Rahimjon Qudratov. Shirin yolg’on

09   Мирзоҳид Музаффарнинг тавсияси билан бугунги саҳифамизда адабиётимиз майдонига кириб келаётган янги авлод вакилларидан бири — 1999 йил Навоий вилотининг Нурота туманида туғилган, айни пайтда Навоий Давлат Педагогика Университетининг Чет тиллари факультети талабаси бўлган Раҳимжон Қудратовнинг ҳикоясини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Shoirlik — havas, shoirlik — qismat & Abduhamid Parda «E’zoz» teledasturida

04    Шоирлик ҳавас дейишади. Шоирлик – қисмат, дейишади. Шоирликни дард пайдо қилади, дейишади. Назаримда, Абдуҳамид Парда деб танилган ижодкорнинг қўлига қалам олишига дастлаб ҳавас сабаб бўлган бўлса, кейин унинг баридан дард тутди. Дард йўлбошчилик қилди. Davomini o'qish

Gul Pocha Ulfat. Uch mansura

03   Кимдир: «Семириб кетганига қарамай, тўйдим демайди», деган эди, ўша заҳоти сени эсладим. Яна кимдир: «Қорни тўқу,аммо доим кўзи оч», деган эди,тағин сен ёдимга келдинг. Бошқа биров: «Ўзи жаллод эмасу лекин кўп бегуноҳ одамни пичоқсиз сўйган» деган эди, тағин сен ёдимга тушдинг. Davomini o'qish

Abdurahmon Vodiliy: Dunyoni izladim bormu deb imonga yo’l… & Rauf Parfi. Vodiliy haqida

08

    Аллоҳсиз умр – умр эмас. Бу аён ҳақиқат, аммо ерда ўтаётган ҳаётимизни санъатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Санъатсиз умр – сувсиз қақраган саҳродир. Ҳатто сувсизликдан қувраб ётган саҳро ҳам санъат ҳаёти билан боғланган чоғда кўз ўнгимизда чексиз гўзаллик очади, ёлғизлик ҳиссини, билгисиз изтироблар ўрнини юксак шуур қамраб олади ( Абдураҳмон Водилийнинг фарзандларига ёзган ўгитларидан).

Davomini o'qish

Budda hikmatlari

Ashampoo_Snap_2017.02.27_22h57m15s_009_.png    Шогирдларим! Айтинг-чи, сиз атрофдагиларга қандай наф келтирдингиз. Зеро, кавакдаги бойқуш ҳам вақтини сиздан кўра фойдалироқ нарсаларга сарфлайди! Сиз ё тер тўкиб, ерда меҳнат қилмоғингиз ёхуд ёлғизликда ердан юксакликка кўтарилишга ўзингизда руҳий қувват топмоғингиз даркор... Davomini o'qish

Hermann Hesse. Nobel mukofoti qo’mitasiga maktub

07    Немис адабиётининг улуғ намояндаларидан бири, Нобел мукофоти соҳиби Ҳерманн Ҳессе энг кўп мутолаа қилинадиган олмон адибларидан биридир.Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий, адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган. Улар орасида, айниқса, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «ўилдираклар остида», «Демиан» каби асарлари алоҳида довруғ қозонган.Адиб, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда ҳам кўплаб асарлар ёзган. Юқорида тилга олинган «Ғилдираклар остида» романи, шунингдек, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси ва бошқа кўпгина асарлар шулар жумласидандир. Davomini o'qish

Iste’dodli shoir Jo’rabek Ramazon haqida suhbat & Shoir xotirasiga bag’ishlangan videofilm & Ikki she’riy to’plam

05    Қисқа умри даврида бетакрор шеърлар ёзиб қолдирган Жўрабек Рамазонга нима бўлган эди? Унинг ҳаёти қандай кечган? Ёш шоирни нималар қийнаган? Жўрабекдан қайси асарлар мерос бўлиб қолди? Марҳум шоирнинг рафиқаси Нодира Жўрақулова билан суҳбатимиз шу ҳақда бўлди. Davomini o'qish

Abu Ali ibn Sino. Qush hikoyati (Tayr qissasi)

0916 август — улуғ ватандошимиз Абу Али Ибн Сино таваллуд топган кун

   Шарқ мумтоз адабиётида ўзлари учун адолатли ва комил Подшоҳни излаб машаққатли йўлга чиққан қушлар мотиви мавжуд. Абу Али ибн Синонинг “Тайр қиссаси”, Ғаззолийнинг “Рисолат ут-тайр”, Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” ва Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонлари бунинг ёрқин мисолидир.   Ибн Синонинг “Тайр қиссаси”да қушлар саккизинчи тоғдан ошиб ўтиб “Буюк Подшоҳ” ҳузурига етиб борадилар: “Парда кўтарилиб, подшоҳ жамолига кўзимиз тушгач, унга кўнглимиз тушиб, ҳаммамиз ҳушимиздан кетиб, шикоят қилишга ҳам қодир бўлмай қолдик”, – дея ҳикоя қилади қушларнинг бири. Davomini o'qish

Mirkarim Osim. Saylanma & O’tror. Radioqissa. 2-qism & Mahmud Sattor. Mirkarim Osimning «isi».

Ashampoo_Snap_2017.02.02_23h09m41s_007_.png14 август — Устоз  адиб Миркарим Осим  туғилган кун

     Болаликда энг севган китобим Миркарим Осимнинг “Ўтрор” қиссаси бўлган. Қайта-қайта ўқирдиму сира тўймасдим. Кейинчалик адибнинг бошқа асарларини мароқ билан ўқидим, аммо “Ўтрор” севимли бўлиб қолаверди. Тарихга бўлган муҳаббатим, шеърларимдаги мозий нафаси, бир неча тарихий ҳикоялару қиссаларим  Самарқандд  ва “Ўтрор” боис рўёбга чиққан, деб ўйлайман.  Ҳозиргача  Самарқанд руҳияти юрагимни тарк этган эмас, ҳозиргача улкан ижодкор ва инсон Миркарим Осим хотираси олдида бош эгиб яшайман. Бу зотга бағишлаб шеърлар ёзганман, аммо Самарқанд ва устоз адибдан олган қарзимни узолган  эмасман ( Хуршид Давроннинг «Китоб дунёси» газетаси саволларига берган жавобларидан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).

Davomini o'qish

Usmon Azim. She’rlar & Jimlik (Nazm, nasr, dramaturgiya)

0__orig.png13 август — Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллуд топган кун

   Шеърият шу қадар нозик ва ўзгача туйғулар мантиғига асосланадики, унинг моҳиятини тушунтирмоқ ҳалигача удда этилмаган. Не-не нуктадон олимлар шеърни санъатнинг тушунтириб бўлмайдиган соҳаси эканлигини айтиб ўтишади. Шеъриятнинг, сиз айтанингиз, қалб тарбиясидаги ўрни эса беқиёсдир. У руҳи юксак ва қалби озода зотларни тарбиялайди. Davomini o'qish

Mirkarim Osim. Temurmalik & O’tror. Radioqissa. 1-qism & Ibrohim G’afurov. O’tror bog’larida

Ashampoo_Snap_2017.02.02_23h02m00s_006_.png14 август — Устоз  адиб Миркарим Осимнинг туғилган куни 

     «Бу йил куз чинакам олтин куз бўлди. Кеч куз тушди. Лекин офтобнинг илиғи пасаймади. Ноябр­нинг оёқларигача кўкда булут кўринмади. Офтобнинг нафаси шу қадар ёқимли эдики, одам уйга киргиси келмасди. Миркарим Осим билан сайр қилиб юрардим. Davomini o'qish