Xoja Muhammad Porso va uning “Fasl ul-xitob” asari

009      Тасаввуф таълимотининг XIV аср охиридаги назариётчиларидан бири, Хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик вакили Хожа Муҳаммад Порсо номи билан машҳур бўлган Муҳаммад бин Муҳаммад бин Маҳмуд ал-Ҳофизий ал-Бухорий (ваф. ҳ.қ. 865/ м.1420 й.) ҳам ана шундай улуғ сиймолардан бири ҳисобланади. Davomini o'qish

Ilhom Hasan. Tahlika & Nurulloh Muhammad Raufxon va Bahodir Qobul Ilhom Hasan haqida

16    Илҳом Ҳасан Бухоронинг Шофриконидан, ёзувчи Аҳад Ҳасаннинг фарзанди, Самарқанд Давлат Университети доценти — истеъдодли олим, ёзувчи, покиза,камтарин,одобли инсон ва ўзбек адабиёти майдонига кириб келаётган истеъдодли ижодкор эди. Ўша давр матбуотида босилган мақола, ҳикоя ва таржималари ҳамиша диққатга сазоворлиги билан ажралиб турарди. Унинг бевақт ўлими — Яратган унга раҳматлар ато этган бўлсин — нафақат дўсту биродарларини, уни илк ҳикоя ва таржималаридан таниб қолган адабиёт ва зийрак китобхонлар аҳлини анча изтиробга солгани ҳамон хотирамда. Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek. Haqning ozod quli — Ibrohim Haqqul

054    Иброҳим Ҳаққул ўзбек адабиёти, илму фани даргоҳида мутлақ ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган фидойи алломалардан. Ўзбекистонда танқид, адабиётшунослик, айниқса, тасаввуф соҳаларини Иброҳим Ҳаққул фаолиятисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Davomini o'qish

Hamza. Boy ila xizmatchi. Radiospektakl (1953) & Hamza Hakimzoda Niyoziy kim edi: dahriymi yo dindor? Yozuvchi Nabijon Boqiy bilan suhbat

021    Яқин ўтмишимизнинг энг ёрқин ва зиддиятли зиёлиларидан бири Ҳамзадир. У ким эди: диндорми ё даҳрий? У паранжи ташлаш компаниясига бош қош бўлганми? У ростдан ҳам хотинбоз, маиший бузуқ бўлганми? Биз у ҳақда нимларни биламиз? Davomini o'qish

Mashrab Boboyev. Qaydasiz, Darxon tonglari?! & Sharof Boshbekov. Mashrab Boboyevni eslab

021Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 78 йиллиги олдидан

   Машраб акада бировнинг муваффақиятидан самимий севина олиш фазилати бор эди. Шунчаки, йўлига эмас, чинакамига, юрак-юракдан қувонарди. Бундай одамлар ниҳоятда кам учрайди.  Яхши одамдан яхшилик келар экан. Машраб ака ҳаётимдаги не-не хурсандчиликларга сабабчи бўлган. Ўзи ҳам шерик бўлиб қувонган… Davomini o'qish

Fyodor Dostoyevskiy. Kulguli odamning tushi. Audiohikoya & Vladimir Solovyov. Dostoyevskiy xotirasi

Ashampoo_Snap_2017.09.04_19h38m07s_001_.png   Достоевский оддий романнавис, салоҳиятли ва тафаккури теран адибгина эмас. Унинг бу таърифлар доирасига сиғмайдиган алоҳида фазилати бор эди ва айни фазилати билан бошқалардан алоҳида ажралиб турарди, айни шу фазилат бошқаларга кўрсатган таъсири негизини ташкил қилади. Буни исботлайдиган далиллар бисёр. Davomini o'qish

Ahmad Donish. Hikmatlar & Аҳмад Махдуми Дониш. Рисола ё мухтасаре аз таърихи салтанати хонадони мангития & Jamshid Niyozov. Ahmad Donish saboqlari

Ashampoo_Snap_2016.11.10_17h32m51s_010_a.pngМутафаккир таълимотида умр мазмуни алоҳида ўрин тутади. Унинг таъкидлашича, ҳар бир инсон ҳаёти давомида эзгу ишлар қилмоғи, илми ва ҳунарини эл-юртига бахшида этмоғи лозим. У ҳар бир инсон “каттадан ҳам, кичикдан ҳам сабоқ олишга интилсин” дейди ва Афлотун, Арасту, Суқрот каби буюк устозларнинг баъзан дарс жараёнида айрим нарсаларни ўз шогирдларидан ўрганганини бунга мисол қилиб келтиради. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Kuzda

045   Кампирга чолининг сиёсатга қизиқиши ёқмас, баттар ғашини келтирар, баъзида шу бемаъни қизиқишни деб, иккиси жиғиллашиб қолган вақтлари ҳам бўлган. Аммо ҳозир кампирнинг жанжалга хоҳиши ҳам, вақти ҳам йўқ. У бозорга шошилаётганди… Davomini o'qish