Ibrohim Haqqul. Abdulla Oripov ijodida malomatiylik motivlari

02    Шарқ адабиёти, тарих, фалсафа ва дин билан, ислом дини заминида дунёга келган бир неча фикр оқими ҳамда таълимотлар билан алоқада тараққий топган. Шулардан бири маломатийлик деб аталган… Davomini o'qish

Hazrati Sulaymon. O’gitlar.

087   Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган... Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Tasavvuf. 6. Markaziy Osiyo tariqatlari

17  Профессор Нажмиддин Комиловнинг «тасаввуф» рисоласида Шарқ халқлари маънавияти тарихида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг пайдо бўлиши, тадрижий ривожи, асосий жиҳатлари ёритилган. Тариқат ва шариат орасидаги муносабат, тасаввуф гуманизми ва Комил инсон муаммолари, тасаввуф ривожига ҳисса қўшган олимлар, тариқат шайхлари ҳақида таҳлилий кузатишлар қилинган. Бугун ушбу рисоланинг олтинчи мақоласи — «Марказий Осиё тариқатлари«ни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Adabiyot haqida

0-8   Йўлдаги одамни (ёзувчини) шаклланиб бўлган, яъни манзилига етган дейиш мумкинми, айтинг? Ҳаёт уни йўниб, тоблантириб, чиниқтириб бориши табиий ҳол. Бироқ йўнилавериб, сип-силлиқ бўлиб қолмоқдан сақланиш лозим. Ундай одамнинг қаламидан чиққан нарсалар ҳам ўзига ўхшаб сип-силлиқ бўладики, адабиётга бунинг сира даркори йўқ. Davomini o'qish

Tilak Jo’ra. Ikki kitob & Ma’ruf Jalil. Umidlarning etagiga osildim & Tilak Jo’ra haqida «Unitilmas siymolar» turkumida videofilm

Ashampoo_Snap_2017.11.24_13h28m03s_002_.png    Ер юзида бир шоир туғилса, Худонинг бир чироғи ёқилгандай бўлади, бир шоир дунёдан ўтса, бир чироқ ўчгандай бўлади. Аммо, чироқнинг нури қолади. Сузиб юраверади. Ўша нурга руҳ парвонадай талпинаверади. Тилак Жўра ҳаётлигида ҳам унга талпинар эдик, ўтгандан кейин ҳам талпиняпмиз. Davomini o'qish

Sulaymon Rahmon. Orzulardan yaratdi dunyo. (Tilak Jo’ra siyrati va suvratiga chizgilar)

Ashampoo_Snap_2017.04.17_00h01m32s_001_.pngСаҳифа икки ажойиб инсон, икки атоқли шоир:  Тилак Жўра ва Сулаймон Раҳмон хотирасига бағишланади

  Бундан уч  ярим йилча аввал  ўзбекнинг атоқли шоири Сулаймон Раҳмоннинг Рауф Парфига бағишланган мақоласини сизга тавсия этганимда, «Сулаймон Раҳмон хотиралари теран ва ботиний самимият билан ёзилгани, улуғ шоирнинг сиймосини аниқ ва ёрқин тарзда кўз ўнгимизда намоён этиши билан ажралиб туради» деб таъкидлаган эдим.  Кейинчалик Сулаймон аканинг веб–саҳифамизда илк маротиба эълон қилинган  Тилак Жўра ҳақидаги хотираларини тақдим этганда ҳам, ўша мулоҳазам яна бир карра такрорлаган эдим.  Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Tasavvuf. 5. Tasavvuf ontologiyasi va gnoseologiyasi

043    Профессор Нажмиддин Комиловнинг «тасаввуф» рисоласида Шарқ халқлари маънавияти тарихида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг пайдо бўлиши, тадрижий ривожи, асосий жиҳатлари ёритилган. Тариқат ва шариат орасидаги муносабат, тасаввуф гуманизми ва Комил инсон муаммолари, тасаввуф ривожига ҳисса қўшган олимлар, тариқат шайхлари ҳақида таҳлилий кузатишлар қилинган. Бугун ушбу рисоланинг тўртинчи мақоласи — «Тасаввуф онтологияси ва гносеологияси«ни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Qichqiriq & Shomirzа Turdimov. “Qichqiriq”ni tanidim

09   Султон эсини танибдики, ҳар йили ёз кезлари уч ё тўрт бола-бақра, гоҳо кап-катта ёшдаги эркак Қичқириққа ғарқ бўлади. Кунлаб, ҳафталаб бутун маҳалла-кўй оёққа қалқийди, изиллаб-бизиллаб қидир ҳо қидир давом этади, ғарқ бўлгувчи ўша куни ё эртаси топилса топилди, топилмаса, орадан беш, етти… ўн кунлар ўтгач анҳорнинг кунботар томонларида ё беридан, ё наридан шишиб, дўмбира бўлиб кетган жасад сув бетига қалқиб чиқади… Тамоман дом-дараксиз кетганлари ҳам бўлган…
Davomini o'qish