli

065   Янги ой давомида Сергей Довлатовнинг «Чемодон» номли қиссасини ташкил этган ҳикояларни ўқиб боряпсиз. Сўнгги ҳикояни тақдим этишдан олдин Тилланиса Эшбоеванинг атоқли адиб ижодига бағишланган мақоласи билан таништиришни ният қилдик. Davomini o'qish

Xoja Yusuf Hamadoniy. «Rutbat ul-hayot»dan & Yusuf Hamadoniy. Ma’rifiy videofilm

Ashampoo_Snap_2016.10.17_15h35m49s_001_.png    Шайх Юсуф Ҳамадонийнинг диний-тасаввуфий қарашларида Аллоҳ, инсон, табиат тўғрисидаги янгича фикр-мулоҳазалар, ғоялар мўътадил мазмун ва шакл-шамойилларда камол топди. Улар ўз навбатида Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқаларнинг диний-тасаввуфий анъаналарининг юзага келишига кучли маънавий-маърифий таъсир кўрсатди. Davomini o'qish

Bir oila mushoirasi: Nikolay Gumilyov, Anna Axmatova, Lev Gumilyov

Ashampoo_Snap_2017.05.20_17h07m21s_003_.png

Нафақат рус адабиёти ва илм-фани, балки жаҳон маданияти тарихида ўчмас из қолдирган таниқли шоир Николай Гумилёв, машҳур шоира Анна Ахматова ва атоқли этнограф, туркшунос олим Лев Гумилёв бир оиланинг аъзолари эди. Уларнинг ҳар бири ҳақида ёзилган асарларнинг ўзидан улкан кутубхона ташкил этса бўлади. Уларни оилавий ришталар билан баробар шеър деган юксак тушунча ҳам боғлаб туради.Бугун сизни жаҳон шеъриятининг олтин дафтарига номлари қайд этилган шоирлар мушоирасига даъват этамиз Davomini o'qish

Alisher Fayzullayev. Uch hikoya: Tong bo’zarib kelayotgandi & Baxt & To’ng’ich botir

077     Тонг бўзариб келаётганди. Аллақаердан хўроз қичқириғи, кетидан итнинг акиллаши эшитилди. Гўдак безовта бўлиб ғимирлаб қолди, алаҳсираб ёнига ўгирилмоқчи бўлди. Уйқусираган аёл асабий ғўнғиллади. У бобиллаб аллакимнингдир гўрига ғишт қалади, қарғанди, тақдиридан ёзғирди. Гўдак овози борича чинқириб йиғлай кетди. Аёл бутун оламни унутиб гўдакнинг олов бўлиб ёнаётган пешонасига лаб босди. Davomini o'qish

Nuriddin Egamov. Yonayotgan gazeta yoxud «majburiy obuna»ga barham berish — bu majburiy ziyosizlikka yo’l ochish degani emas-ku

055  Жамиятимиздаги хайрли ўзгаришлар шарофати билан “мажбурий обуна” кампаниясига барҳам берилди. Кўриб турибмиз, бу жараён осон кечмади. У кўпгина таҳририятларни бирмунча мушкул вазиятга солиб қўйди, баъзи газеталар чиқмай қолди, айримлар даврийлигини қисқартирди, бошқалари эса маош ва ходимларини… Davomini o'qish

Sergey Dovlatov. Chemodan. Yettinchi hikoya: Haydovchi qo’lqopi

004   Газетадагилар ундан ҳайиқишарди. Шлиппенбах жуда қўрс одам эди. Эҳтимол бу швед генераллари бўлмиш аждодларидан ўтган бир хислатдир. Бироқ ён беришни, пастга тушишни у сира-сира ёқтирмасди. Эсимда, Матюшкин деган кекса журналист вафот этганди. Дафн маросимига пул йиға бошлаганлардан бири Шлиппенбаҳдан ҳам сўраган, у эса пул бериш ўрнига бор овозда қичқирган эди: — Мен ўлик тугул, тирик Матюшкинга ҳам бир сўм бермасдим. Ўлигига эса беш тийин ҳам хайф. Айғоқчиларини КГБнинг ўзи кўмаверсин. Davomini o'qish