Azim Suyun. Ey do’st yoxud Azimnoma & Azim Suyun «Uyga qaytib» teleloyihasida

07Азим Суюн. Эй дўст ёхуд Азимнома. Шеърий ва насрий қайирмалар. Тўлдирилган ва қайта ишланган тўртинчи нашри – Тошкент: Akademnashr, 2018.448 б. / Azim Suyun. Ey doʻst yoxud Azimnoma. Sheʼriy va nasriy qayirmalar. Toʻldirilgan va qayta ishlangan toʻrtinchi nashri – Toshkent: Akademnashr, 2018.448 b.

Ижод учун бирхиллик, такрор таназзулга элтувчи йўлдир. Нафақат бошқанинг, балки ўзининг кашфиётларини такрорлаган ижодкор ҳам ютқазишга маҳкум. Бундан етти-саккиз йил олдин шеърий қайирмалардан иборат бутун бошли китоб чиқарган Азим Суюннинг айнан шу шаклда айтадиган гаплари кўп экани маълум бўлди. Davomini o'qish

Jo’rjiy Zaydon. Farg’ona kelini. Tarixiy romanning kitob va audio nusxalari

Ashampoo_Snap_2018.02.10_15h52m35s_011_.png   Жўржий Зайдон араб адабиётининг йирик намояндаларидан бири. У араб тарихий романчилигига асос солди, уни юқори поғонага кўтарди. Зайдоннинг 22 тарихий романи бўлиб (буларнинг кўпи ўрта аср тарихига оид), улар чуқур ўрганишга, тадқиқ этишга арзийди.Адибнинг IХ асрда араб халифалигида, хусусан Мовароуннаҳрда бўлиб ўтган воқеаларга бағишланган «Фарғона келини» романи араб ва дунёнинг  кўпгина  мамлакатларида кенг тарқалиб, жуда кўп маротиба нашр этилган. Davomini o'qish

Hermann Hesse. Tungi chipor kapalak

001   ХХ аср олмон адабиётининг улкан намояндаларидан бири, Нобел мукофоти совриндори Ҳерманн Ҳессе (1877-1962) ўзининг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари билан дунё адиблари орасидан муносиб ўрин эгаллаган. Ёзувчининг, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «Демиан» каби асарлари катта довруқ қозонган. Шунингдек, «Ғилдираклар остида» романи, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси, «Курортдаги киши» қиссаси ҳам шулар жумласидандир. Davomini o'qish

Shogirdlar va hamkasblar Ibrohim Haqqul haqida

0324 МАРТ — ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ 70 ЁШГА ТЎЛДИ

   Иброҳим Ҳаққул асарларини тўлиқ ўқийман. У киши Навоий ижоди ҳақида ҳам жўшиб, бугунги ҳаётга бевосита боғлаб ёзиш бўйича биз тенги навоийшуносларни ўзига хос тарзда ижодга чорлаб турадилар. Чунки менинг бир орзуим бор: Навоий ҳақида ёзилган нарса худди бугунги адабиёт ва ҳозирги ҳаёт тўғрисида битилган адабий танқид намунаси каби зўр қизиқиш билан ўқилиши керак. Шундай ўқилмаётган бўлса, айб – Навоийда эмас, навоийшуносда. Бунинг учун улуғ шоир ижодини ҳозирги замон кишиси дидига мослаб, ҳаётга бевосита боғлаб таҳлил этиш – шарт… Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Navro’z,navro’z…

Ashampoo_Snap_2017.03.07_17h08m05s_001_a.png24  март — Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун

   Султон катта-катта одим отиб борар, шундоқ ҳам эсиб турган шабада унинг кўкрагига урилар, жонсиз, узун, саноқли сочларини тўзғитар (у онда-сонда бармоқлари билан сочини силаб қўярди), у энг олий, энг одамий ниятини амалга ошириш учун бораётир, қутлуғ айём арафасида (эртага — наврўз!). У бу ниятни амалга ошириш учун илгари ҳам бир мунча хаёлларга толган эди, бироқ шу ишни амалга оширса — бачканалик қилгандек туюлган, кейин бир хўрсиниб: «Барибир, айб менда эмас-ку!» деб қўя қолган эди. Энди, наврўз арафасида… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul bilan suhbatlardan, hangomalaridan, xatga tushgan fikrlaridan

