Gabriel Garsia Markes. Polkovnikka hech kim xat yozmaydi. Qissa & Buzrukning kuzi. Audioroman

044 «Ёлғизликнинг юз йили», «Ошкора қотиллик қиссаси» асарлари муаллифи,  ХХ аср дунё адабиётининг ёрқин сиймоси, Нобель мукофоти совриндори Габри­эл Гарсиа Маркес жаҳон адабиётида ўз сўзи ва ўзига хос услубига эга ижодкорлардан саналади.  Ўқувчилар эътиборига навбатда ҳавола этилаётган «Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди» қиссаси ва «Бузрукнинг кузи» романи ҳам шу каби ҳайратлар мевасидир. Davomini o'qish

Obid Qo’ldosh. Bir she’r va besh hikoya

021Ўша тунда Оймома осмонни тарк этган эди. Шаҳар ғафлат уйқусида. Баҳайбат Махлуқ ахлатхона ёнгинасидаги захкашдан чиқиб келди. Махлуқ шунчалар жирканч эдики, айниқса, ундан қўланса ҳид анқиётганига чидаб бўлмас эди. Кўзларида эса меҳрдан асар ҳам йўқ. Аллақандай очлик жазаваси ёниб турарди. Davomini o'qish

Nomiq Kamol. Jaloliddin Xorazmshoh. Fojia. Birinchi parda & Asar asosida 5 qismli videofilm

09

     Номиқ Камолнинг  «Жалолиддин Хоразмшоҳ” фожиаси орқасидан ўн беш йилча юрганман. Ҳаммаси 1973 йили Ўзбек совет энциклопедиясида Номиқ Камолнинг шу номли тарихий драмаси борлигини ўқигач, оромимни йўқотишдан бошланди. Хаёлимда бир даҳшатли шеърий асарни кўргандай бўлдиму тезроқ уни таржима қилиш орзуси пайдо бўлди. Аммо,совет замони эди, Номиқ Камолнинг турк тилида тугул,совет,яъни рус тилида ҳам топиб бўлмайдиган кунлар эди. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Bulut to‘sgan oy & Hikoya asosida radiospektakl

033Ёмғир шундай куч билан қуя бошладики, бекат айвонида туришнинг иложи қолмади. Бунинг устига, ғувиллаб шамол эсар, ёмғирни букиб-қайириб айвон остига ҳам урар эдики, устунлар орқасига яшириниш ҳам фойда бермади. Мен плашнинг ёқасини кўтариб, шляпа гардишини пасайтириб, ресторанга қараб чопдим. Ресторанга кираверишдаги айвонча остида ҳам ёмғирдан қочганлар кўп эди. «Ке, шамоллаб-нетиб қолмайин. Барибир кечки овқатга етолмайман», деб ойнаванд, залворли эшикни очиб, ичкарига кирдим… Davomini o'qish

Abdulazizxon Akramov. Dor yasovchi usta

17Михни қайираётиб чиранган билакларидаги томирига эътибор берди. У томир кўкиш бўлиб майсанинг ерга кўмилган ҳолатига ўхшарди. Томиридаги қон гўёки михни қайириш учун ўрнидан тураётгандай таасурот уйғотди. Ҳолбуки чираниш кучи томирни шу даражада чиройли ва кўримли қилган эди!.. Davomini o'qish

Manzura Abdullayeva. Hikoyalar

06 Ўқишга киришга бўлган дастлабки уринишларим натижасиз тугагач, уйимизга яқин шифохонанинг асаб хасталиклари бўлимига фаррош бўлиб ишга жойлашдим. Вақтим тонгдан шомга қадар палатама-палата кириб, пол ва эшик-дераза ойналарини чиннидек тозалаш билан ўтарди. Ўша куни навбатдаги хона, мени ғалати ҳодиса кутиб турганидан бехабар эдим… Davomini o'qish

Manoqibi Dukchi eshon & Fozilbek Otabek o‘g‘li. Dukchi eshon voqeasi & Alinazar Egamnazarov. Siz bilgan Dukchi eshon & Asqar Mahkam. Dukchi eshon, Muhammad Yusuf va Xizrobod arig’i

Ashampoo_Snap_2017.12.19_18h00m29s_001_.pngДукчи эшон раҳбарлигидаги қўзғолоннинг 122 йиллиги олдидан

   Қарийб бутун бошли водийнинг, буёғи Қирғизия, Уйғургача бўлган жуда катта мамлакатнинг пири муршиди, нимага ва кимга қўл кўтараётганини билиб, қурбонлик кундасига тик бора олмоққа журъат топа олган ва бу жасорати билан қудратли империянинг томирларини зирқиратган Дукчи эшоннинг ҳақиқий сиймоси ҳозиргача яратилмай келинаётгани мени қаттиқ изтиробга соларди… Davomini o'qish

Muhammad Yusuf. Yaxshi & Xurshid Davron. «Yaxshi» she’ri haqida

Ashampoo_Snap_2017.04.20_22h25m26s_001_.png    Куни-кеча Навоий-30 даги китоб дўконига кирган эдим. Дўкондаги китобларни кўздан кечирар эканман, Муҳаммад Юсуфнинг бир китобчасига кўзим тушди. Китоб сарлавҳасини ўқибоқ, шууримга «Муҳаммад тирик бўлганда китобига бундай ном қўймаган бўларди», деган фикр келди.. Davomini o'qish

Muhammad Yusuf. She’rlar & Haqiqiy she’r — odamlar orasida…& Ikki video: Hujjatli film va ko’rsatuv

0926 апрел — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

Ардоқли шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кунга 66 йил тўлди. Шоир шеърлари халқимиз юрагидан муносиб ўрин топган. Унинг шеърлари еттидан етмишгача бўлган шеърхонлар тилидан тушмайди, дилларида аксу садо беради.

Davomini o'qish

Yangiboy Qo’chqorov. Yurtini yuragiga joylagan shoir

0426 апрель – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

Алломаи замон Иброҳим Ғафуров қуйидаги сўзларни ёзганида минг бора ҳақдир: “Улуғ тарихий, ижтимоий ҳодисалар ўз одамларини – ўз шоирлари, ўз сиёсатчилари, ижодкор фидокорларини яратади. Муҳаммад Юсуф худди истиқлол учун яратилгандек эди. У худди Маҳтумқулига ўхшарди. Шеърлари озод халқ орзулари билан туташиб кетган эди…” Davomini o'qish

Mudzu. «101 Dzen hikmati» kitobidan rivoyatlar

Ashampoo_Snap_2017.02.27_22h58m07s_011_.png «101 дзен ҳикмати» менинг энг севимли китобларимдан бири. Қарайиб 30 йилдан буён ҳаётдаги йўлдошларимдан бирига айланган бу тўплам буддавийликнинг асосларидан бўлмиш Дзен таълимоти мутафаккири Мудзу (Мудзю) Итиэннинг «Тош ва қум тўплами» асари асосида тартиб берилган. Davomini o'qish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf. Qur’oni Karim va Ramazon haqida

09   Қуръони Карим 22 йил 2 ой 22 кун мобайнида Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оятлар ҳолида нозил бўлган. Оят Қуръони Карим ҳарфларидан бир фосила билан ажралган илоҳий каломдир. Davomini o'qish