Aziz Said. Ismim «Oh»dir mening…

088   80-йиллар адабиётга кириб келган ёш шоирларнинг ҳаммаси ҳақида бирваракайига суҳбатлашиш имконсиз. Шунинг учун уларнинг биттаси ҳақида, ҳеч кимникига ўхшамайдиган ўз йўли, ўз оҳанглари, ўз хаёлот дунёси, ўзига хос ғайриоддий ташбеҳлар силсиласи билан шеъриятга кириб келган Абдували Қутбиддин ҳақида суҳбатлашсак. Davomini o'qish

Bayram Ali. Hech kimga bildirmay…

06   Машъум жавоб хати бехосдан қўлимизга тушиб бутун синфимиз болаларининг ғазабини келтирди, мен эса аччиқланганимдан ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Шу учун ҳам режам ҳаммага маъқул тушди-ю, дунёни сув босса ўрдакка айланадиган биргина Мўмин мишқи унамади холос…. Davomini o'qish

Ernest Heminguey. Yozuvchi va urush & Alvido, qurol! Audioroman

Ashampoo_Snap_2017.07.09_23h11m47s_002_.png   Эрнест Ҳемингуэй таваллудининг 120 йиллиги олдидан

   Мен кўп урушларда қатнашдим, шунинг учун бу масалада ғаразим қаттиқ, ҳатто жуда ҳам қаттиқ. Бу китобнинг муаллифи онгли суратда шу фикрга келдики: урушларда жанг қилаётган одамлар дунёдаги энг ажойиб одамлардир, фронтнинг қизғин қисмларига кириб борганинг сари бундай ажойиб кишиларга кўпроқ дуч келабошлайсан. Лекин урушни бошлаганлар, унинг оловига яна олов ташлаб турганлар иқтисодий рақобатдан, фойда ундиришдан бошқа нарсани ўйламайдиган тўнғизлардир. Мен урушда бойлик орттирганлар, уруш оловини ёққанлар урушнинг биринчи кунларидаёқ мамлакат граждан-ларининг мухтор вакиллари томонидан отиб ташланмоғи зарур, деб ҳисоблайман. (Эрнест Ҳемингуэй. «Алвидо, қурол» романига ёзилган сўзбошидан)

Davomini o'qish

Abu Ali ibn Sino. Hikmatlar & Abu Ali ibn Sino. Tibbiy o’gitlar & Ibn Sino. Ma’rifiy videofilm

083     Гениал инсонларнинг қолдирган изларини асрлар оша ўзида сақлаб келаётган фан, адабиёт ва санъатнинг буюк дурдоналари бор-ки, улар барча халқлар учун ҳам умумбашарий хазинадир. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ishq, dard va isyon shoiri & Avaz O’tar. Saylanma

05Аваз Ўтарнинг 135 йиллигига

   Шоирлар бўлади, ўзлигини таниганидан охирги нафасигача ижодини улуғ мақсад, курашчан туйғулар ҳаракатлантириб туради. Бундай қаламкашлар қайси шеърий шаклларда ёзишмасин халқ хотирасида адолат, одамийлик ғоялари устуворлиги учун куч сарфлайдилар. Тасаввур этилса, фикрлаш тарзининг ўзи бундай шоирларда маҳорат. Чунки улар ҳали хаёлда ярала бошлаган ҳар бир шеърлари билан хўрланган одамларнинг ёнида турадилар. Бедодликдан ун тортаётган қанча бечоранинг кўз ёшлари уларни қалб косасига тўкилади. Davomini o'qish

O‘lmas Umarbekov. Fotima va Zuhra. Audiokitob & Qizimga maktublar & Omon Muxtor. Daraxtlar parvozi

077   У — миллий ёзувчи, асарларида бизнинг “ҳаёт ва адабиётда бўлган кучли ва ожиз томонларимиз”ни акс эттиради. Унинг асарларида яна, насрдан кўра шеърга хос руҳ устун туради. Бу — Ўлмас аканинг шоирона руҳидан келиб чиққан бўлса керак…  Davomini o'qish

Odil Yoqubov. SSSR xalq deputatlari I syezdidagi nutqi & Ozod Sharafiddinov. Nutq yoxud adib hayotining yulduzli onlari

011  Машҳур нутқнинг 30 йиллигига

 Шу кунларда бундан роппа-роса 30 йил аввал — 1989 йилнинг 25 май — 9 июн кунлари Москвада бўлиб ўтган СССР халқ депутатларининг биринчи съездининг сўнгги кунида атоқли адиб Одил Ёқубов сўзлаган нутқ ва унда собиқ империя тарихида илк бора рўй-рост айтилган жўшқин фикрлар эсланмоқда. Энг қувончлиси, бугунги ёш авлоднинг фикрли вакиллари Одил Ёқубовнинг шу тарихий нутқига бот-бот мурожаат этишмоқда, буюк адибнинг мардлиги ва тантилиги, ҳақиқатпарварлиги, фидойилигига таҳсин айтишмоқда.  Davomini o'qish

Luqmon Bo’rixon. Qo’noq & Luqmon Bo’rixon «Ijodiy uchrashuv» teleloyihasida & Bayram Ali. «Qor odami» yoxud siz nega bezovtasiz?

08    Уни кўрдиму юрагим орқага тортиб кетди. У тобутдек тебраниб бораётган вагон тамбурининг бир бурчида чўнқайиб ўтирар, ҳар бир ўтиб қайтувчини қон нуқси урган кўзлари билан қизиқсиниб-қизиқсиниб, бош-оёқ кузатиб қоларди… Davomini o'qish

Olim Toshboyev. Yujin Skayler saidazimlarni nega so’kadi?!

011   “O`zbekiston” нашриёти хайрли бир ишга бош қўшди – XIX асрнинг нодир тарихий манбаларидан бири, америкалик тадқиқотчи, дипломат ва сайёҳ Южин Скайлернинг  1876 йилда Лондонда нашр этилган “Туркистон: Россия Туркистони, Қўқон, Бухоро ва Ғулжага саёҳат қайдлари” асарини тарихчи олим, доцент Зокиржон Саидбобоев таржимасида чоп этди. Davomini o'qish

Alisher Fayzullayev. Yobondagi bola

021   Бола онасини жуда-жуда яхши кўрарди. Унинг сокин, майин ва меҳрибон табассумини кўрганда қиқирлаб кулиб юборарди. Шунда онаси унинг бошини силаб, кенг пешонасидан ўпиб қўяр, бола ўзини иссиқ қучоқда кўрарди. Davomini o'qish