Mahfuza Imomova. She’rlar

011   Маҳфуза Имомованинг шеърлари сайтимизга шоир Сирожиддин Иброҳим томонидан тавсия қилинди. Шоиранинг ўзига хос изланишлари акс этган ижод намуналарини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Lev Tolstoy hikoyasining ikki tarjimasi

05    Улуғ рус ёзувчиси, мутафаккири Лев Николаевич Толстойнинг ижодининг гултожларидан бири сифатида тан олинган «После бала» ҳикоясини икки атоқли ўзбек мутаржими Наби Алимуҳаммедов ва Ваҳоб Рўзиматов таржимасида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ayriliq. «Sohibqiron nabirasi» qissasidan & Temur tuzuklari. Hujjatli film va 1-bob audio matni

0818 февраль – Соҳибқирон Амир Темур хотираси куни

   Амир Темур минг бир машаққат билан Ўтрорга етиб, шаҳар ҳокими Бердибек саройига қўнди. У қишни Ўтрорда ўтказиб, баҳорда Хитойга ҳамла қилиш учун тайёргарлик кўра бошлади. Аммо унга баҳорни кўриш насиб этмади. Ўтрорга етган кундан икки ҳафта ўтиб, Соҳибқирон бетоб бўлиб қолди… Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. She’rlar

066   Ростини айтсам, нафратсиз, ғафлатсиз, қўрқув ва кибрдан холи, меҳрибон дарахтларга ҳаваси келган Муслимбекка бир мухлис сифатида ҳавас қиламан ва Худога оналар кўнглидан ўтиб бораётганига ишонтиролган бир ўзбек шоири юрагининг қақроқ ерида унган Ватан деган табаррук гиёҳ нафаси, атри, сабри Сўз билан қадрдон кўнгилларга етишидан, иншаоллоҳ, умидворман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish

Abdunabi Abdiyev. Kandata ipi yoxud Akutagavaning ilk kashfiyoti

02Келинг, эслаб кўрайлик, адабиётда «Кандата ипи» ибораси қачон пайдо бўлганди? Албатта, қисқа ҳаёти давомида нафақат япон насрида, балки жаҳоний адабиёт бўстонида ўзига хос портлаш содир этган буюк ҳикоянавис Рюноскэ Акутагава ижоди мухлислари учун мазкур ибора сирини англаб етиш ортиқча қийинчилик юзага келтирмайди. Ҳа, ҳа, бу ерда унинг қаламига мансуб «Ўргимчак тўри» ҳикояси қаҳрамони Кандата онгида шак-шубҳасиз ҳалокат жаридан қутулиб қолиш илинжини уйғотган, ўргимчак тўқиган, кумушдек товланиб турувчи ип назарда тутилаяпти. Davomini o'qish

Zulxumor Orifjonova. She’rlar

003    Зулхуморнинг шеърларини кутубхонамизга тақдим этган Жонтемир мухтасар қўшимча ёзибди: «Менда бир ғалати одат бор: Бирор ёзарманнинг ижодини ёқтириб қолсам, аввал унинг феълу атвори, суратию сийратини билишга уринаман. Ана кейин шеърларини тушуниш, руҳиятига кириш силлиқ кечади. Зулхумор ичу-таши ҳаёга ўралган, ҳисларини ҳеч кимга – ҳатто қоғозга ҳам – ёйинламайдиган сирли шоира. Билмадим буни қандай эплайди?..» Davomini o'qish

Javaharla’l Neru. «Dunyo tarixiga nazar» kitobidan. Bobur. Akbar.

Ashampoo_Snap_2016.10.12_01h02m10s_001_.png        Буюк сиёсат ва давлат арбоби, Ҳиндистон мустақиллиги учун кураш раҳбарларидан бири ва унинг биринчи бош вазири Жавоҳарлаъл Неру қаламига мансуб “Дунё тарихига назар” асари унинг “Ҳиндистоннинг кашф қилиниши”, “Таржимаи ҳолим” каби асосий китоблари сирасига киради…Жавоҳарлаъл Неру асарида табиийки ўз мамлакати тарихини кенгроқ кўламда ҳикоя қилишга интилади, хусусан Бобурийлар сулоласи ҳукм сурган даврлар баёнига алоҳида урғу беради, Бобур ва Акбар каби улуғ зотлар фаолиятига, уларнинг Ҳиндистон тарихида тутган ўрнини муносиб баҳолайди. Davomini o'qish

Tomas Vulf. Yolg’izlik anatomiyasi

033    Менинг ҳаётим бошқаларникига қараганда кўпроқ ёлғизлик ва саргардонлик ичида ўтган. Нега шундай бўлди – буни айтиш қийин, аммо шундай бўлди – тамом вассалом. Ўн беш ёшимдан бери, орадаги бир муддатлик танаффусни ҳисобга олмаса, мен ёлғиз яшаб келмоқдаман. Менимча, бу ҳозирги замон кишиси учун унчалик ноодатий ҳол эмас. Таркидунёчиликда кечаётган ҳаётимнинг ҳисоби йўқ – бу зоҳидоналикнинг дақиқалари, кунлари ва ойлари чексиз, чегарасиздир. Davomini o'qish

Shohrux Najot. She’rlar

07   Шоҳрух Нажот 1993 Хоразм вилоятида туғилган. Унинг шеърларида, деярли барча ёш шоирларга хос оҳангу қофияда, фикр тиниқлигида ҳали тажрибасизлик аломатлари кўринса-да, шунга баробар янги сўз айтишга интилиш яққол намоён бўлмоқда. Айни шу интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида шеърларини сизга тақдим этишни маъқул кўрдик. Davomini o'qish

Xurshid Davron bilan suhbat: TVdagi taqiq, Rauf Parfi va she’riyatdagi sekinlashuv

22Умрининг катта қисмини ўзбек адабиёти ва шеърияти ривожи учун бағишлаган қалби ёниқ ижодкорлар билан қатор учрашувларни ташкил этиб келаётган Kun.uzʼнинг бу галги суҳбатдоши Ўзбекистон халқ шоири, бир нечта халқаро мукофотлар совриндори Хуршид Даврон бўлди. Davomini o'qish

Yangi kitob: Umid Bekmuhammad. Xorazmda yashagan nemislar

08

   “Хоразм” нашриёти яқинда тарихчи ва публицист Умид Бекмуҳаммаднинг “Хоразмда яшаган немислар” номли китобини нашр қилди. Китобда 1883 йилдан 1937 йилгача воҳада яшаган меннонит немисларининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Китобга филология фанлари доктори, профессор Сапарбой Рўзимбоев сўзбоши ёзган.Қуйида ана шу сўзбошини ва “Хоразмда яшаган немислар” китобини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Davomini o'qish