Mirzohid Muzaffar. Vergiliyning so’nggi soatlari. Esse

44  Мирзоҳид Музаффарнинг тақдим этилаётган матнини, муайян маънода фалсафий мулоҳазаларини англаш ва идрок этиш учун инсониятнинг ибтидоий давридан то шу соатгача одамзодни қийнаган саволларга жавоб излаган жуда кўп китобларнинг, ҳеч бўлмаганда, уч-тўрттасини  варақлаган, озгина уққан бўлишингиз керак, деб ўйлайман. Davomini o'qish

Said Ahmad. Bosgan izim, aytgan so’zim qoladi & Shuhrat. She’rlar

0_15dbae_2739f71b_orig.png   Шуҳрат  домлани мен болаликдан билардим. Янада аниқроқ айтсам,ўзларини эмас, шеърларини билардим.  Эсимда: чап томонимиздаги қўшнимиз Мусурмон бобо эртадан кечгача Комилжон Отаниёзов ижро этган қўшиқларни патефонида варанглатиб қўйса, Davomini o'qish

Dovud G’oziy Benli. Bu yo’llar. Hikoya

067    Биз бу заминга мамлакатларимиз орасидаги алоқалар қайтадан яхшилана бошлаган паллада келгандик. Қаттиқ ишлаб, оёққа турдик. Андижонда ишлаб чиқарилган машиналардан бирини сотиб олдик. Ўшанда ҳам Ёсамин «Илло, хориж автомобилидан олайлик», деб ҳоли жонимга қўймаган эди. Энди эса ўзбек машинасининг шайдоси… Davomini o'qish

Yangi kitob: Xurshida Vahobjon qizi. Yangi tong. She’riy to’plam & Qamchibek Kenja. Hassos shoira

11   Мумтоз шеъриятимизнинг мумтоз шаклларига ҳам бот-бот мурожаат қилиб туриш Хуршида ижодининг кўзга бўртиб ташланиб турадиган яна бир жиҳатидир. Талаблари қаттиқ аруз қоидалари, мезонларига риоя қилишга уриниб, қатор ғазаллар, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Фузулий, Ҳувайдо, Нодира, Эркин Воҳидов ва бошқа салафларнинг ғазалларига боғлаган мухаммаслари шоиранинг бу борада ҳам тажрибаси ортиб, такомиллашиб бораётганидан дарак бераётир. Davomini o'qish

Andre Morua. «Chorshanba binafshalari» turkumidan ikki hikoya

andre-maurois.jpg 26 июль — Таниқли француз ёзувчиси Андре Моруа таваллуд топган кун

   Ёши ўтинқираб қолган хонимлар одатда очиқ кўнгил бўлишади. Ва кўпинча ғаройиб воқеаларни гапириб беришади. Кўзларида порлаб турган истеҳзо ёлқинларига қараганда эса, леди Xемптон ҳазил-мутойибага мойил аёлга ўхшаб кўринади… Davomini o'qish

Mahmud Sa’diy fenomeni: Ustozlar, hamkasblar va shogirdlar Mahmud Sa’diy haqida

044Саҳифа Устоз Маҳмуд Саъдийнинг 80 ёшга тўлишига бағишланади

  …Маҳмуд Саъдий босиб ўтаётган йўлга қараб комил ишонч билан айтиш мумкин: мустақил фикр эгаси бўлиш ҳамиша олижаноб, зиёли кишилар орасида ҳамиша қадрлидир. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Suvosti mamlakatida. Qissa.

033     Бу воқеани руҳий касалликлар шифохонасининг бирида йигирма учинчи рақамли бемор ҳаммага гапириб беради. У, чамаси, ўттизни қоралаб қўйган, аммо зоҳиран жуда ёш кўринарди. У нималарни кўрган-кечирган… умуман олганда, нима фарқи бор кўрган-кечирганларининг? Мана, у мен ва шифохона директори шифокор С.нинг олдида тизза қучиб ўтирган кўйи ўз тарихини узундан-узоқ зерикарли ҳикоя қиларкан , вақти-вақти билан панжара орқасида – қовоғи солиқ қорли булутлар томон панжаларини узатганча, эман дарахти кўриниб турган дераза тарафга қараб-қараб қўярди…
Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Adabiyot, yozuvchi va ijod haqida

07    …Шахсан мен китобхонни бир ёққа торта билган, унинг дидига мўлжаллаб – унга асарини нима қилиб бўлса ҳам ёқтириш мақсадида эмас, ўша дидни бир баҳя бўлса-да кўтариш ниятида тер тўккан ёзувчиларни севаман… Davomini o'qish

Abu Ali ibn Sino. Hayy ibn Yaqzon (Uyg’oq o’g’li Tirik). Falsafiy qissa

001     Ўз шаҳримда турган вактимда унинг атрофидаги сайилгоҳ жойларнинг бирисига ўртоқларим билан саёҳат килишга муваффақ бўлдим. Биз ўша ерни айланиб юрган вақтимизда кўзимизга бир нуроний, ёши ҳам анчага бориб қартайиб қолган, лекин ўзи ҳали барваста, тетик суяклари ҳам сусаймаган, ҳеч бир аъзоси бўшашмаган ва хуллас соч оқаришдан бошқа ҳеч қарилик нишонаси бўлмаган бир чол кўринди. Davomini o'qish

Ravshanjon Abdullayev. Qo’qon xonligi tarixiga oid ikki maqola

88  Қўқон хонлигининг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида ўзларининг бунёдкорлик ишлари, илм аҳлига ҳомийлиги, саҳоватпешалиги билан фаол бўлган маликалар, жасурлиги, мардлиги, ватанпарварлиги билан танилган додхоҳ аёллар, илм-фан, санъат, адабиёт ривожланишига ҳисса қўшган шоиралар номларини таъкидлаш жоиз. Davomini o'qish