0224 март — Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул 70 ёшга тўлди

   Атоқли ва ардоқли олим Иброҳим Ҳаққулни 70 ёши билан кўпмингли «Хуршид Даврон кутубхонаси» аъзолари ва адабиётнинг чинакам мухлислари номидан чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз. Davomini o'qish

Se Binsin. She’rlar

045   Хитойлик таниқли шоира, эссенавист, таржимон ва болалар ёзувчиси сифатида танилган Се Бинсин ижодий фаолиятини 1921 йилдан бошлаган. Унинг шеърларида япон шеърияти, хокку ва танка анъаналари, шу билан бирга буюк ҳинд шоири Рабиндринат Тагорнинг услубияти акс этган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (5 -yakunlovchi qism).

04422 март — Буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

     Улуғбек ичкарига қадам қўйди-ю, бобосининг қовоқлари юмилганини кўриб, қўрқиб кетганидан, ялт этиб бибисига қаради. Бибиси “яқинроқ ўт!” дегандек ишора қилгач, бобосига яқинлашди. Ўша заҳот бобосининг қовоқлари сезилар-сезилмас пирпираганини илғади. Бобосининг кўзларида нур йилтиради. Боланинг бўғзига нимадир тиқилиб келди, аммо ўзини тутиб, бобоси олдида тиз чўкди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Navoiy she’riyatida Er va Eran obrazi

034   Маълумки, жаҳондаги айтарли бир халқ, эл ва миллатнинг ўзига хос феъл-атвори, асосий фазилатини ифодалайдиган сўз, истилоҳ ва тимсоллари бўлади. Эр киши, эркак, мард, аскар, баҳодир, ҳимматли, илоҳий файз ва хосият соҳиби, раҳнамо каби ўнлаб маъноларда қўлланиб келинган эр ва эран калимаси туркий халқлар тили ва тарихида шундай мавқега эгадир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Olis yulduz nuri & Mirzo Ulug’bek. Videoshe’r

0_151ab7_8860bed4_orig.png22 март —  Улуғ ватандошимиз Мирзо Улуғбек таваллудининг 625  йиллиги 

 Инсоният тарихида Мирзо Улуғбек номи билан из қолдирган буюк олим ва мутафаккир Муҳаммад Тарағай Кўрагоннинг фақат исми шарифигина эмас,у қолдирган илмий,тарихий мерос биз учун бебаҳо ва табаррукдир. 

Davomini o'qish

Mirzo Ulug’bek tavalludining 600 yilligiga bag’ishlangan tantana (1994)

021    22 март — Улуғ ватандошимиз Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

  Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишланган мусиқий-хореографик томоша. Самарқанд шаҳри, Регистон майдони, 1994 йил, октябрь. Саҳналаштирувчи режиссёр — Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев. Сценарий муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.
Davomini o'qish

Ustoz Abdulla Oripov tavalludining 75 yilligi nishonlangan uchrashuvdan video va fotoreportaj (2016)

Ashampoo_Snap_2016.03.24_23h15m40s_001_.png 21 МАРТ — УСТОЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

   Уч йил олдин: 2016 йил 24 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 75 йиллигига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтган эди. Унда шоирлар ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар,  Ўзбекистон Миллий университети талабалари ва Тошкент шаҳри коллежлари ўкувчилари иштирок этиб, устоз шоирни муборак ёшини қутлаган эдилар.  Абдулла Орипов туғилгани куни арафасида  тақдим этилаётган саҳифада профессор Қозоқбой Йўлдошев маърузаси, Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим,  Хуршид Даврон қутловлари ва учрашув сўнгида устоз шоирнинг ўз шеърларини ўқигани акс этган видеолар, учрашувдан тайёрланган фото репортаж билан танишинг. Davomini o'qish