Xurshid Davron. Samarqand xaykulari.

Ashampoo_Snap_2016.11.27_23h19m55s_002_.png   Хокку (хайку) моҳиятида япон эстетикаси — “саби” ғоялари ётади.Саби “ёлғизлик изтироби” деган маънони англатади.Саби буддавийлик таълимотининг айрим ғоялари таъсирида пайдо бўлган.Япон олими Макото Уеда сўзи билан айтсак:”Саби ёлғизлик кайфиятини белгилайди,аммо бу севимли кишисидан жудо бўлган инсон ёлғизлиги эмас,тунда бамбукзор узра шитирлаб тушаётган ёмғир ёлғизлиги,қайдадир олисда,яп-яланғоч тошлар орасида куйлаётган чигиртка ёлғизлигидир…” Davomini o'qish

Xurshid Davronning «Temurnoma» videofillmlari turkumidan: Temurxon naslidan Sulton Ulug’bek & Ulug’bek rasadxonasi (1996)

0922 март — буюк мутафаккир олим, астроном ва математик, тарихчи ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуди куни / 22 mart — buyuk mutafakkir olim, astronom va matematik, tarixchi va davlat arbobi Mirzo Ulug‘bek tavalludi kuni Davomini o'qish

Xurshid Davron. Alg’ul. Asar asosida radiospektakl & Abdug’afur Rasulov. Alg’ul yulduzi — iztirob ramzi

Ashampoo_Snap_2017.07.28_15h06m29s_005_.png22 МАРТ — БУЮК МУТАФАККИР ОЛИМ ВА ДАВЛАТ АРБОБИ МИРЗО УЛУҒБЕК ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

   Хуршид Давроннинг “Алғул” трагедиясида фалсафий мулоҳаза, воқеа-қаҳрамонларни қиёслаш, узлуксиз ривожланиб, бир-бирини тўлдириб бораётган фикр таянч нуқта вазифасини ўтайди. Драматург асарида рамз, қиёс, ўхшатиш кўп.  “Алғул” матнига қулоқ тутсангиз қаердандир “Чўли ироқ”, “Тановар”, “Сегоҳ” сингари куйлар борлиғингизни сеҳрлаётгандай бўлади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Olis yulduz nuri & Mirzo Ulug’bek. Videoshe’r

0_151ab7_8860bed4_orig.png22 МАРТ — БУЮК МУТАФАККИР ОЛИМ ВА ДАВЛАТ АРБОБИ МИРЗО УЛУҒБЕК ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

 Инсоният тарихида Мирзо Улуғбек номи билан из қолдирган буюк олим ва мутафаккир Муҳаммад Тарағай Кўрагоннинг фақат исми шарифигина эмас,у қолдирган илмий,тарихий мерос биз учун бебаҳо ва табаррукдир. 

Davomini o'qish

Abdulla Oripov. O’z haqimda bir og’iz so’z & Xurshid Davron. Bir parcha xotira

Ashampoo_Snap_2016.11.07_01h09m25s_001_.png   21 МАРТ — УСТОЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

    Энг аввал шуни уқтириб айтмоғим лозимки (махсус илтимос ёки топшириқ туфайли ёзилган айрим шеърлардан ташқари) менинг деярли ҳар бир шеърим ҳаётдаги маълум бир воқеа, ҳодиса билан боғлиқ, жўнроқ қилиб айтганда, ҳар бирининг турткиси бор. Davomini o'qish

Jyul Vern. «Kloduis Bombarnak»dan parchalar & Xurshid Davron. Jyul Vern O’zbekistonda bo’lganmi?

