Yaroslav Gashek. Hikoyalar.

0430 апрел — машҳур чех ёзувчиси Ярослав Гашек таваллуд топган кун.

   Қайси қилган айби учун осишлари керак, Патялга энди бунинг қизиғи йўқ эди. Қатл олдидаги оқшомда содир этган жиноятлари тўғрисида хаёл суриб ўтирар экан, назоратчи қамоқхона ҳужрасига бир шиша май ҳамда бузоқ гўштидан тайёрланган бир бўлак қовурма таомни кўтариб кириб келганида, у ўзини кулимсирашдан тия олмади.
Davomini o'qish

Temur Po’latov. Sharif Ahmedovning evrilish-metamorfozalari

033  Шариф Аҳмедовнинг бир туркум эссе-ҳикоялари дастлабки сатрлариданоқ ғаройиб услуби билан эътиборимни тортди. Эссе-бадиа жанрида битилган, интеллектуал насрга мансуб ушбу асарлар замонавий ўзбек адабиётида камёб ҳодисадир. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Uch shoir qismati

085   Кунлардан бир куни олимлар Хоразмшоҳ Отсиз мажлисида мунозара ва баҳс қилар эдилар. Вотвот ҳам ўшал мажлисда ҳозир бўлиб, мунозара, баҳс ва теззабонлик кўрсатар эди… Турди Фароғий номи тилга олиниши билан, унинг “тор кўнгуллик беклар” ҳақидаги шеъри ёдга тушади… Амирнинг жаҳолатпарастлигини билган Ҳозиқ дўстларининг таклифига кўра, Шаҳрисабзга кетишга мажбур бўлади… Davomini o'qish

Ma’murjon Uzoqovga bag’ishlov.

bg 12.jpg    Маъмуржон Узоқов жуда эрта қўшиқ айтишга меҳр қўйди. У қўшиқ санъатининг ўзига хос қийинчиликлари ва нозик сирларини ўрганиб, кўп йиллар самарали ижод этиб, катта ҳофизлар билан ҳамнафас бўлди, халқ эътиборини қозонди. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Kitob haqida 10 savolga 10 javob & Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.02.01_18h33m31s_001_.png     Ҳаётим тўласича китоб билан, мутолаа билан боғлиқ. Бирор кунимни китобсиз тасаввур қилолмайман. Китоб ўқимаган кунимни беҳуда ўтган деб ҳисоблайман. Эҳтимол, «Гулхан» ўқувчилари учун бундай гап ғалати туюлиши мумкиндир, лекин мен бор гапни айтяпман. Чунки китобга меҳр қўйган одамлар учун бу жуда-жуда оддий ҳол. Davomini o'qish

Oktavio Paz. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

045

   Жаҳон адабиётининг ёрқин вакили Октавио Паз (Oktavio Paz) испанча шеъриятни бадиий кашфиётлари билан бойитган, фикрларни жамлашга мойил, метафораларга бой, юксак рухиятли интеллектуал шоирдир. Бир муддат Мексиканинг Ҳиндистондаги элчиси сифатида ишлаган шоир Бобурийлар сулоласи тарихи билан қизиққан, бу қизиқиш унинг шеърларида ҳам акс этган.

Davomini o'qish

Zaki Validi Tug’on. «Xotiralar» kitobidan parchalar

034    Аҳмад Заки Валиди Туғон «Хотиралар»и ҳар бир кишига миллат учун қандай хизмат қилиш кераклигини уқдирувчи бир китобдир, васиятдир. Бугун ушбу китобдан юртимиз тарихига тегишли айрим парчаларини тақдим этмоқдамиз. Айтиш лозимки, 22 йил аввал «Шарқ юлдузи» журналида босилган хотираларни таржима қилган фидойи олим Шерали Турдиев  кириш сўзида таъкидлаган мана бу сўзларни бугунги кундаям афсус билан такрорлашимиз мумкин: «Шу кунга қадар Аҳмад Заки Валиди Туғон деган инсонни юртимизда саноқли одам биларди…» Орадан шунча вақт зтиб,  «биларди»ни «билади» десак ҳам хато қилмаймиз. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st: Moddiy g’arazni yengish juda qiyin

067   Мурод   Муҳаммад Дўстнинг ижоди ҳақида гап кетганда жаҳондан келамиз, ҳали у, ҳали бу ёзувчини, адабий услубларни тилга оламиз. “Дашту далаларда”, “Бир тойчоқнинг хуни”, “Дарвоза ёнидаги ит” ҳикоялари, “Истеъфо”, “Мустафо”, “Галатепага қайтиш” қиссалари, “Лолазор” романини мазмунан тўлдириб турган материал миллий, ўта миллий эканини эътибордан қочирамиз. Яна, адиб жаҳон адабиётидан қанчалик ўқиб-ўрганган бўлмасин, асарларида Эргаш Жуманбулбул, Ислом шоир каби достончилар муҳитида униб-ўсганлиги сезилишини унутамиз. Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Rumiyona. (“Masnaviyi ma’naviy”dan olingan shohbaytlarga nazmiy sharhlar). II-qism

Ashampoo_Snap_2017.05.18_22h15m15s_001_.png     Мавлоно Жалолиддин Румийнинг улуғвор асари — “Маснавийи маънавий”сидан олинган шоҳбайтларга таниқли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим томонидан битилган назмий шарҳларининг биринчи қисми билан уч ҳафтача олдин таништирган эдик. Бугун мазкур шарҳларнинг иккинчи қисмини мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish

Nikolay Gogol. Taras Bulba. Audiokitob & Zuhriddin Isomiddinov. Taras Bulba: Oshkor va pinhon qiyofa & Erjan O’rmonboyev. Taras Bulba — rus adabiyotidagi amerikalik ilk josus

07    «Тарас Бульба», аслида қисса эмас – насрда битилган достон. Унинг бутун руҳи, охирига қадар мардона бир оҳанг билан давом этадиган услуби, Сечь казакларининг эркин ва ҳур ҳаёти тасвирланган ўринларида қадим достонларни ёдга туширувчи оҳанг-ифодалар, матнидаги ритм бу фикрни далиллайди. Таъбир жоиз бўлса, «Тарас Бульба» – қаҳрамонлик эпоси. Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Rumiyona. (“Masnaviyi ma’naviy”dan olingan shohbaytlarga nazmiy sharhlar). I-qism

Ashampoo_Snap_2017.04.28_14h03m40s_001_.png     Таниқли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим томонидан Мавлоно Жалолиддин Румийнинг улуғвор асари — “Маснавийи маънавий”сидан олинган шоҳбайтларга назмий шарҳларининг биринчи қисмини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Muhiddin Rahim. Osmonlar aylanib, armon bo’ldilar

06519 апрел — адабиётшунос ва шоир Баҳодир Содиқов таваллуд топган кун

Баҳодирда ўзига мустаҳкам бир ишонч бор эдики, бу унинг ҳар бир хатти-ҳаракатида яққол кўзга ташланиб турарди. Мен эса ўз имкониятларимга шубҳа билан қарардим ва шу жиҳатдан Баҳодирнинг тамом акси эдим. Ҳозир ҳам 17-18 яшар бир йигит бундай мустаҳ-кам ишончни қаердан олган эди экан-а, деб ҳайрон бўлиб юраман. Davomini o'qish