Jo’ra Fozil. Sovg’a (Yangi yil hikoyasi)

045    Ўтган асрнинг эллик олтинчи йили — Янги йил арафаси эди. Эрталабдан гупиллатиб лайлакқор ёғар, тоқу гумбазлар оппоқ либосга бурканган. Девонбеги хонақоси симоби кулоҳ кийган қаландарга ўхшаб кетар, чуқур сукутдаги қари тутлар унинг сомеълари эдилар гўё. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Yangi yil kechasida

Ashampoo_Snap_2017.11.09_19h02m24s_008_.png   Шу бугун дунё янги йил кириб келишини нишонламоқда, кўчалар турли чироқларга ва ёзувларга тўла, ҳаво совуқ, рутубатли, одамлар қор ёғишини қаттиқ исташган, аммо тушдан кейин бир хилда изиллаб ёмғир ёға бошлаган эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ustoz ibrati & Ustoz Erkin Vohidovga bag’ishlov

034  28 декабрь — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

   Эркин Воҳидов  бутун ижоди мисолида бизга, ўзидан кейинги авлодга  энг аввало, миллий қадриятлардан узилмай ижод қилиш лозимлигини уқтиради. Бу билан у, ҳар қандай ижодкор асрий анъааналарни ўзида мужассам эта олгандагина нафақат миллий адабиёт, шу билан бирга дунё адабиётининг бир қисми бўла олиш ҳақида ўгит беради. Davomini o'qish

Ikrom Otamurod. Ishora. Doston & Islomjon Yoqubov. «Kangul» qushining hol izhori

04 Шоир таъкидлаганидек, бизни қуршаган муаззам борлиқда намоён ашёларнинг мавжудияти, кўриниш тарзи, ҳаракат йўсини ва бир-бирига ўзаро чамбарчас боғланишида Яратувчи жо этган аниқ қонуният ва улуғ ҳикмат ҳукм суради… Davomini o'qish

Pablo Neruda. She’rlar & Nazar Eshonqul. Pablo Neruda

03  Неруда ўз ижодида беш қитъа бадиий анъаналаринигина эмас, жўғрофиясини ҳам бирлаштирган, унинг шеърлари, достон, балладаларидан беш қитъанинг деярли йирик ва тарихий шаҳарларининг барчасини топиш мумкин. Нега шундай? Жавоб, афтидан, Неруданинг бош ижодий кредосидан келиб чиқади. У миллати, ирқи, тили, дини қайси давлатга фуқаролигидан қатъи назар, «мен инсонман» деган ғояни илгари сурди ва инсон ҳурлиги, фикр, сўз, туйғу, қарашлар ҳурлиги унинг бош мақсади бўлди. Davomini o'qish

Bekzod O’ktam. Muqarrar

022 Одам ўлдирилган!  Маҳкама хизматчиси тилидан айтилган бу сўз буткул ўзга хаёлда дарвозахонага монанд узун кутиш йўлагида дилтанг турган уч кишини тамоман довдиратиб қўйди. Davomini o'qish

Yoqubjon Xo’jamberdiyev. Tilimiz himoyatda, dilimiz-chi?!

045…ўйлаб ўтириб, кўнглимнинг бир чеккасида: тилимиз-ку, собит, аммо ўша она тил, ўша ота сўз ифодалаган туйғуларнинг онаси бўлмиш дилимизнинг аҳволи қандай? Унинг ҳимоятида кимлар ва қандай воситалар қалқон бўлиши керак, деган андишалар туғилди. Дарвоқе, дил нима ўзи? Davomini o'qish

Shukur Xolmirzaev. Haykal

07 Бир неча кун аввал Сурхондарё сафарида юрганда, Бойсун шаҳри томон бораётиб, бизни олиб юрган «Сурхон ёшлари» газетасининг бош муҳаррири Исроил Шомиров ҳангома орасида Сталин бобо деган шахс ҳақида, диктатор ҳайкаллари бутун империяда қулатила бошланган йиллари  Бойсундаги Сталин ҳайкалини олиб келиб ҳовлисига ўрнатгани тўғрисида гапириб қолди. «Ҳайкал ҳозир ҳам турибди.  Шукур аканинг айнан воқеага бағишланган ҳикояси ҳам бор» -деди Исроил ака.  Биз ҳайкални кўрсатишни илтимос қилдик. Davomini o'qish

Sharl Lui Monteskyo. Hikmatlar / Шарль Луи Монтескье. Персидские письма

Ashampoo_Snap_2017.01.18_12h35m23s_001_.png   Одамзод ҳар доим ва ҳамма жойда жуда кўп унсурлар, хусусан, иқлим,дин,қонунлар,бошқарув (ҳокимият) принциплари, ўтмиш воқеалари, ахлоқ, урф-одатлар таъсирида яшайди ва айни мана шу таъсирлар оқибатида миллий руҳ шаклланади.  Айни шу сабабдан миллий руҳни ўзгартирувчи ҳар қандай нарсадан сақланиш лозим, қонунлар энг аввало миллий руҳга асосланиши керак, зеро, фақат шундагина миллат ўз табиатига мос қонунларни сўзсиз қабул қилади. Davomini o'qish

Abulqalam Ozod: Inson shaxsga aylanmagan joyda jamiyat mukammal bo’la olmaydi…

034  Кўпинча «таълим нима: мақсадми ё восита?» деган савол туғилади. Менимча, умуман олганда, таълимга восита сифатида қараш Ғарбга хосдир, Шарқ эса уни мақсад деб ҳисоблайди. Ростдан ҳам таълимга восита сифатида қарасак, унинг мақсади нима деган савол келиб чиқиши табиий. Ғарб кўпинча ижтимоий фаровонликка эришишни мақсад қилган, бироқ ижтимоий фаровонликни турлича талқин қилиш мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам таълимга восита сифатида қараш билишнинг аҳамияти озгина камайишига олиб келади. Менимча, шарқча инсон тушунчаси таълимнинг асл моҳиятини аниқроқ акс эттиради. Davomini o'qish