Ashampoo_Snap_2017.08.24_22h16m39s_002_.png…Ростини айтсам, арава бизни шаҳарнинг шимолий-шарқ чеккасида жойлашган ва Ўрта Осиёнинг тенги йўқ ёдгорлиги ҳисобланган Шоҳизинда мақбарасига олиб келганида, ҳайратдан лол бўлиб қолдим. Агар мен бу ердаги инсон ақл-заковати билан бунёдга келган кошинлар, бино пештоқлари, нақшлар, тахмонларнинг ясалиши ва бошқаларини тасвирлайверсам, умрим етмаса керак деб қўрқаман  (Жюль Верннинг «Клодуис Бомбарнак» романидан). Davomini o'qish

Chjan Chao. «Teran uyqu soyalari» kitobidan

0_14f8ff_e9bbb516_orig.png    Эҳтиросли киши аёлларни севиши табиий, аммо аёлларни севганларнинг ҳаммаси ҳам ҳам эҳтиросли эмас. Гўзал аёлнинг қисмати ҳамиша бахтсиздир, аммо, қисмати бахтсиз аёлларнинг ҳаммаси ҳам гўзал эмас. Истеъдодли шоир шаробни севиши табиий, аммо шаробга уч бўлган киши ҳаммавақт истеъдодли шоир эмас. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ayol va muhabbat haqida she’rlar

09    Бу дунёда биргина аёл бор бўлгандаям дунёда муҳаббат бор, демак  ҳаёт бор, деб куйлаган эди беназир озарбайжон шоири. Аёлга бўлган муҳаббат инсоният пайдо бўлганидан буён адабиётнинг бош мавзуларидан бири бўлиб келмоқда. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Eski va yangi daftardan she’rlar & Shoir she’rlariga bastalangan qo’shiqlar

045

      Бугун сизга тақдим этаётган асарларимнинг бир қисми ёшлик йилларидаги шеър дафтарларимда қолиб кетган, бирон бир китобимга кирмаган шеърлардан намуналар бўлса, иккинчи қисми сўнгги йилларда ёзилган шеърларимдан айримларидир. Эски дафтарлардаги ҳар бир шеърнинг тўпламларимга кирмай қолганининг сабаби турлича: айримлари ўша пайтда ўзимга ёқмагани, айримлари мавзу такрорлиги учун ва яна бир қисми ҳафсаласизлик оқибатида назардан четда қолиб кетган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Devonu lug’otit-turk» ohanglari» turkumidan

08 «Девону луғотит-турк» асари пайдо бўлганидан туркийларнинг тарихдаги ўрни ҳақида гап кетса,айни шу асар биринчи навбатда тилга олинади. Бу бебаҳо ва абадиятга эш асар ҳамиша ижод ва илми дониш аҳлини ҳаяжонга солган, у бамисли оҳанрабодек юракларни ўз бағрига тортган. Davomini o'qish

Xo’jali qatliomini unutma!

0222

   Мен бу шеърни кўзда ёш билан ёзганман. Рамзий эмас, том маънода айтаяпман.  Ўша куни( 1992 йил 27 феврали) Москванинг «Время» ахборот дастурида озарбайжон гўдакларининг музлаб ётган  бепоён далада сочилиб ётган ўликларини кўрсатганда кўзларимдан тирқираб ёш оққан ва кечаси билан ухлолмасдан «Мен ҳам ўлдим сиз билан бирга»  сарлавҳали 3  варақли мақола ва унга илова тарзда  бир шеър ёзганман. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Tarix — bobolar bog’i (1988) & Xurshid Davron. Samarqand xayoli

022Бу саҳифа илк маротиба кутубхонамизда 2009 йили эълон қилинган эди. 24 февраль куни машҳур сайёҳ ва муаррих Ибн Баттута таваллудига 720 йил тўлиши муносабати билан саҳифани янгиладик.

Биз оғир даврларни бошдан кечирдик. Болалигимиздан билиши шарт бўлган оддий ҳақиқатларни англаш учун умримизнинг ярмини бериб қўйдик. Бизни гўё ҳавосиз бўшлиқда ушлаб турдилар, бировларни маънавий ўлдириб, бошқаларни мажруҳ этдилар ва кўпларни лоқайдлик ниқоби билан яшашга кўниктириб қўйдилар. Бугун эса маълум бўлдики, кўксимизни тўлдирадиган ҳаво, ярамизга шифо бўлгувчи малҳам, юзимиздаги лоқайдлик ниқобини тортиб олиб ташлашга қодир куч — тарих экан. Davomini o'qish