Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (1).

22Улуғ аждодларимиз Амир Темур таваллудининг 680  ва Мирзо Улуғбек таваллудининг 625 йиллиги олдидан

    Азиз ёш китобхон дўстим, Сизга Амир Темур ва Мирзо Улуғбек ҳақида ҳикоя бошлашдан аввал асардаги воқеалар кечган жўғрофий ҳудуд, тарихий давр ва шахслар хусусида қисқача сўзлаб бермоқчиман. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Yoniq deraza & Nurulloh Muhammad Raufxon. Ziyoli

01Таниқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига

Деразаларимиз рўбарў: биримизники кўчанинг бериги бетида, биримизники нариги томонда. Кечалари ўқтин-ўқтин ўша ёққа кўз тушади. Деразада шуъла кўринса, кўнгилга бир илиқлик киради. Чироқ ёниқ, демак, домла уйда. Ишлаяпти. Домла уйдалик чоғлари тун-алламаҳалда ҳам, субҳи козибда ҳам чироғи ёниқ бўлади.
Davomini o'qish

Ibrohim Haqqulga bag’ishlov

021    Таниқли олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан тақдим этилаётган бугунги саҳифада устоз шоирлар Рауф Парфи, Жамол Камол, Усмон Азим, Хуршид Даврон ва шоира Лайло Шарипованинг таниқли адабиётшунос олимга бағишлаб ёзилган шеърлари ва мақолаларини мутолаа қиласиз. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Bahramandlik & Shukur Xolmirzayev. Komil inson yo’lida

033Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига

   Таниқли адабиётшунос ва навоийшунос олим,  филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллиги арафасида унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб тайёрланган тўпламга кирган айрим мақолаларни сизларга тақдим этишни режалаштирдик. Бугунги саҳифамизда икки забардаст устозимизнинг олим ҳақидаги мақолаларини мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish

Nizor Qabboniy. She’rlar. Mirzohid Muzaffar tarjimasi

05  Ёш шоирларимиз дунё шеъриятининг энг сара намуналарига мурожаат қилиб, ўзбек ўқувчисини улар билан фаол таништириб бораётгани қувончли ҳолатдир. Бугун тақдим этилаётган XX аср араб шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан бири бўлган шоир шеърлари бунинг ёрқин исботидир. Davomini o'qish

Chin olim yostug’in toshdin yaratdi. Ibrohim Haqqul bilan suhbat & Kun.uz muxbiri bilan videosuhbat

034    Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллиги олдидан

  Биласизми, зоҳиран оддий, содда кўринган фактларни бадиий тахайюл кўмаги ила умумлаштира билиш илмга қанот бағишлайди, илм билан санъатнинг кучини бирлаштиради. Ана шунда тадқиқотчи-олим ўзини адабий факт ва далиллардан образ яратувчи санъаткордай ҳис этади. Мен эса адабиётшунос диди ўткир, савияси баланд, заҳматкаш, бугун эришган муваффақиятини эртага ихтиёрий тарзда эсдан чиқарадиган бир санъаткор бўлишини орзу қиламан. Davomini o'qish

Akmal Jumamurodov. Omonulla Madayev deganlari shu

044   46-автобуснинг орқа ўриндиғида ойнага бош суяб, Кўкчадан ўтиб Гулзорга, аниқроғи, Дегрезга – устоз билан суҳбат қургани бораяпман. Хаёлимда домла мени кўриши билан “Акмал!” деб кўзлари чақнаб кетадигандек. Қувончдан теримга сиғмай гоҳо кулиб қўяман… Davomini o'qish

Bayram Ali. «Siz yoqqansiz menga hamisha…»

067   Уни шифохонага эндигина жойлашган кунларимда, ёлғиз ўзим банд этган палатамнинг эшигини қоқишга тараддудланиб турган пайти илк марта учратгандим. Ўшанда орқа тарафдан етиб келиб тамоқ қирар эканман, у мен томонга ўгрилди-ю, хижолатдан дув қизарди… Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Tasavvuf. 7. Komil inson

05   Профессор Нажмиддин Комиловнинг «Тасаввуф» рисоласида Шарқ халқлари маънавияти тарихида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг пайдо бўлиши, тадрижий ривожи, асосий жиҳатлари ёритилган. Тариқат ва шариат орасидаги муносабат, тасаввуф гуманизми ва Комил инсон муаммолари, тасаввуф ривожига ҳисса қўшган олимлар, тариқат шайхлари ҳақида таҳлилий кузатишлар қилинган. Бугун ушбу рисоланинг олтинчи мақоласи — «Комил инсон «ни мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish

Krishan Chandar. Ayol qalbi

04   Судҳа чиройли ҳам эмасди, хунук ҳам. Рисоладаги қизлардайин бир қиз эди. Юзи буғдойранг, оёқ-қўлларининг териси тип-тиниқ, феъли бироз каж бўлгани билан жуда меҳнаткаш: иш деганни тиндиради. Овқатни-ку асал қилиб юборади, кашта-рўмол тикишга суяги йўқ, саводхонликда ҳам ҳеч кимдан қолишмайди. Аммо Худо уни ҳусндан, бойликдан, сўзамолликдан қисган. Davomini o'qish

Gulrux Xudoyorova. She’rlar

002    Юртимизга баҳор кириб келди. Шеърият майдонига кириб келаётган ёш шоир ҳам баҳор нафаси билан кириб келиши, адабиёт иқлимида ўзгаришлар олиб кириши керак. Гулрух Худоёрованинг «Қайғу билан бахт орасида» ёзилган шеърларида қишнинг даласини нафаси билан илитаётган эрта баҳор  нафасини илғагандай блдим. Юрагимни яшнатган шеърларни  ёш шоирага қаратилган энг эгу истаклар ила тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish