Krishan Chandar. Bir do’stimning bolasi & Oy to’lgan tunda. Radiospektakl

    03Уч йилдан бери бирор марта ёзмаган бир дўстимдан тасодифан мактуб олдим. «Ҳикояларингизни ўқиб, – деб ёзган эди у, – сиздан кўнглим совиди. Сизни машҳур ёзувчи бўлишга имконингиз бор эди, лекин сўнгги пайтларда сафсатагўй ёзувчига  айландингиз. Ҳикояларингизда тарғибот ва бефойда панду  насиҳатлардан ўзга ҳеч нарса йўқ.…»
Davomini o'qish

Shomirza Turdimov. Chechanning og’zida qissa o’ynaydi & Ergash Jumanbulbui dostoni asosida «Oysuluv» radiospektakli

002   Эргаш шоир “Гўрўғли «(туғилиши ва болалиги), “Холдорхон», “Хушкелди”, “Авазхон”, “Ҳасанхон”, “Далли”, “Равшан”, “Хиромон”, “Қундуз ва Юлдуз”, “Нурали”, “Алпомиш”, “Юсуф — Аҳмад», “Алибек билан Болибек”, “Кунтуғмиш», “Якка Аҳмад”, “Вомиқ — Узро”, “Қумри”, “Ошиқ Ғариб”, “Қизжибек”, “Тулумбий”, “Махтумқули” каби йигирмадан ортиқ достонни, жуда кўп термаларни айтган. Бу асарларнинг ярмига яқини ёзиб олинган, холос. Шундай бўлса-да, ундан қолган ёзма мероснинг ўзиёқ Эргаш Жуманбулбул ўғли “Ўзбек фольклорининг Навоийси” (Абдулла Орипов таърифи) эканини тасдиқлаб турибди. Davomini o'qish

G’aybulla Hojiyev xotirasiga bag’ishlov

03Кеча — 26 февраль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев уйқусида вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли Равшан Ҳожиев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирди. “Тунда осуда ҳолатда, уйқуда отам оламдан ўтди…” деб ёзади ўғли. Яратган Эгамдан биродаримизни раҳматига олишини сўраймиз. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Davomini o'qish

Mixail. Sholoxov. Xol. Hikoya & Inson taqdiri. Radiospektakl

04

   У НКВД томонидан қамоққа олинишидан қўрқиб,яшириниб юрган, маст ҳолда Сталин қабулига кирган, “адабиётда ХХ аср инсонини қатъиятли тасвири учун”   Нобель мукофотига сазовор бўлган ва Лев Толстой шуҳратини орзу қилган ёзувчи эди. У 1905 йилнинг 24 майида Дон казаги оиласида дунёга келди. 1984 йилнинг 21 февралида оламдан ўтди. У жуда кўп асарлар яратди. Михаил Шолохов, энг аввало, 23 ёшида ёзган, шунинг учун ҳам «ҳеч ким бу ёшда бундай юксак асарни яратолмайди» деган шубҳа остида олинган, тўрт китобдан иборат буюк асар — «Тинч оқар Дон» романининг муаллифи сифатида тилга олинади. Davomini o'qish

Alber Kamyu. Begona. Audioqissa & Vabo. Roman

Ashampoo_Snap_2016.10.07_21h45m25s_008_.pngСаҳифани Альбер Камю асарларининг етук таржимони Аҳмад Аъзам хотирасига бағишлаймиз

    Истеъдодли ёзувчи, файласуф, драматург, актёр ва журналист Альбер Камю Европа илғор зиёлилари қалбининг соҳиби, «ғарб виждони», “ақллар ҳукмдори” сифатида тан олинган. Бугун сизга адиб таваллуд топган кун муносабати билан таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам томонидан таржима қилинган икки асарни тақдим этмоқдамиз. 1940 йилнинг майида якунланган “Бегона” (L’Étranger) – бу суддан кейин жазосини кутаётган бахтсиз қотилнинг хотиралари. 1944 йилда ёзилган “Вабо” романида одатга айланган маънавий қатъий талаблар яроқсиз ҳолга келаётган ёки йўқолаётган дунёда инсон эркинлиги муаммосига жавоб топишга ҳаракат қилди. Роман устида ишлар экан, адиб кундалигига шундай деб ёзади: “Вабо ёрдамида у тарқалган пайтда биз заҳарланган муҳит ва айрилиқдан қаттиқ азоб чекканлигимизни айтмоқчиман…” Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Stalinga maktublar

088 Сталинга хат ёзгим келаверади. Сабабини билмайман. Балки, қондан ўтган. Кичкина бобом – онамнинг отаси ғирт коммунист бўлган. Бунинг устига ўлгудай зиқна чол эди. Этагига ёпишиб пул тиласак, қўйнидан кир-чир парварда чиқариб бир-бир ялатарди-ю, ўраб-чирмаб яна жойига тиқиб қўярди… Davomini o'qish

Gekyo Marinay. She’rlar. Mirzohid Muzaffar tarjimalari & Shoir, avvalo, shaxs bo’lmog’i lozim. Gekyo Marinay bilan suhbat

19Асли келиб чиқиши албаниялик бўлган АҚШ шоири Гекё Маринай 1965 йили Албаниянинг Малъеси шаҳрида туғилган. Шеъриятнинг постмодернизм йўналишида ижод қилувчи Маринай тилшунослик бўйича фан доктори, ёзувчи ва протонизм таълимоти давомчиси ҳисобланади. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Qaytish. Hikoya matni & Hikoya asosida radiospektakl & Qil ko’prik. Roman

02 Қумрихон опа етмиш ёшдан ошиб қолди. У давладан пенсия олади, эпизодик ролларда чиқиб тургани учун театр ҳам ойлик тўлайди. Умрининг қирқ икки йили шу театр даргоҳида кечди. Бир замонлар опа ўрта бўй, тўлагина, гажак қўйган қизча эди. Ўша кезларда донғи Доғистонга кетиб, шу киши ўйнагани учун ҳам театрга томошабин ёпирилиб келган пайтлар кўп бўлган. Айниқса уруш йилларида жуда машҳур бўлиб кетган эди. Davomini o'qish

Azim Suyun. She’rlar & Vatan. Badiadan parcha

Ashampoo_Snap_2017.08.18_13h49m34s_001_ (2).png   22 февраль —  Атоқли шоир Азим Суюнни 72 ёши билан чин дилдан қутлаймиз! 

   Ватан! Қадим-қадимлардан оташ олови сўнмай келаётган муқаддас ўчоқ! Ватан — чироғи мангу ёниқ муборак хонадон! Ватан — суйганларни эр қилган, нонкўрларни кўр қилган илоҳий тупроқ. Ватан — гоҳ кулдириб, бегоҳ йиғлатган мўъжиза қўшиқ, афсунгар наво! Ватан — она тил, ота тарих! Davomini o'qish

Madina Baxshulloyeva. Varaxsha kengliklarida

09Варахша ёдгорлиги мил.авв.II — милодий ХII асрга оид бўлиб, Хоразм ва Бухоро оралиғидаги карвон йўли устида жойлашган .Варахша саройида ишланган бўртма тасвирлар мавжуд. Варахша ёдгорлиги археологик жиҳатдан яхши тадқиқ этилган. Деворий суратлар ҳақида ёзма маълумотлар мавжуд бўлиб ,рус олимлари В.А.Шишкин 1937-1938 йилларда, ўзбек олими А. Муҳаммаджонов 1975-1977 йилларда тадқиқот ва қазилма ишларини олиб боришган. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev. Tuproq hidi. Hikoya & O’ttiz yoshlilar. Radiospektakl & Gurung (qissa va hikoyalar)

008    Шоир Машраб Бобоевни илк бор “Онамга хат” китоби орқали таниганман. Айнан шу номдаги шеърни ёд олиб, мактаб давраларида айтиб юрганман. Муаллиф билан Тошкентда ўқишни тугатиб, технология билим юртида ишлаб юрган пайтда раҳматли устозим Неъмат Аминов орқали юзма-юз кўришиб, танишганман. Davomini o'qish

Aziz Said. Paganining so’nggi konserti. Shoirning o’zi o’qigan

044Мен шеъриятни инсоннинг ўз-ўзи билан, одамлар билан, табиат билан, Худо билан руҳоний суҳбати деб биламан. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Ишончим комилки, одамзод дунёга келганда бу оламнинг пок тасвири қалбига муҳрланган бўлади – ота-она, Ватан, дўстдан тортиб Яратувчигача, меҳр, муҳаббат, адолат ва ҳурликдан тортиб эътиқодгача. Davomini o'qish