Sergey Dovlatov. Chemodan. Ikkinchi hikoya: Amaldorning tuflisi

003    Мусиқа тинди. Атрофни чулғаган сукунат ичида кимдир кулиб юборди. Бир лаҳзадан кейин бутун майдон қаҳ-қаҳ уриб кулабошлаганди. Фақат бир кишигина кулмас эди. Бу одам ленинградлик ҳайкалтарош Виктор Дрижаков эди. Унинг чеҳрасидаги даҳшат ифодаси аста-секин лоқайдлик ва ночорлик ифодаси билан алмашди. Хўш, нима бўлган эди? Шўринг қурғур ҳайкалтарош Лениннинг шапкасини иккита ишлаб қўйипти. Биттаси доҳийнинг бошида. Иккинчисини қўлида чангаллаб олган. Мансабдорлар расвоси чиққан ҳайкалнинг устига апил-тапил парда ёпишди. Davomini o'qish

Go’zal Ro’ziyeva. Bir surat tarixi & Ikki hikoya: Shamollar makoni & Ko’k bo’ri

007    Бу воқеани қачондир, кимгадир гапириб бераман деб ўйламагандим. Тўғри, орадан анча йиллар ўтди; ўшанда эндигина тўртинчи синфни тугатган бола бўлсам, мана бугун ёши қирққа қараб бораётган кап-катта одамман. Орадан қарийб ўттиз йил вақт ўтиб, болалик давримдаги воқеани икир-чикиригача эслашим мумкин бўлмаган ҳолат, бунинг устига хотира кучим билан унчалик ҳам мақтана оладиган одам бўлмаганим ҳолда, ўша олис болалик давримдаги воқеани майда-чуйда қисмларигача эслай олишим ўзимни ҳам ҳайратда қолдиради баъзан… Davomini o'qish

Feruza Xayrullayeva. She’rlar

077    Ассалому алайкум, устоз! Сизга дўстим, гўзал шоира Феруза Хайруллаеванинг шеърларини юборяпман. Феруза кучли ижодий имкониятларга эга ​ шоир. Шеърларида ичкин руҳий яхлитлик, теранлик бор… Тўғри, услуби ҳали силлиқ эмас, тилда ҳам дағалликлар кўп. Лекин Ферузанинг ижодий қувватига ишонаман (Тилланисо​ Эшбоева мактубидан). Davomini o'qish

Nuriddin Egamov. Ikki maqola

08     Қадимий “Кул тигин” битигида шундай жумлалар бор: “Самимий, носамимийни ажратмайсан, ким қаттиқ гапирса, самимийни ҳам танимайсан…” ёки …“сен душман сўзларига дарҳол ишониб қўя қолма, унинг сўзлари ҳийла ва алдовдан иборат бўлиб, у ўз мақсадига эришиш учун ўзини ниҳоятда, мулойим қилиб кўрсатади. Ички оламини ташқи олами билан бўяб кўрсатади. Сени ғафлатда кўргач, тадбир ўқини мақсад нишонига уради. У пайтда сен учун чора-тадбир кўриш фурсати ўтган бўлиб, ҳасрат ва надомат ёрдам бермайди”, Бу ўгитлар нафақат реал, балки виртуал оламда ҳам бизни ҳушёрликка ундаб туради. Аммо… Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. Baxtinisoga ikkinchi maktub

077Хуршиджон! Кутубхонангизнинг кашфиёти бўлган талантли шоира Бахтинисонинг вафот этганини эшитиб юрагим эзилди. Ёдингизда бўлса, унга илгари мен ҳам бир гаплар ёзиб эдим. Бугун ҳам юрагимдан тўкилганганини сизга юборяпман. Абдунаби Бойқўзиев. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Qoyalardan balandda

0778 январь — таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад   туғилган кун

       Қоя тошнинг камгак еридан қуёшнинг беозор тилларанг нури кўринди-ю, ҳаво совиб кетди. Қуёш ўзидан совуқ пуркаётгандек бўлди, ундан таралаётган заррин изғирин қоя тошни ёнлаб-ялаб ўтиб, қоя ёқасида турган бургутнинг қанотига, бўйнига қадалаётган эди. Бургутнинг оёғи остида ғўдир тошга тегай-тегай деб осилиб қолган қўнғир қаноти елпиғичдай оҳиста тебранди.

