Kunchiqar yurt hikmatlari

05    Ўқилиши содда, маъноси улкан халқона мақол ва маталлар – шу халқ ҳаётининг кўзгуси. Уларда халқнинг яшаш фалсафаси, маънавий тамойил ва қоидалари, қолаверса, катта ҳаётий тажриба ўз аксини топади. Япон халқ оғзаки ижодининг нодир намунаси бўлган мақоллар ҳам шундай хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. Davomini o'qish

Muhammad Ali. To’qqiz o’git

07    Қаерга бормай мени ҳамма танийди ва исмимни билади. Одамлар мени яхши кўришади ва менга ҳайрат билан қарашади. Бу – бир банда учун бериладиган улкан обрў ва эътибор. Демак, менинг зиммамга ўз обрўйимдан тўғри фойдаланиш масъулияти юкланган. Шунинг учун, ирқи, дини ва мақомидан қатъиназар, ҳар бир одамга яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳарчанд баъзи инсонлар бошқалардан ўзларини устунроқ ва муҳимрок санасалар-да, Аллоҳнинг наздида барча баробар. Ул Зот учун муҳими қалбимиздан нималар кечаётгани ва амалларимиздир (Муҳаммад Алининг «Капалак руҳи» китобидан). Davomini o'qish

F.M.Dostoevskiy: Hammasi odamning o’z qo’lida («Jinoyat va jazo» asaridan ostiga chizilgan parchalar).

01111 ноябрь — Фёдор Достоевский таваллуд топган куннинг 195 йиллиги

     Кўп китобхонлар, одатда, асардаги эсда қоларли жойларнинг, мўлжалга урилган ибора-ю кутилмаган ташбеҳларнинг остига чизиб ўқийди. Ҳатто айрим «китобхўр»ларнинг китоб ҳошиясига ўзининг фикрларини ҳам ёзиб қўйишганини кўрганман. Баъзи китоблардан кўра, уларнинг ҳошиясига битилган «изоҳ»лар, ўқиш асносида келиб чиққан фикрлар, ғоялар қизиқроқ, ҳатто аҳамиятлироқ… Davomini o'qish

Rabindranat Tagor. She’rlar. Omon Muxtor tarjimasi

09     Рабиндранат Тагор шеъри бир эмас, икки мамлакат томонидан давлат мадҳияси этиб қабул қилинган. Унинг «Халқ қалби» номли қўшиғи Ҳиндистон Республикасининг, «Олтин Бенгалиям» қўшиғи (1913) эса Бангладеш Халқ Республикасининг миллий гимнига айланган. Davomini o'qish

Artur Shopengauer. Hayot,inson va iztirob.

022  Ҳаёт истакларимизга муносиб тарзда берилган ва ардоқланадиган неъмат, деган гапни ишонч билан айтишдан олдин, ҳаётимизда ақлимизга сиғадиган даражада рўй бериши мумкин бўлган барча қувончларимизни, шу ҳаётимизда ақлимизга сиғадиган даражада учратиш мумкин бўлган барча қайғуларимизга солиштириб кўринг – таққослаб, нуқта қўйишимиз унчалик қийин бўлмаса керак. Дунёда эзгулик кўпми ёки ёвузлик деган мавзуда баҳслашиш моҳиятан ортиқча, чунки ёвузлик мавжудлигининг ўзигина масалани ҳал қилиб қўяди. Davomini o'qish

Kechirgan hayotingga nazar tashla… & Muhammadjon Xolbekov. Onore de Balzak va uning «Inson komediyasi»

005

     “Ёзувчининг ўз олий ҳаками бор – бу келажакдир”, деганди Бальзакнинг ўзи. Улуғ санъаткор айтган бу ҳикматнинг нечоғлик рўёбга чиққанини жаҳон халқларининг адиб ижодига катта қизиқиш билан қараб келаётганидан ҳам билсак бўлади. Davomini o'qish

Shayx Adabali. Usmon G’oziyga nasihatlar.

Ashampoo_Snap_2017.02.26_08h40m14s_003_.png    Мамлакат ҳукмдорнинг ўз ўғиллари ва ака-укалари билан бўлиб оладиган умумий моли эмасдир. Мамлакат фақат ҳукмдорга тегишли. Ҳукмдор ўлгандан кейин ким унинг ўрнига ўтирса, мамлакат идора қилиш ҳам унинг қўлига ўтади. Бир пайтлар хато йўлга кирган аждодларимиз ҳукмдор бўлиб турган пайтларида мамлакатни ота-ўғиллар ва ака-укалар орасида бўлдилар. Шунинг учун ҳам узоқ ҳукмдорлик қила олмадилар Davomini o'qish

Alber Kamyu: Hamisha haq bo’lishga intilish — odobsiz aql belgisi

021      Европанинг виждони сифатида эътироф этилган Альбер Камю ҳаётидаги ҳар бир унутилмас кунни ён дафтарчасига қоралаб борди. Нимадан кўнгли тўлмади, қачон ўзини бахтли деб айта олди, унинг қадрлайдиган туйғулари ва ҳаёт ҳақидаги ҳар ким ўзича кашф этадиган тасаввурлари ва таассуротлари жой олган битиклар йиллар оша шакллана борди… Davomini o'qish

Imom G’azzoliy. Nasihatlar & Ey, farzand & Til ofatlari

Ashampoo_Snap_2017.02.04_00h25m59s_002_.pngИслом оламининг буюк мутафаккирларидан бири, Шарқда Ҳужжат ул-Ислом ва Ҳужжат ул-Ҳақ рутбаси билан машҳур бўлган Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий ўзининг илмий мероси билан юқорида номлари зикр этилган донишманд алломалар орасида ўзига муносиб жой эгаллаган бетакрор шахсиятдир. Унинг илм-фан, бой маънавиятимиз сарчашмасига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Davomini o'qish

Van Yanmin. Hikmatlar

Ashampoo_Snap_2017.02.04_00h24m42s_001_.png    Яхши одамларга қутқу солишга қурби етадиган битта ҳам ёвуз куч йўқдир. Энг қўрқинчлиси — қалбнинг маккорлик иллатига мубтало бўлиши. Ана шунинг ўзиёқ инсонга қутқу солади. Агар инсон аёл гўзаллигига ўч бўлса, ишқивозлик васвасасини пайдо қилувчи кучлар, агар бойликка ружу қўйса, манфаатпарастлик ва таъмагирлик васвасасини уйғотувчи кучлар, агар у бўлар-бўлмасга ғазабланаверса, дарғазаблик васвасасини ҳосил қилгувчи кучлар, агар арзимаган нарсадан ҳам қўрқувга тушаверса, қўрқоқлик васвасасининг уйғотувчи кучлар таъсири остида бўлади. Davomini o'qish

Sharl Bodler. She’rlar

09   Шарль Пъер Бодлер (1821-1867) — фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси. 1857-йил унинг «Ёвузлик гуллари» тўплами нашр этилади ва Оврўпа адабиётида янги оқимлар вужудга кела бошлайди.Муаллиф китобни «фаранг шеърияти афсунгари»Тэофил Готъега бағишлаган бўлса-да, узоқ йиллар мобайнида Эдгар Аллан По таъсирида қалам тебратган ва унинг асарларини ўз тилига ўгириш билан машғул бўлган. Davomini o'qish