Jun Takami. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.25_14h10m16s_005_.png 30 январь — Таниқли япон шоири Жун (Дзюн) Таками таваллуд топган куннинг 110 йиллиги

   Япон шеъриятини беҳад яхши кўришимни биласиз. Ана шундай суйиб таржима қилган япон шоирларидан бири Жун (Дзюн) Такамадир. Унинг шеърлари ХХ аср япон шеъриятининг энг ёрқин саҳифасини ташкил этади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ustoz ibrati & «Shahardagi olma daraxti» (1979)

Ashampoo_Snap_2016.12.21_14h32m04s_001_.png 28 декабрь — Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги

   Устоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ бўлса керак. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Шу маънода, мен Эркин Воҳидов ибратидан миллатни, миллий ўзликни қадрлашни, мумтоз адабиётга муҳаббатни, уни идрок этмакни ўргандим ва ҳамон ўрганяпман.

Davomini o'qish

Chon Chhol. She’rlar

Ashampoo_Snap_2016.10.22_23h54m08s_001_.pngСаҳифани буюк корейс шоири таваллудининг 480 йиллигига бағишлаймиз

   Буюк корейс шоири Чон Чҳолнинг адабий тахаллуси Сонган бўлиб, «Қайинли дарё» маъносини англатган. Чосон сулоласи девонида хизмат қилган. Унинг шеърлари корейс халқининг миллий қўшиқларига айланган. Чон Чҳол туғилган кун бутун миллат томонидан кенг нишонланади. Davomini o'qish

«Ochun» turkumidan: Zahiriddin Muhammad Bobur

07

    Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатти Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sog’inch yohud Boburshoh. Ikki qismli videospektakl

Ashampoo_Snap_2017.07.03_15h15m41s_001_.png14 февраль — Буюк шоир, беназир  адиб,моҳир саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

  …Ғурбат орзусига итоат қилған кезларим ёш эдим, ғайратли эдим. Ҳиндни оламан деб фарзандимга Ҳиндол деб ном бердим. Қиличим зўри била Ҳиндни фатҳ этдим, қувғиндиларга Ватан берай дедиму… аммо… аммо мана, умримнинг хазон фаслида англадимки, уларга Ватан эмас, бошпана берган эканман…Ватан ўша ёқда қолган экан.
Davomini o'qish

Rafael Alberti: She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

07

   Буюк испан шоири Рафаел Алберти 1902 йилнинг 16 декабрида Кадис вилоятининг Пуерто-де-Санта-Мария шаҳарчасида туғилган. Кейинчалик Мадридга келиб тасвирий санъат сирларини ўргана бошлайди. 1922 йилда унинг биринчи шахсий кўргазмасо бўлиб ўтади. Аммо, мана шу вақтдан бошлаб у шеърият билан шуғулланади. 1925 йилда нашр этилган ЪҚуруқликдаги денгизчиъ номли шеърий китоби катта шов-шувга сабаб бўлиб, Миллий мукофот билан тақдирланади. Шоирнинг бутун ижоди сюрреализм оҳанглари билан йўғрилган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Alg’ul yohud Mirzo Ulug’bek. Radiospektakl (2008).

0456

Мазкур пьеса бундан қарайиб 20 йилча аввал ёзилган бўлса-да,энди («Шарқ юлдузи» журналининг 2013 йилги 1-сонида) чоп этилди. Уни Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига атаб ёзган эдим. Бу менинг илк пьесам бўлгани учун,уни ёзишда таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев маслаҳатлари катта ёрдам берди. Баҳодир ака пьесани икки театр (Тошкентдаги Аброр Ҳидоятов театри ва Самарқанд вилоят театри) кучи билан саҳналаштирмоқчи бўлган эди. Афсуски, бу режа орзулигича қолиб кетди. «Алғул» дастлаб радиоспектакл форматида (у сизга тақдим этилмоқда) эшиттирилди,кейинчалик телеспектакл тарзида намойиш этилди. Davomini o'qish

Janob Morris Lessmorning g’aroyib uchar kitoblari. Falsafiy rivoyat.2012 yilda «Oskar» mukofotiga sazovor bo’lgan multfilm.

098

Удивительная и очень трогательная история молодого человека, мистера Морриса Лессмора, который посвятил всю свою жизнь книгам. Придя однажды в книжный храм, он не смог оттуда уйти. Книги стали его настоящей семьей, заменили ему друзей, и я уверен, что он был по-настоящему счастлив, ведь, какой бы долгой не была жизнь человека, «бумажные друзья» способны сделать её вечной. Davomini o'qish

Oshiq Umar. She’rlar

090   Ҳаёти афсоналарга айланган Ошиқ Умар 1621 йилда Қримнинг Кўзлaви шаҳрида дунёга келган.Шоир бир шеърида шундай дейди: «Ўзим Кўзлавили,Умардир исмим…» Ошиқ Умар Кўзлевидаги мадрасада ўша даврнинг етук шоири Шарифийдан таълим олади, Саъдий ва Ҳофиз асарларини ўрганади. Кейинчалик машҳур шоирлар Аҳмад Пошшо, Фузулий ва Атойилар ғазалларига мухаммаслар боғлагани ҳам унинг мумтоз шеъриятдан яхши хабардор бўлганини кўрсатади. Davomini o'qish