Davomini o'qish

Sergey Dovlatov. «Chemodan» kitobidan. Muqaddima va birinchi hikoya: Fin paypog’i

045      Сергей Довлатовнинг таржимаи ҳолига қизиққан китобхон унинг асарларини ўқиб кўрса кифоя. Китобийликдан, анъанавий қонун- қоидалардан бирмунча йироқ, ҳаёт ҳақиқатини бўямай-бежамай акс эттирган бу асарларни муаллиф умрининг бадиий солномаси дейиш мумкин. Буни журналхонларга тақдим этилаётган ёзувчининг энг машҳур асари — ҳикоялардан иборат «Чемодан» қиссасидан ҳам билса бўлади. Davomini o'qish

To’xtamurod Zufarov.Maqom zarblariga yo’g’rilgan yurak.

001 5 январь – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоси, академик Юнус Ражабий туғилган кун   

1912-йил… Куз фасли эди. Юнус Ражабийнинг бир ўртоғи уни китоб севарлигини назарда тутиб, унга бир китоб кўрсатди. Кўрсатишга кўрсатди-ю, аммо Юнус Ражабийнинг: «Бир кўрий», деган илтимосига у: “Йўқ!” деб тегажоғлик қила бошлади. Юнус Ражабий яна илтимос килди, бўлмади. Ялинди… Davomini o'qish

Erkin A’zam. Ikki hikoya: Qor bosgan dovon & Yettinchi tulki

077     Бугун мен уни «Тошкент» меҳмонхонаси олдида учратиб колдим. Йўқ, учратишни кутмаган, ўйламаган эдим — тасодифан дуч келди. Ёнида ўзига ўхшаганроқ бир киши. Танимадим. Майдонда кезиб юришибди. Ҳасан-Ҳусандек бир хил кийинишган. Davomini o'qish

Furo’g’ Farruxzod. Maktublar va she’rlar & Muslimbek Musallam. Furo’g’ Farruxzodga bag’ishlov

09  5 январь — Фурӯғ Фаррухзод туғилган кун

 Шеър мен учун бир деразадир. Қачонки у томонга борсам, ӯзидан-ӯзи очилади. Мен у ерда ӯлтираман, қарайман, куйлайман, шовқин кӯтараман, йиғлайман, дарахтлар тасвири билан қӯшилиб кетаман ва биламанки деразанинг нариги томонида бир фазо бор, бир одам бор – бу одам 200 йилдан кейинми ё 300 йил олдинми туғилган, бунинг фарқи йӯқ. Шеър “борлиқ” ва “вужуд” билан боғланиш воситасидир. Яхшилиги шундаки одам шеър ёзганда, мен ҳам борман, ё мен ҳам бор эдим дея олади. Бундай бӯлмаганда, қандай қилиб мен борман, ё мен бор эдим, дейиш мумкин? Мен ӯз шеъримда бир нарсани излайман, аксинча, ӯз шеъримда ӯзимни топаман. Davomini o'qish

Eldor Boboyev. Musavvir. Qissaning davomi

01    У ижодхонасига кириб чироқни ёқди ва шу онларда ўзини нақадар бахтли одам эканига, балким умрида илк бор иқрор бўлди: борлиқ ҳаётининг давоми бўлган устахонаси, асарлари бор, қўлидан келадиган, кўнглига ёққан ҳунари бор ва шу пайтгача бешафқат ички овозига қулоқ солиб доимо кўнгли лойиқ кўрганини чизди, биронта чизиқни эътиқоди, матлабига зид тортмади, бинобарин қалби ишонган, ҳаётий нарсалар тўғрисида асар яратди – ижодкор учун шуни ўзи ҳам етади! Қолгани бари арзимас нарсалар. Davomini o'qish